Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

УЕФА ва коронавирус кураши

УEФА қандай қилиб бўлсада чемпионатларни давом эттириш тарафдори. Керак бўлса, плей-оффдан фойдаланишга ҳам тайёр.

Европадаги барча чемпионатлар давом эттирилиши талаб этилмоқда. Фақат имконсиз вазиятлардагина мамлакатлат футбол федерацияларига футбол чемпионатларини муддатидан аввал тугатишга рухсат берилади.

Аслида барчасини одатий ҳолда якунлаш мумкин. Агар бунинг иложи бўлмаса, вазиятдан чиқиб кетишнинг турли услублари мавжуд. Гуруҳ баҳсларидаги учрашувлардан тортиб, бир стадионда бўлиб ўтадиган ўйинларга қадар ҳаммаси вазиятдан чиқиб кетиш имкони мавжуд. УEФА мавсумни якунлаб қўйиш учун ҳар қандай йўлни танлашга рухсат беради. Ҳар бир лига ўзи учун қулай бўлган вариантлардан бирини танлашига тўғри келади.

Агар мавсумни якунлашнингиложи бўлмаса-чи?

Аввалроқ УEФА келаси мавсумдаги еврокубокўйинларидаги ўринларидан маҳрум қилиш билан қўрқитаётган бўлса, энди вазият анча юмшади. Бунга айрим давлатларда бутунлай барча спорт мусобақалари тўхтатилгани сабаб бўлмоқда, десак адашмаган бўламиз.

УEФА мавсумни эрта якунлашни истаган федерациялардан, барчасини спорт принципларига мос ва шаффоф тарзда ўтказишни талаб қилмоқда. Унга кўра, ҳар бир лига ўзи учун қулай ва фойдали бўлмаган услубда мавсумни якунлаши шарт. Бундан ташқари, футбол федерациялари ўз мамлакатидаги барча клубларнинг розилиги билангина бу ишга қўл уриши мумкин. Чемпионни аниқлаш тамойиллари ҳам замонавий футболга хос ва мос бўлиши талаб этилади.

Испанияда адолатсизлик?

Испанияда “Реал Сосьедад” ва “Хетафе” жамоалари бундай қарордан азият чекишлари аниқ. Улар 46 очкодан жамғаришга, бироқ ЕЧЛ ва Европа лигаси мусобақаларидан четда қолишмоқда. Ла Лига регламентига кўра, очколар тенг келган чоғда, ўзаро учрашувлардаги натижа ва ўзаро ўйиндаги голлар фарқига эътибор қаратилади. Хўш, бу клублар атиги бир бор тўқнаш келганини инобатга олсак, устунлик қайси томонда? Агар голлар сони биринчи ўринга кўтарилса, “Реал Сосьедад” юқорироққа кўтарилиши мумкин. Агар ўзаро учрашувларга эътибор қаратилса, ўз-ўзидан “Хетафе” рақибини меҳмонда (2:1) енгса-да ундан пастроқ туришига тўғри келади. Соддароқ қилиб айтганда, мусобақа жадвали қандай кўринишда бўлса, ана шундай мавсумни якунлаш ноҳақликдан бошқа нарса эмас.

Агарда, мусобақа жадвалидаги ўринларга кўра, Еврокубоклар масаласи ҳал этилса, келаси мавсумда ЕЧЛ ва Европа лигасида қуйидаги жамоалар иштирок этади.

ЕЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олувчи клублар: «Ливерпуль», «Манчестер Сити» («Манчестер Юнайтед» –  унинг ўрнини эгаллаши мумкин), «Лестер», «Челси», «Барселона», «Реал», «Севилья», «Реал Сосьедад», «Ювентус», «Лацио», «Интер», «Аталанта», «Бавария», «Боруссия» Д, «РБ Лейпциг», «Боруссия» М, «ПСЖ», «Марсель», «Зенит», «Локомотив», «Порту», «Брюгге», «Шахтер», «Трабзонспор»

Мусобақани саралаш босқичиорқали бошловчи клублар: «Бенфика», «Аякс», АЗ, «Ренн», «Краснодар», «Олимпиакос», ЛАСК, «Зальцбург», «Заря», «Славия».

Европа лигасида аниқ иштирок этувчи клублар: «Манчестер Юнайтед»*, «Хетафе», «Атлетико» (2-саралаш босқичи), «Рома», «Наполи», «Байер», «Шальке» (2-саралаш босқичи), «Лилль», «Ростов», ЦСКА, «Брага», «Спортинг».

