Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

ПСЖ футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин

 

Парижнинг ПСЖ клуб дарвозабони Алфонс Ареола фаолиятини туманли албионда давом эттириши мумкин. “The Mirror” нашри берган маълумотларга қараганда, дарвозабоннинг ҳизматлари билан Лондоннинг “Тоттенҳэм” жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, айни дамда ижара асосида “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилаётган дарвозабоннинг Мадридда ҳам Парижда ҳам қолиши даргумон. Шу сабабли, “шпорлар” уни арзон нархда қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Айни дамда “Тоттенҳэм”нинг асосий дарвозабони Уго Льорис жароҳат олгани боис, клуб иккинчи дарвозабоннинг ҳизматларидан фойдаланмоқда.

“Лейпциг” ҳимоячи изламоқда

 

Германия Бундеслигасида пешқадамлик қилаётган “РБ Лейпциг” жамоаси Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Андреас Кристиенсеннинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи.

Аввалроқ Бундеслига ҳавосидан нафас олган ҳимоячи учун “буқалар” 20 миллион евродан воз кечишга тайёр эканлигини маълум қилган.

“Bild” нашрининг маълум қилишича, айни дамда ушбу трансфер борасида музокаралар давом этмоқда.

Eслатиб ўтамиз, даниялик ҳимоячи ушбу мавсумда 11 та учрашувда иштирок этди ва бирорта голли узатма берганича йўқ.

Лондон клуби чех футболчисини сотиб олмоқчи

Лондоннинг “Вест Ҳем” клуби Прага шахрининг “Славия” клуби сардори Томаш Соучекни таркибга қўшиб олиши мумкин.

Бу ҳақида “Football London” нашри маълум қилмоқда. Манбанинг хабар беришича, ярим ҳимоячи борасидаги музокарларнинг иккинчи қисми давом этмоқда ва у катта эҳтимол билан ижобий якун топади.

Айни дамда икки клуб футболчининг трансфер қиймати борасида келиша олмаяпти. Прагаликлар Томаш учун 25 миллион евро талаб қилаётган бўлса, “Вест Ҳем” мутасаддилари бу суммани пасайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

“Қизил иблилсар” арзонроқ вариантларни қидиришмоқда

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Маркус Решфорднинг жароҳат олганидан хабарингиз бор. Клуб мутасаддилари унинг орнини тўлдириш мақсадида бир нечта вариантларни кўриб чииқшмоқда.

“Sky Sport” нашри берган маълумотга қараганда, Сулшер жамоадаги йўқотишни каттa талофатсиз ҳал этиш мақсадида. Шу сабабли клуб ярим мавсумга ҳужумчи ижарга олишни мўлжалламоқда.

Клуб радарида бир йўла икки ҳужумчи тушиб қолди. Улардан бири Ислам Слимани бўлса, иккинчиси Хитой чемпионатида тўп тепайотган Одион Игало.

Бу футболчилар учун АПЛ бегона эмас. Игало ўз вақтида “Уотфурд”да омадли тўп сурган бўлса, Слимани “Лестер”да жавлон урган.

“Манчестер Юнайтед” бу ҳужумчиларнинг қай бирини қисқа муддатга ижарга олиш борасида келишувга эришса, ўша футболчи “Олд Траффорд”га ташриф буюради.

Лемарнинг тақдири деярли ҳал

“Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Томи Лемар Лондоннинг “Арсенал” жамоасига ўтишга жуда яқин турибди”, -деб хабар бермоқда Маrcа нашри.

“Кононирлар” футболчининг агенти билан шахсий шартнома борасида келишувга эришиб бўлган. Эндиликда, “Атлетико” билан музокарлар бошланади. Манбанинг маълум қилишича, катта эҳтимол билан “Арсенал” Лемарни сотиб олиш шарти билан ижарага олади.

Лемарнинг ўзи тезроқ Мадриддан кетиш учун “Арсенал” томонидан кичикроқ маош белгиланган шартномага ҳам рози. Агарда, икки клуб трансфер суммаси ва турли бонуслари келишиб олса, келаси ҳафтада Лемарнинг трансфери расман эълон қилинади.

Киритилди: 25.01.2020 01:55. Ўқилди: 10216 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.