Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Унутилган афсоналар яна сафда

Футбол оламига бир қатор жарангдор трансферларни тақдим этган Европа топ-лигаларидаги трансфер дарчаси ёпилди.

Унда кўпгина таниқли ва энди порлай бошлаган юлдузлар янги жамоаларига ўтишди. Шунингдек, улар орасида анчадан бери сояда юрган футболга чанқоқ афсоналар яна номдор жамоалар сафидан жой олдилар. Ҳикоямиз ана шу кутилмаган қаҳрамонлар ҳақида.

Хамес Родригес «Райо Вальекано»га

33 ёшли колумбиялик плеймейкер 4 йиллик танаффусдан кейин Испанияга қайтди. Фахрий футболчи ёзда Колумбия терма жамоаси билан Америка Кубогида финалга қадар етиб борди ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси совринига сазовор бўлди. Шундан кейин Хамес «Райо»дан таклиф олгач, «Сан-Паулу»даги фаолиятини барвақт якунлади ва Ла,Лига клубидан эркин агент мақомида жой олди.

Родригес «Реал» билан 2 марта ЕЧЛда ва Ла Лигада ғолиб чиққан, «Порту» билан ЕЛда зафар қучган, Бундеслигада 2 марта «Бавария» сафида «Кумуш товоқ» соҳибига айланган, 2013|14 йиллар мавсумида «Монако» сафида Лига 1нинг энг яхши ассис­тенти, ЖЧ-2014нинг энг яхши тўпурари унвонларини қўлга киритган. Энди буюк футболчи ўз фаолиятини Испанияда давом эттиради.

Пепе Рейна «Комо»га

Андрей Аршавиннинг «Энфилд»даги покери - қандайдир ўзга дунё воқеасидек. У олис ўтмишда юз берган. Лекин 2009 йилда россиялик мергандан 4та гол қабул қилган пос­бон ҳамон яшил майдонда. 42 ёшли Рейна «Вильярреал»ни эркин агент мақомида тарк этиб, «А» серияси дебютанти билан шартнома имзолади.

Боз устига, Рейна - «Комо»нинг асосий дарвозабони. Стартдаги 4та баҳсда «Ювентус»га қарши (0:3), «Кальяри» (1:1), «Удинезе» (0:1) ва «Самп­дория»га қарши (1:1, пен. сер. 3:4) ўйинларда айнан испаниялик фахрий дарвозани қўриқлади.

Испания терма жамоаси шарафини 36та учрашувда ҳимоя қилган Рейна Евро-2008, ЖЧ-2010 ва Евро-2012 турнирларида чемпионликка эришди. Клуб миқёсида эса, «Ливерпуль», «Наполи» ва «Бавария» билан бир неча сов­ринларга сазовор бўлди.

Давид де Хеа  «Фиорентина»га

33 ёшли дарвозабон «МЮ»дан кетиб бутун бир мавсумни ишсиз ўтказганида, фаолиятини якунлагандек туюлганди. Бироқ у янги клубини топишга муваффақ бўлди. Давид эркин агент сифатида «Фиорентина»га йўл олди ва кейинчалик муддатини узайтириш шарти билан бир йиллик келишувга имзо чекди.

«Бир йилни Манчестерда ўтказиб, кейин машқ қилиб туриш учун Мадридга йўл олдим. Мақсадим юксак савияни тиклаш эди. 12 йилни Манчестерда ўтказдим, у менинг уйим бўлиб қолганди. Шу боис, янги таклифларга баҳо бериш учун бир йиллик танаффус олишга қарор қилдим», - деганди де Хеа.

12 йил ичида Давид 9та сов­ринни қўлга киритди, ЕЛда «МЮ» ва «Атлетико» билан ғолиб чиқди. «Фиорентина»да эса айнан еврокубок мусобақаси - ЕКЛда дебютини нишонлади. Ўз майдонида «Пушкаш академияси» қарши баҳсда (3:3) 3та гол ўтказиб юборган бўлсада, жавоб учрашувида (1:1) пенальтилар сериясида ғолиб чиқиб, жамоани кейинги бос­қичга олиб чиқди.