Альтернатив вариантлар борми?

Аслида барчасини осон йўл билан ҳал этиш мумкин, бироқ бундай ечимга ҳеч ким рози бўлмаслиги аниқ. Колумбия унивеситети профессори Жюлен Гаён барча футбол оламига мавсумни математик йўл орқали ҳеч қандай учрашувларни ўтказмай туриб ҳам якунлаш йўлини кўрсатиб берди. Унга кўра, профессор жамоаларнинг меҳмондаги ва уйдаги ғалабалар сонидан келиб чиққан холда, ғалаба қозониш коэффициентини таклиф этади. Унга кўра, “Ливерпуль” ва “Бёрнли” ўртасидаги учрашувда “қизиллар”нинг қўлга киритиши мумкин бўлган очколари сони 2,73 очкони ташкил этса, “Бёрнли” 0,27 очкони қўлга киритиши мумкин. Бундай ҳисоб-китоб орқали АПЛ учрашувларини ҳисоблаб чиққан профессорнинг айтишича, “Ливерпуль” якунда 106 очко билан чемионликни қўлга киритиши мумкин экан. Соддароқ қилиб айтганда, жамоаларнинг эгаллаган ўрни ва жамғарган очколаридан келиб чиқиб махсус формула ёрдамида барчасини қисқа фурсатда ҳисоблаб чиқиш мумкин.

Нима учун УEФА универсал ечим тақдим этмади?

УEФА ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига эга озод ташкилот саналади. Боз устига, у исталган хоҳишини қарорга айлантириши мумкин. Шунга қарамай, пандемия пайтида барчадан келиб чиқиб қарор қабул қилишга тўғри келади. Мисол учун,Германия карантин қоидаларини юмшатишда давом этмоқда. Голландия ва Франция эса, аксинчамавсумни муддатидан аввал якунлашга қарор қабул қилиб бўлишди.

УEФА сабабли таваккал қилишнинг ҳожати борми?

Агар вазият чигаллашишда давом этса, мусобақаларни давом эттиришдан ҳеч қандай наф йўқ. Яхшиси вируснингкамайишини кутиш керак.

Шунга қарамай, коронавирус барча жабҳалар сингари футболга ҳам молиявий зарба берди. Футбол учрашувлари йўқ экан, пул йўқ бўлишини барча англаб бўлди.

Агар мавсум шу нуқтада тўхтатилса, клублар йиллик даромадининг 35 фоизини йўқотишларига тўғри келади. Мисол учун АПЛ “BTSport” ва “SkySports” га 762 миллион фунтни қайтаришига тўғри келади. Таниқли аудиторлик корхоналари берган хабарларга қараганда, топ-5 чемпионатлари мавсум давом эттирилмаса, жами 4 миллиард евро йўқотишини расман эълон қилди.

Боз устига, клублар вазият чигаллашганига қарамай, ўз футболчиларига маош беришда давом этишлари шарт. Ундан ташқари, клубда персонал ҳизмат қилаётган 500-2000 инсонга ҳам маош бериш керак.

Агар мавсум давом этирилса ҳам бўш трибуларда гувоҳлигида бўлиб ўтади. Қайсидир маънода бу тўғри қарор. Ҳар бир учрашувда 200-300 кишини вирус юқтиришга сабаб бўлишдан ҳеч қандай манфаат йўқ.

Шунга қарамай, клублар учун мавсумни давом эттириш муҳим. Улар шу йўсинда, телетрансляция ортидан ва турли ҳомийлар томонидан тақдим этилувчи пулларни қўлга киритишлари мумкин. Бу даромадларсиз кўплаб клублар банкрот бўлиши турган гап.

Киритилди: 30.04.2020 00:25. Ўқилди: 5444 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 37 93
2 Милан 37 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 36 66
6 Рома 37 63
7 Лацио 37 60
8 Фиорентина 36 54
9 Торино 37 53
10 Наполи 37 52
11 Женоа 37 46
12 Монца 37 45
13 Лечче 37 37
14 Кальяри 37 36
15 Фрозиноне 37 35
16 Верона 36 34
17 Удинезе 37 34
18 Эмполи 37 33
19 Сассуоло 37 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

18.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Торино
3-1
Милан

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
05:00
Милан
-:-
Салернитана

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.