Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Даҳолар куни»

8 май куни бир қатор футбол даҳолари таваллуд топишган. Италия ҳимояси намоёндаларидан бири Франко Барезидан бошлайлик.

Олтмиш ёшини нишонлаган иқтидор умрбод "Милан" клубида ўйнади. Акаси – Жузеппе Барези "Милан"нинг бу томонида фаолият ўтказди – "Интер"да.

Ака-укаларнинг қарорига қарангда энди. Аслида воқеа мана бундай бўлган: Франко ҳам акаси сингари "Интер" мухлиси эди. Аммо уни "нерадзурри" таркибига олишмади. Шунда "Милан" клуби структурасида ишловчи Итало Гальбьяти ёш йигитчанинг иқтидорини ўз вақтида пайқамаганида, кўп эҳтимол кичик Барези фаолиятини бошламай туриб ҳам якунлаши мумкин эди.

18га кирмаёқ Барези "россонери"нинг асосий ўйинчисига айланди. 11 йилдан бери скудеттони енга олмаётган клубнинг муваффақиятида муҳим роль ўйнади. 80-йиллар давомида "Милан" бир неча бор В серияга тушиб кетди. Бироқ, Франко кўплаб таклифларга рад жавобини бериб "қизил-қора"ларга вафодор бўлиб қолди. Ҳатто акасига шундай ҳам деганди: “Мен бир марта жамоамни йўқотганман, иккинчисини ҳам бой беришни истамайман”.

Ҳа, италияликларнинг айни шу жиҳати футболда қадрланади. Барези бу садоқати учун қандай мукофотланганини эшитинг бўлмаса:

☑️ Олти карра Италия чемпиони.
☑️ Тўрт бор Италия суперкубоги соҳиби.
☑️ Уч карра ЕЧЛ ғолиби.
☑️ Уч бор Европа суперкубоги соҳиби.
☑️ Икки марта қитъалараро кубок ғолиби.

Терма жамоасида етти ноёб футболчи сирасига киради: 1982 йили олтин, 1990 йили бронза ва 1994 йили кумуш медалларни қўлга киритиб, мундиалларнинг тангачалари комплектини тўкис қилиб қўйган.

Франко Мальдини, Костакурта ва Тасотти билан биргаликда дунёдаги энг кучли ҳужум чизиғини ташкил этишган. 21 йил бир жамоа либосида ўйнаган Барези табиийки бугунги кун афсонаси. Олтинчи рақами абадийга унга берилган. Бугунги "Милан" мухлислари бу қадар ўтмиш юлдузларини эшитишса, Алпомишни ўқигандек бўлишса ҳам керак.

###

8 май шунингдек Бразилия футболининг энг ёрқин кипери Клаудио Таффарелнинг ҳам таваллуд куни. 1966 йили туғилган. Бразилиянинг "Интернасьонале" клубида беш йил фаолият юритгач, Италия А серияни ихтиёр айлади. 90-йилларда Апеннин ярим оролида бу соҳада рақобат ўта кучли бўлганидан бу таваккалига қойил қолишимиз керак. Клаудио "Парма"да яхши ўйнади. Сўнг "Режина", "Галатасарой", "Атлетико Минейро" ва охирида яна "Парма". Биз Таффарелнинг ўйинларини кўпроқ мундиаллардан биламиз. Чунки унинг антиқа ўйин услуби ва бошқалардан ажралиб туриши шундоғам ҳар бир чизиғи қўрқинчли Бразилияга файз бериб турарди. Бежизга у терма жамоаси таркибида 11 йил фаолият олиб бориб, орзу қилиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқмаган: Олтин ҳам бор, кумуш ҳам бор, қитъа чемпионлиги ҳам бор – икки марта, кумуш медали ҳам.

Клуб фаолиятида фақат "Галатасарой" таркибида мамлакат чемпиони бўлди. "Парма"да УЕФА кубогини забт этгани ҳам аслан катта натижа. Хуллас, Бразилия деганда фақат ҳужум чизиғи эмас, дарвоза соҳаси ҳам борлигини биз Таффарел ижодида илк бор гувоҳи бўлгандик.

Хайрулла Ҳамидов.

Киритилди: 08.05.2020 11:06. Ўқилди: 4230 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.