Яспер Силессен  «Лас-Пальмас»га

«Барселона» ва «Валенсия»да фаолият юритган 35 ёшли нидерландиялик посбон 2 йилдан кейин Испанияга қайтди. У охирги икки мавсумни Эредивизиенинг ўртамиёна НЕК клубида ўтказди.

Кейин «Лас-Пальмас»дан таклиф олиб, 2 йиллик шартномани имзолади. Примеранинг дастлабки 3 турида 5та гол ўтказиб юборган бўлсада, «Реал»га қарши баҳсда (1:1) Яспер яхши таассурот қолдирди. Посбон Нидерландия терма жамоасининг 65та учрашувида иштирок этган. Клуб миқёсида эса, «Аякс» ва «Барселона» билан шоҳсупани забт этган.

Адам Лаллана  «Саутгемптон»га

«Ливерпуль» ва Англия терма жамоасининг 36 ёшли собиқ ярим ҳимоячиси 10 йиллик танаффусдан кейин «Брайтон»дан қадрдон клубига қайтди ва 1 йиллик келишувга имзо чекди. АПЛдаги илк учрашувида «Брентфорд»га қарши майдонга тушган Адам ассистни амалга оширди. Бироқ бу гол 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган «Авлиёлар»ни мағлубиятдан қутқара олмади.

«Саутгемптон»дан «Ливерпул»га кетиш билан мухлисларни ражитганимни биламан. Ўйлайманки, энди ўша жароҳатларни даволай оламан. Бу жамоа доимо мен учун қадрдон бўлиб қолади. Ўғлим «Саутгемптон» академиясида таҳсил олмоқда», - дейди Лаллана.

Адам Англия терма жамоаси учун 34 марта майдонга тушган, «Ливерпуль» билан АПЛ ва ЕЧЛда зафар қучган.

Николя Пепе  «Вильярреал»га

5 йил аввал Пепени «Арсенал» 80 млн. еврога харид қилганди. Энди ҳужумкор ярим ҳимоячи текинга «Вильярреал» аъзосига айланди. Ивуарлик 29 ёшли футболчи сўнгги мавсумни «Трабзонспор»да ўтказган.

Николя ўзининг клуб миқёсидаги ягона соврини бўлган Англия Кубогини «Арсенал» билан қўлга киритган, 2020|21 йиллар мавсумида ЕЛнинг рамзий терма жамоа­сидан жой олган бўлсада, «тўпчилар» сафида тўла-тўкис очила олмади. Ваҳоланки, Лондонга кетиши арафасида «Лилль» уни йил ўйинчиси сифатида эътироф этганди.

Пепе Ивуар терма жамоаси шарафини 46та учрашувда ҳимоя қилган, АМКда ғолиб чиққан. Туркияга кетгач кўпчиликнинг хотирасидан кўтарилган футболчи энди «Вильярреал»даги ўйинлари билан ўзини эслатишга уриниб кўради. Лекин дастлабки 3та ўйинда самарали ҳаракатларни намойиш эта олмади.

Тома Менье «Лилл»га

«ПСЖ» ва «Боруссия Дортмунд»нинг собиқ ҳимоячиси ҳам охирги мавсумини «Трабзонспор»да ўтказиб, шу йилнинг ёзида топ,лига жамоаси таркибидан жой олди. Эркин агент мақомида Францияга йўл олган 32 ёшли Мёнье «доглар» билан 2 йиллик келишувни расмийлаштирди. Ҳозирга қадар Тома ўзининг янги жамоасида 6та учрашувда майдонга тушди: Франция чемпионатида 2та ва ЕЧЛ саралаш босқичида 4та. «Анже» дарвозасига гол уришга улгурди.

Менье Францияда нисбатан муваффақиятлироқ тўп сурган: 3та чемпионлик, ЕЧЛ финали ва кубок беллашувларидаги совринлар. «Боруссия Д.» билан фақат Германия Кубогини қўлга киритган. Бельгия терма жамоаси таркибида 66 марта майдонга тушган ҳимоячи 2018 йилдаги Россия мундиалидан бронза медали билан қайтганди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Киритилди: 29.09.2024 23:58. Ўқилди: 11108 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

17.03.2025. АПЛ. 29-тур.
00:00
Лестер
0-3
Ман. Юнайтед

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.