Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

От изини той босади-да…

Мухлислар яқин орада Мальдини, Клюйверт ва Дрогба каби йигитлар ижросидаги ўйинлардан яна баҳра олиш имкониятига эга бўлсалар, ажабмас. Фақат, уларнинг исмлари бошқача янграйди. Демак, бугун «От изини той босади» мақолига мувофиқ, ўз оталари йўлидан боришга интилаёган таниқли фамилия соҳиблари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Даниэль Мальдини (14 ёш). Бетакрор ва садоқатли Паоло Мальдинининг ҳар икки ўғли «Милан» акедемияси тарбияланувчиси саналади. Тўнғичи - Кристиан ҳозир 19 ёшда ва чап қанот ҳимоячиси ролини бажаради. Бироқ у «россонерлар» учун  примаверада ўйнашдан нарига ўтмади ҳали. Қисқасини айтганда, билдирилган ишончни оқлолмаяпти. Шу туфайлими, Италияда эътибор табиий равишда энг кичик Мальдини - Даниэль томон бурилди. Болакай ҳужум чизиғида тўп суради ва тез-тез гол ҳам урмоқда. Айтишларича, у 5 ёшида кимсан Кларенс Зеедорфга қарши чиройли «подкат» усулини қўллаб, тўпни деярли олиб қўйиш уддасидан чиққан экан. Эҳтимолки, ўша вазият кенжа Мальдини учун футболдаги энг ёқимли хотира бўлиб қолмас. Ҳар ҳолда, мураббийлар унга катта умид билан қарамоқдалар ва йигитча ўйинида ҳам тобора ижобий хилқатлар кўзга ташланяпти.

 

Жастин Клюйверт (16 ёш). Патрик Клюйвертда 4 нафар ўғли бор: биринчи никоҳидан - Квинси, Жастин ва Рубен, иккинчи турмушидан - Шейн Патрик. Эътиборлиси, уларнинг ҳаммалари футбол билан шуғулланадилар, бироқ ҳозирча фақат Жастин ажралиб турибди. Кичик Клюйверт  «Аякс» ёшлар жамоаси ва Голландиянинг U-17 тоифасидаги термаси таркибида чап қанот вингери ролини бажармоқда. Ҳаракатлари анча ранг-баранг. Мисол учун,  «Фейеноорд» дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилдики, кўпчилик унга алоҳида эътибор қарата бошлади. Nike компанияси эса ўтган йили дриблинг маҳорати юқори ва гол «ҳиди»ни тез илғайдиган исътедод билан шахсий шартномани расмийлаштирди. Айтганча, Клюйвертнинг кенжа ўғли ҳам муайян даражада устун томонларга эга. Шейн Патрик  бор-йўғи 8 ёшда бўлсада, ҳозирдан ажиб голлар уришни уддалаяпти. Мутахассислар биринчи навбатда, унинг нозик ҳаракатларини тилга олишмоқда.

Митчел Бергкамп (17 ёш). «Арсенал» афсонасининг ўғли футбол билан «канонирлар»га тегишли тайёрлов мактабида шуғуллана бошлаган, лекин отаси Голландияга қайтганидан сўнг таҳсилни анча камтарин «Алмер Сити» клуби академиясида давом эттирди. Митчел позиция бўйича ҳужумчи саналади, техник салоҳияти баланд. Ҳозирча унга битта нарса етишмаяпти - жисмоний куч. Аммо ҳали ўсмир эканлигини назарда тутиб айтсак, бу камчилиги вақти келиб, йўқолса керак.

Жо ван дер Сар (17 ёш). Кичик ван дер Сар отасига ҳавас қилганми ёки бошқа бировга, ҳарқалай, айнан голкиперликни танлади. У «Манчестер Юнайтед»нинг ўша машҳур академиясида шуғулланган. Яъни Эдвин «қизил иблислар» дарвозасини шараф билан қўриқлаган пайт профессионал даражада таҳсил ола бошлаган. Демак, Жонинг кимга ҳавас қилгани хусусидаги савол ортиқча бўлса керак. Отаси 2011 йили Голландияга қайтгач, у аввалига «Нордвик» ҳаваскорлар жамоасида ўйнади, 2 йилдан сўнг эса «Аякс» тизимидан жой олди. Ҳозирда клубнинг 19 ёш тоифасидаги таркиби дарвозабони. Жо 2011 йили отасининг хайрлашув ўйинида иштирок этди ва ҳаттоки, «нуқта»дан гол уришга ҳам уринди.

