Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сардорларни эслаб… «Милан»нинг абадий сардори

«Милан» жамоасининг собиқ футболчиси Чезаре Мальдини 3 нафар қиздан сўнг узоқ кутилган ўғил фарзандли бўлади. Бу чақалоққа Паоло дея исм қўйган ота ўғли ўзиданда машҳурроқ футболчи бўлиб камолга етишишини орзу қилган бўлса, ажаб эмас...

Паоло Мальдини «Милан» жамоаси сафида 16 ёшида дебют ўйинини ўтказади. Ёш иқтидор эгаси кўп ўтмай жамоанинг алмаштириб бўлмас ўйинчисига айланади. Ўз карьерасини қанот ҳимоячиси сифатида бошлаган қаҳрамонимиз шу қанотни ўзиники қилиб олади. Тўғри, Мальдини ёши 30 дан ошгандан сўнг қанот ҳимоячисидан аста-секинлик билан ажойиб марказий ҳимоячига айланган, лекин унинг энг ажойиб дамлари айнан қанот ҳимоячиси бўлиб тўп сурган даврларига тўғри келади.

Мальдини "россонери" сафида 900дан ортиқроқ учрашувда майдонга тушади. Бир неча бор «Скудето» ва беш бор ЧЛ кубогини боши узра кўтаради. Умуман олганда, клублар доирасидаги жамики совринларни қўлга киритган қаҳрамонимиз ўз клубининг беназир футболчиси эди.

Мальдини терма жамоа билан ЖЧ финали ва Евро чемпионати финалларида мағлубиятга учрайди.

Энг ачинарлиси, 2002-йилда Жанубий Корея ва Япония яшил майдонларида кечган Жаҳон чемпионатида корейслардан қабул қилиб олинган мағлубиятда кўпчилик Мальдинини танқид остига олади. Мальдини эса терма жамоадаги фаолиятини якунлайди ва 2006-йилги мундиал ўйинларини мухлислар қаторида кузатади...

Мальдинининг ҳаёт йўлларидаги яна бир ўта оғир зарба 2005-йил Истанбулдаги финал десак, адашмаган бўламиз. Аввалига 52-сонияда Мальдини «Милан»ни ҳисобда олдинга олиб чиқади. Тайм сўнггигача «Милан» «Ливерпуль» дарвозасига яна иккита тўп киритади ва деярли ғалабани чўнтакка солганча танаффусга чиқиб кетади. У ёғига нима бўлгани футбол ишқибозларига аён бўлса керак.

Истанбулдаги ўша оқшом «Милан»нинг бошига осмон қулаб кетган эди – хотирлайди клуб тифозилари...

Бу мағлубиятдан сўнг 37 ёшлик Мальдини жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлади. Кўплаб футбол мутахассислари бу Мальдинининг сўнгги бекати дея эълон қилишни бошлайди. Эски мактабнинг энг охирги битирувчиларидан бири бўлган Паоло жангчиларга хос характер намойиш этади ва яна бир неча мавсум мобайнида «Милан» шарафини муносиб ҳимоя қилади. Айниқса, 2007-йили Афина шаҳридаги «Ливерпуль»га қарши кечган учрашувда «Милан» жуда ҳам аламли мағлубият учун «мерсасайдликлар»дан ўч олади...

2009-йил 31-май куни Италия футбол афсонаси 39 ёшида ўзининг сўнгги учрашувида «Фиорентина»га қарши майдонга тушади. У майдонни бошқа юлдузлар сингари кўз ёшлар билан эмас, юзида ўша машҳур табассум билан тарк этади.

Кейинчалик уни клуб структурасида, мураббийликда, скаутликда ўзини синаб кўришини таклиф этишади. Мальдини эса ўзининг фишкасига айланган ёқимли жилмайиши билан футболга оид ҳамма таклифларни рад этади...

Унга тегишли бўлган 3-рақам мана 10 йилдан бери Паолога бўлган ҳурмат эвазига «музлатилган». Ўйлашимча, бу футболка яқин йилларда ҳеч кимга насиб этмайди. Сабаби, Мальдини сингари ўз жамоси учун 25 йил тўп сурадиган жонкуяр футболчилар ҳали бери топилмаса керак.

Киритилди: 22.01.2019 20:09. Ўқилди: 6239 марта. Фикрлар: 3 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.