Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Аморимнинг энг қимматбаҳо харидлари

Португалиялик мутахассис Рубен Аморим «МЮ» бошқарувини ўз тасарруфига олди - мураббийга ўта бадавлат ва номдор жамоага бой берилган юксак нуфузини қайтаришдек масъулиятли вазифа насиб этди

Муваффақиятсиз трансферлар оқибатида мушкул ҳолатга тушиб қолган «қизил иблислар» охир-оқибат Эрик тен Хаг билан хайрлашишга мажбур бўлишди. Эҳтимол, трансферлар масаласида Аморим овоз бериш ҳуқуқига эга бўлар. Шу сабабли Аморимнинг «Спортинг» бош мураббийи лавозимида амалга оширган 10та энг қиммат харидларини эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

10. Йеремия Сент-Жаст (9,5 млн. евро)

2022 йилнинг ўрталарида «Спортинг» бу ҳимоячини «Майнц» клубидан харид қилганди. Нидерландиялик футболчи Аморим жамоасининг ҳимоячилар учлигида асосий ўйин-чи мақомда 55та учрашувда майдонга тушди. Айнан шу жамоада Йеремия ўтган мавсумда ўз фаолиятидаги дастлабки чемпионлик унвонини қўлга киритди. Кейин у жароҳатга чалиниб, яқинда яна сафга қайтди.

9. Рубен Винагре (10 млн. евро)

2021|22 йиллар мавсумини ижарада ўтказган Рубен лиссабонликлар ишончини оқлаб, «Спортинг» билан шартномага имзо чекди. Ҳозир Рубен шу жамоа аъзоси, лекин бир мавсумни «Халл»да, кейингисини «Эвертон»да ўтказди. Кейин эса Италиядаги қисқа фао-лиятдан Польшага йўл олди ва Варшаванинг «Легия»сида тўп сурмоқда.

8. Иван Фреснеда (9 млн. евро)

«Спортинг» Фреснеданинг бўлажак трансферидан келадиган даромаднинг 10 фоизини «Реал Сосьедад»га беради. Испаниялик навқирон футболчига талаб кучли. Айтишларича, у билан «Барселона», «Арсенал» ва «Рома» қизиқиб қолган. Афсуски, Иваннинг дастлабки мавсуми жароҳат олгани туфайли узилиб қолганди, лекин у қисқа вақт ичида спорт формасини тиклаб олди ва Европадаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячилари қаторида бормоқда.

7. Педру Гонсалвеш (14,3 млн. евро)

«Спортинг» бу футболчини 2020 йилнинг январида «МЮ»га ўтиб кетган Бруну Фернандеш ўрнини тўлдириш мақсадида харид қилганди. Аввалига Гонсалвеш маълум муддат рисоладагидек ўйин кўрсата олмади. Лекин 2022|23 йиллар мавсумида Педру жамоа-нинг бош ижодкори мақомини олди, ўтган мавсумда эса клуб мутасаддилари унга 8-рақамли футболкани туҳфа этишди. Айни паллада Гонсалвеш асосий таркиб ўйинчиси ва «Спортинг» етакчиларидан бири.

6. Макси Араухо (16 млн. евро)

2024 йилнинг ёзида «Спортинг» Максини «Толука»дан харид қилиб, у билан 5 йиллик шартномани расмийлаштирди. 24 ёшли чап қанот ҳимоячиси Уругвай терма жамоаси таркибида 18 марта майдонга тушган, яқин келажакда унинг лиссабонликлар ғазнасига катта даромад келтириш тахмин қилинмоқда.

5. Зено Дебас (16 млн. евро)

Бу футболчи ҳам Араухо билан бир вақтда пойтахт клуби таркибига қўшилди. Навқирон марказий ҳимоячи Бельгиянинг «Андерлехт» клубидан келган. Келажаги порлоқ футболчилардан бири бўлган 21 ёшли Зено Бельгия терма жамоаси таркибида 14та учрашув ўтказди, «Порту»даги дебют ортда қолди ва Зено ўзининг «Спортинг»даги дастлабки голини ЕЧЛ доираси «Лилль» дарвозасига урди.

4. Паулиньо (16 млн. евро)

Бу ҳужумчи «Спортинг» сафидан 2020|21 йиллар мавсумининг ўртасида жой олиб, «Брага»да унга сабоқ берган Аморим билан ҳамкорликни бошлади. Паулиньонинг «Боавишта» дарвозасига йўллаган аниқ зарбаси туфайли «Спортинг» 19 йиллик танаффусдан кейин шоҳсупадан жой олганди. Бироқ ҳужумчи яқинда клубни тарк этиб, «Толука»га ўтиб кетди.

3. Конрад Хардер (19 млн. евро)

Ўтган йил ёзида «Норшелланд» «Брайтон»­нинг Хардерга оид таклифини қабул қилганди. Бироқ футболчи «Спортинг» билан шартнома имзолашни афзал кўрди. 19 ёшли Конрад янги жамоаси учун 3та гол уришга ҳам улгурди. Афтидан, Дьокерешни сотиб юборишга қарор қилган лиссабонликлар унинг ўрнини Хардер билан тўлдиришга қарор қилишган.

2. Мортен Юльманн (21 млн. евро)

2023 йилнинг ёзида «Спортинг» «ПСЖ»га ўтиб кетган Угарте ўрнини Юльманн билан тўлдирди. 25 ёшли футболчи Португалиядаги дебют мавсумида 49 марта майдонга тушиб, чемпионликка эришди ва АПЛ клублари эътиборини ўзига тортди. Шунингдек, Мортен Евро-2024 турнирида Дания терма жамоа-си шарафини муносиб ҳимоя қилди.

1. Виктор Дьокереш (24 млн. евро)

Даниялик ҳужумчи ҳақида алоҳида мақола чоп этилган. Айни паллада фақат бир жиҳатни рўй-рост айтиш мумкин - Викторни қишки дарчада харид қилишади. Муаммо фақат бу ишни «МЮ» уддалай олиши ёки олмаслигида.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Киритилди: 30.01.2025 23:08. Ўқилди: 2749 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

27.02.2025. АПЛ. 27-тур.
00:30
Ман. Юнайтед
3-2
Ипсвич

Навбатдаги учрашув

17.03.2025. АПЛ. 29-тур.
00:00
Лестер
-:-
Ман. Юнайтед

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.