Кириш Регистрация

STD.UZ/MANUTD

Ман. Юнайтед

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“МЮ” рули яна афсона қўлида

«Манчестер Юнайтед» мавсум охиригача жамоани бошқарадиган вақтинчалик бош мураббийни аниқлади. 2025/2026 йилги мавсум якунига қадар «қизил иблислар»ни клубнинг собиқ ярим ҳимоячиси Майкл Кэррик бошқаради. Бу ҳақда расман маълум қилинди. Раҳбарият билан мулоқот чоғида Кэррикнинг ғоялари маъқул келган. Мутахассиснинг «МЮ»га қайтишидан олдинги фаолияти ҳақида батафсил сўз юритамиз.

Кэррик – XXI асрдаги «МЮ»нинг энг муҳим футболчиларидан бири

Кэррикнинг футболчилик фаолиятидаги энг ёрқин йиллар Манчестерда ўтди. Ярим ҳимоячи 2006 йилда «Тоттенҳэм»дан «Олд Траффорд»га 14 миллион фунт стерлинг (бонуслар билан) эвазига кўчиб ўтган. Ўша пайтда Майкл клуб тарихидаги энг қиммат бешинчи харидга айланди. Сэр Алекс Фергюсон унда жамоанинг собиқ капитани Рой Киннинг муносиб ўрнини кўрган, шу сабаб Кэррикка мерос тариқасида 16-рақам ҳам берилган эди.

Англиялик футболчи 11 мавсум давомида «МЮ»нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлиб келди. Майкл соғлом ва формада бўлса — майдонга тушарди. Фақат 12 мавсумнинг иккитасида у бир йилда 40 тадан кам ўйин ўтказган (2014/2015 йилги мавсумда тўпиқдан оғир жароҳат олган, 2017/2018 йилда эса юрак билан боғлиқ муаммолар бошланган).

2017 йил сентябрида «Бёртон Альбион»га қарши учрашувда Кэррик ўзини ёмон ҳис қилди. Текширувлар натижасида унда аритмия — юрак уриши бузилиши аниқланди. У абляция муолажасидан ўтди ва жамоага қайтди, аммо мавсум давомида атиги бешта ўйинда қатнашиб, мавсум охирида фаолиятини якунлади: «Шундай палла келадики, тананг сенга тўхташ кераклигини айтади. Ҳозир айнан шу ҳолатни бошдан кечиряпман. Ўйнашни давом эттириш ҳақида бир неча кун ўйладим. Тикландим ва фаолиятимни ўз шартларим асосида якунлашни истадим».

«МЮ» сафида 12 йил мобайнида Кэррик 5 марта АПЛ ғолиби бўлди, шунингдек Англия Кубоги, 3та Лига Кубоги, 6та Суперкубок, Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қўлга киритди. У клуб тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида 17-ўринни (464та ўйин), совринлар сони бўйича эса 4-ўринни (18та) эгаллаб турибди. Ундан олдинда фақат Райан Гиггз, Пол Скоулз ва Гари Невилллар туришибди. Шу боис Кэррик ҳақли равишда клуб афсонасига айланган ва «МЮ» ундан бутунлай воз кечишни истамаган.

«МЮ» бош мураббийи сифатида илк тажриба ва Чемпионшипдаги иш

Футболчилик фаолиятини якунлаган заҳоти Кэррик мураббийликка ўтди. Ўша пайтда «МЮ»ни бошқарган Жозе Моуринью 2018 йил баҳоридаёқ Майклни ўз штабида кўришни исташини билдирган. Кэррик португалиялик мутахассиснинг ёрдамчиси бўлди ва у ишдан кетганидан кейин ҳам жамоада қолди. Кейинчалик у Уле-Гуннар Сульшер штабида ишлашда давом этди.

2021 йил 21 ноябрда Сульшер истеъфога чиқарилди ва Кэррик илк бор вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди. Унинг қўл остида «Юнайтед» 3та ўйин ўтказди: «Арсенал» (АПЛ) ва «Вильярреал»ни (ЕЧЛ) мағлуб этди, «Челси» билан дуранг ўйнади. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти вақтинчалик мураббий сифатида Ральф Рангникни тайинлади. Шундан сўнг Кэррик «МЮ»ни тарк этди. Энди эса тарих гўё 360 даражага айланди — Майкл яна вақтинчалик мураббий сифатида қайтмоқда.

