Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Барча замонларнинг энг қимматбаҳо ўсмирлари

Замонавий футболда ўсмирлар юксак салоҳиятни намойиш этган ҳолда турли рекордларни янгилаб, ўйин суръатини оширмоқдалар.

«Трансфермаркт» маълумотлари орасидан ёши 18дан ўтмаган энг қиммат навқирон иқтидорларни ҳукмингизга ҳавола этишни лозим топдик.

10. Эван Фергюсон - 65 млн. евро (2023)

«Брайтон» ўйинчисининг рўйхатдан жой олгани сизни ҳайрон қолдирган бўлиши мумкин. Лекин бу жамоа «Бенфика» йўлидан боришга қарор қилиб, футболчиларни сотиш илмини эгаллади. Ҳозир «Челси» унинг доимий мижозига айланган. Эван Фергюсон жароҳат олгани сабабли сўнгги ярим йил ичида харидорлар эътиборидан четда қолди. Лекин соғломлик даврида «Трансфермаркт» уни 65 миллионга баҳолаганди. АПЛнинг 2022|23 йиллар мавсумида футболчи 25 марта майдонга тушиб, 10та голни ўз ҳисобига расмийлаштирган. Йигитча шу кунларда 20 йиллик юбилейини нишонлади, «Брайтон»да манфаатли сотувни амалга ошириш имконияти бор.

9. Флориан Вирц - 70 млн. евро (2021)

Бу футболчи 18 ёшга чиқмаган чоғида Бундеслигада «Байер Леверкузен» учун 5та гол урганди. Шу сабабли Флорианнинг баҳоси кўтарилиб кетганди. Яқинда 21 ёшга чиққан германиялик ярим ҳимоячи қисқа вақт ичида парвозлар ва пасайишларни бошдан кечирди. 2022 йилда хочсимон пайидан жароҳат олиб, 10 ой давомида майдонга туша олмади. Лекин Хаби Алонсо даврида яна савиясини тиклаб, «Байер»нинг ўз тарихида илк марта Бундеслигада ғолиб чиқишига ёрдам берди. Кейин Германия терма жамоаси таркибида Евро-2024 турнирида иштирок этди.

8. Винисиус Жуниор - 70 млн. евро (2019)

45 млн. евро эвазига «Реал» сафидан жой олган бразилиялик иқтидорга муҳитга мослашиш учун вақт керак эди. Энди ўзингизни ҳужумчи ўрнида тасаввур қилиб кўринг - сиз 16 ёшдасиз, лекин «Реал»­да тўп суришингиздан хабардорсиз! Мадриддаги дастлабки мавсум жароҳат олиш билан ниҳоясига етди. Лекин Винисиусни бежизга харид қилинмагани яққол сезилиб қолди - энди у «Олтин тўп» соҳиби. Тўғри, интизом масаласида бироз тер тўкиши лозим, бироқ бу бошқа мавзу.

7. Педри - 80 млн. евро (2021)

Ярим ҳимоячи 2019 йилда «Лас-Пальмас»дан «Барселона»га ўтган ва Рональд Куман раҳбарлиги остида ёрқин ўйин намойиш этганди. 2021 йилда Педри Golden Boy мукофотини қўлга киритди, лекин тез орада жароҳатлар гирдобига тушиб қолди. Кўпчиликнинг фикрича, ёш иқтидорни жуда кўп майдонга тушириб, чарчатиб қўйишди, у кўпроқ дам олиши керак эди. Айни шу кунларда Педри сафга қайтган, бу ёғига шикастланишдан йироқ бўлишига тилакдошмиз.

6. Жейдон Санчо - 80 млн. евро (2019)

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»сидан кетиш ҳар бир ўйинчи истамасада, Санчо Дортмунднинг «Боруссия»да ўйнашга қарор қилган ва ўта ёрқин ўйин кўрсатганди. Ке-йин Жейдон «МЮ»дан таклиф олди. Бироқ Манчестерда ўз ўйинини йўқотиб қўйди ва ижара асосида «Боруссия»га қайтиб, ЕЧЛда юксак савияда тўп сурди. Энди у «Челси»да «сургун» муддатини ўтамоқда ва фаолиятини тиклаш ниятида.