Исаак Дрогба (17 ёш). Исаак болалик чоғидан буён «Челси» академиясида шуғулланади ва ҳаттоки, отаси Англияни тарк этганида ҳам, таҳсил жойини ўзгартиргани йўқ. Кичик Дрогба худди Дидье каби олдинги чизиқда тўп суради. Муҳими, у тезкор ва гавдаси ёрдамида тўпни яхши назорат қилади. Исаак ўтган йили агар келажакда қайси терма жамоани танлаш масаласи юзага келса, асло қийналмаслигини рўй-рост айтди. Яъни у бу борада якуний қарорга келиб бўлган - Англия термаси учун ўйнашни маъқул кўради.

Жошуа Насименто (18 ёш). Кимсан футбол қироли - Пеленинг ўғли. Бразилиялик футбол даҳоси 1994 йили иккинчи марта ўйлангач, эгизак фарзандли бўлди -  Селеста ва Жошуа. Уларнинг иккинчиси мана, бир неча йилдан буён «Сантос» ўсмирлар жамоалари ҳужум чизиғида жавлон урмоқда. Энг асосийси, уни ҳозирча отаси билан таққослашмаяпти. Йигитчанинг ўзи тез орада жиддий даражада дебют қилишига ишонмоқда. Жошуа - Пеленинг футбол орқали ном қозонишга қарор қилган иккинчи ўғли. Чунончи, олдинроқ, 90-йилларда Эдиньо Пеле ҳам яшил майдонларда ўзини синаб кўрганди. Тўғри, у отаси ва укасидан фарқли ўлароқ, дарвозабонликни ихтиёр этганди. Эдиньо балки шу масалада адашгандир, эҳтимол Пелелар авлодига фақат ҳужумда ўйнаш ярашар... Кўраверайликчи, Жошуа олдинги чизиқда нималарни уддаларкин?

Оан Жоркаефф (18 ёш). Бобоси Жан ва отаси Юрий ортидан футболчи бўлишга қарор қилган Оан ярим ҳимоянинг марказий қисмида ҳаракатланади. У  «Сент-Этьен» клуби академияси тарбияланувчиси, бироқ 2 йилча олдин «Эвиан»га ўтди. Айни пайт шу жамоанинг иккинчи таркиби аъзоси. Оаннинг энг устун тарафи сифатида ҳар икки оёғи билан аниқ ва кучли зарба йўллашини айтиш мумкин. «Ишонаманки, неварамдан яхши футболчи чиқади»,- дейди Жан Жоркаефф.

Найл Киоун (20 ёш). «Арсенал» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ   аъзоси Мартин Киоуннинг ўғли ҳозирда «Рединг»нинг иккинчи таркибида тўп сурмоқда. У шунингдек, Ирландиянинг U-21 термаси шарафини ҳимоя қилади. Ирландлар таклифини бувиси (ота томонидан) туфайли рад этолмаган экан. Найл худди отаси каби ҳимоя марказида ҳаракатланади. Умуман, у ўйин услуби билан Мартинни эслатиб юборади. Фақат шуниси борки, Найлга ҳозирча барқарорлик етишмаяпти.

Киритилди: 24.04.2016 09:24. Ўқилди: 4005 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 31 82
2 Милан 32 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 32 59
5 Рома 32 55
6 Лацио 33 52
7 Аталанта 30 50
8 Наполи 32 49
9 Торино 32 45
10 Фиорентина 30 43
11 Монца 32 43
12 Женоа 32 38
13 Лечче 32 32
14 Удинезе 32 31
15 Кальяри 32 31
16 Эмполи 32 28
17 Верона 31 27
18 Фрозиноне 32 27
19 Сассуоло 32 26
20 Салернитана 32 15

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

14.04.2024. «A» Серия. 32-тур.
18:00
Сассуоло
3-3
Милан

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.