Кэррик мустақил ишини қарийб бир йил кутди. 2022 йил октябри охирида уни Чемпионшипда ўйнаётган «Мидлсбро» таклиф қилди. 2022/2023 йилги мавсумда жамоа 4-ўринни эгаллаб, «плей-офф»га чиқди, аммо «Ковентри»га ютқазиб, АПЛга чиқиш имкониятини бой берди. Шунга қарамасдан, Кэррикнинг иши ижобий баҳоланди. Масалан, у 2023 йил март ойида ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

«Мидлсбро» Кэррик қўл остида тўпни назорат қилишга, юқори прессинг қўллашга, секин ўйин билан қарши ҳужумлар ўртасида ўтишга интилди. Асосий схема — 4-2-3-1 бўлди (136 ўйиндан 112тасида). Ҳали футболчилик давридаёқ Луи ван Гал Кэррикни «майдондаги мураббий» деб атаганди. Энди эса у бу ролга тўлиқ кириб келди.

Иккинчи мавсумда Кэррик «Мидлсбро»ни Англия Лига Кубоги ярим финалига олиб чиқди — бу 2004 йилдан бери илк бор содир бўлди. Жамоа ҳатто «Челси»ни уйда 1:0 ҳисобида мағлуб этди, аммо жавоб ўйинида 1:6 ҳисобида ютқазди. Чемпионшипда эса «Мидлсбро» 8-ўринни эгаллаб, «плей-офф»га чиқа олмади. Шунга қарамай, Кэррик лавозимида қолди.

2024 йил 3 июнда у клуб билан янги 3 йиллик шартнома имзолади. Аммо орадан роппа-роса бир йил ўтиб, «Мидлсбро»ни тарк этди: жамоа 10-ўринда қолди ва натижаларда ўсиш бўлмагани раҳбариятни қарор қабул қилишга мажбур қилди.

«МЮ»га қайтиш йўли

Майклнинг «МЮ»га қайтишини лобби қилиш 2025 йил сентябридаёқ бошланган эди. Сэр Алекс Фергюсоннинг собиқ ёрдамчиси Рене Мёленстен Кэррикни Рубен Аморимга муносиб номзод деб атаган: «Кэррик — жуда аниқ танлов. У ҳали-ҳануз кўплаб ўйинчиларни яхши билади, клуб ичидаги муҳитдан хабардор. У клубни, ундан нималар кутилишини тушунади. Бу ерда ҳеч қандай мўъжиза йўқ — соғлом мантиқ бор, холос».

2026 йил бошида Аморим ишдан бўшатилгандан сўнг, «МЮ» мавсум охиригача вақтинчалик мураббий қидира бошлади. Асосий номзод Уле-Гуннар Сульшер эди, аммо сўнгги кунларда раҳбарият Кэррик вариантига кўпроқ мойил бўлди. Қизиғи, бир пайт­лар Кэррик Сульшерга ёрдамчи бўлган бўлса, эндиликда гўё ундан ишни «тортиб олди». Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, Кэррик «Манчестер Сити»га қарши ўйинда (17 январь) жамоани бошқаради.

Уэйн Руни, «МЮ» собиқ ҳужумчиси: «Майкл — жуда ақлли мураббий. У «Мидлсбро»да ажойиб иш қилди. Ҳозир бозорда доим совринлар ютган топ-мураббийлар деярли йўқ. Кэррик эса клуб билан яшайди, клуб билан нафас олади — айнан шу керак».

Агар 44 ёшли мутахассис яхши натижалар кўрсатиб, футболчилар билан тил топиша олса, 2026 йил ёзида уни тўлиқ бош мураббий сифатида тасдиқлаш эҳтимоли ҳам бор. Сэр Алекс Фергюсон давридаги «МЮ»нинг энг яхши футболчиларидан бири шотландиялик афсонанинг муносиб давомчиси бўла оладими — буни вақт кўрсатади.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 03.02.2026 23:59. Ўқилди: 2040 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ман. Юнайтед 0 0
2 Омония 0 0
3 Реал Сосьедад 0 0
4 Шериф 0 0

Ўртоқлик учрашуви

1-тур
20.01.2017
18:00 Локомотив
0:0
Зенит С-Пб
27.05.2017
18:30 Ўзбекистон U21
3:4
Россия U21

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.02.2026. АПЛ. 24-тур.
19:00
Ман. Юнайтед
3-2
Фулхэм

Навбатдаги учрашув

07.02.2026. АПЛ. 25-тур.
17:30
Ман. Юнайтед
-:-
Тоттенхэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.