5. Ансу Фати - 80 млн. евро (2020)

Фати 16 ёш ва 304 кунлик чоғида «Барселона» сафидаги илк голини урган ва бўлажак Месси мақомини олганди. Лекин тез орада жиддий жароҳатга йўлиқиб, мавсумни майдон ташқарисида ўтказишга мажбур бўлди. Испаниялик вингер ҳанузгача тиззасидаги шикастланишдан қутула олгани йўқ, «Брайтон»­даги ижара кутилган натижани бермади. Бироқ энди Ансу билан Ханси Флик шуғулланмоқда - имконият бор.

4. Жуд Беллингем - 80 млн. евро (2022)

Санчо билан эришилган муваффақиятдан кейин, дорт­мундликлар Англияда манфаатли трансферни амалга ошириш мумкинлигини тушунишди ва Бирмингемдан 16 ёшли Беллингемни харид қилишди. 18 ёшида 80 млн.га баҳоланган футболчи Германияда барча мавжуд совринларни қўлга киритиб, ўтган йил ёзида 103 млн. евро эвазига «Реал»га йўл олди. «Боруссия» эса яхшигина даромадга эга бўлди. Жуд эса Ла Лига ва ЕЧЛда зафар қучиб, мадридлик мухлислар ёқимтойига айланди. Қизиғи шундаки, футболчи яқинда 21га чиқди, лекин анчадан бери тажрибали фахрийлардек тўп сурмоқда.

3. Гави - 90 млн. евро (2022)

Ла Масия битирувчиси Педрининг идеал шеригига айланиб, Golden Boy мукофотига сазовор бўлганди. Яқинда 20 ёшли ўйинчи жароҳатидан фориғ бўлиб, янги парвозларга тайёр турибди. Гави - Педри жуфтлиги Хави - Иньеста дуэтини эслатади.

2. Килиан Мбаппе - 90 млн. евро (2018)

Мбаппе «Реал»даги янги «галактикос» вакилларидан бири. У 2018 йилда «Монако»дан «ПСЖ»га ўтганида фантастик ўйинларни намойиш этганди. Килиан икки марта ЖЧлари финалларида иштирок этди, Хорватияни маҳв этиб, Аргентинага қарши баҳсда хет-трикка эришди. Сўнгги ойлар Мбаппе учун воқеаларга бой тарзда ўтмоқда - «Реал»га ўтиши, «ПСЖ» раҳбарияти билан можаролар ва тунги клублар туфайли юзага келган муаммолар. Килианнинг «кумири» Роналду ҳам майдон ташқарисида шунга ўхшаш кўнгилсиз воқеаларга дуч келганди. Француз фаолиятидаги чалкашликлар нимага олиб боришини вақт кўрсатади.

1. Ламин Ямаль - 150 млн. евро (2024)

Агар сиз 2018 йилда бизга футбол оламида Мбаппедан икки баравар қимматроққа баҳоланадиган янги ўсмир пайдо бўлади деганингизда, кўпчилик бу хабарни кулги билан қарши олган бўларди. Лекин ўта ноёб иқтидор соҳиби бўлмиш ўқувчи эшикни бир тепиб, футбол оламига ташриф буюрди ва Европа чемпиони унвонини олишга ҳам улгурди. 18 ёшга чиққунга қадар Ламин Испания терма жамоаси таркибида 17та, «Барселона» сафида 62та учрашувда майдонга тушганди. Энди сиз Ямалнинг яна 15 йил шундай суръатда тўп суришини кўз олдингизга келтиришга уриниб кўринг.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Киритилди: 12.01.2025 22:45. Ўқилди: 6740 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.03.2025. АПЛ. 28-тур.
21:30
Ман. Юнайтед
1-1
Арсенал

Навбатдаги учрашув

17.03.2025. АПЛ. 29-тур.
00:00
Лестер
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.