Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ тарихидаги супер «камбэк»лар (топ-10)

Бугундан бошлаб Европа майдонларида УEФА Чемпионлар Лигаси мадҳияси яна янграйди. Бутун дунё футбол ишқибозлари интиқлик билан кутаётган футбол байрами бошланишига ҳам оз фурсатлар қолмоқда. Мазкур мусобақа тарихида ҳам бирдан-бир қизиқарли учрашувлар билан бирга, эсда қоларли камбэклар ҳам бор. Бир хил жамоалар борки, сўнги сонияларда ғалабани илиб кетган бўлса, баъзи жамоалар ўйин тугашига икки дақиқа қилганда иккита гол уриб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган. Ҳозир биз сизлар билан бирга, шунга ўхшаган ажойиб камбэклар ҳақида бироз суҳбатлашамиз. Демак, Чемпионлар лигаси тарихидаги топ-10 камбэклар.

10. "Монако" - "Реал Мадрид" 3:1 (умумий ҳисоб — 5:5). 2003/04 мавсум.

Бу икки жамоанинг Мадридда кечган ўйинида "қаймоқранглилар" франциялик рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Элгера, Зидан, Фигу, Роналдо томонидан киритилган голларга, "Монако" жамоасидан Скиллачи ва Морентес жавоб қайтарди. 4:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, мадридликлар ярим финалга чиққанига шунчалик ишонган эдики, Монакода воқеалар ривожи тескари томонга ўзгариб кетиши ҳақида хаёлига келтирмадан эдилар.

"Lui II" стадионида кечган ўйиннинг илк дақиқаларидан ҳужумкор ўйнаган "Реал Мадрид" жамоаси ўйиннинг 36-дақиқасида ҳисобни очишга эришади. Раул томонидан урилган гол биринчи таймда ягона бўлиши мумкин эди, аммо "Монако" аъзоси Людовик Жюли бунга йўл қўймади. Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга эришади. Иккинчи таймда мураббийдан керакли кўрсатмаларни олган монаколиклар анча ҳужумкор ўйин намойиш этишни бошлайди. 48-дақиқадаги Морьентеснинг голи францияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқади. 66-дақиқада эса Жюлининг дубли тамоман мадридликларни иштиёқини сўндириб қўяди. Бу ҳисоб учрашув охиригача ўзгармай қолади ва "Монако" жамоаси тарихий камбэкни амалга оширишади.

9. ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" - 1:3 (умумий ҳисоб — 3:3) 2018/19 мавсум.


Мазкур жамоаларнинг дастлабки, "Олд Траффорд"да кечган учрашувида парижликлар "манкунианлар" устидан ишончли ҳисобда ғалаб қозонишади. Кимпембе ва Мбаппе томонидан урилган голлардан сўнг, ПСЖ мухлислари ўз севимлиларини кейинги босқичга чиққанига ишонишган эди.

Аммо, Сульшер шогирдлари бунга йўл қўйишмади. "Стад де Франс" стадионида кечаган жавоб учрашувида "Манчестер Юнайтед" ғалабани илиб кетишди. Ромелу Лукаку ва Маркус Рэшфорд жуфтлигидан ташкил топган ҳужум чизиғи, ҳар доим ҳам "қизил иблислар"га омад келтирмас эди. Лекин улар бу учрашувда ПСЖ жамоасини тиз чўктиришга эришган. 1-таймнинг ўзида Хуан Бернатнинг голига бельгиялик футболчи дубл билан жавоб қайтаради. Иккинчи таймда ҳар икки дарвоза олдида кетма-кет ҳужумлар уюштирилади, лекин ҳаммаси бесамар якунланади. 89-дақиқада бурчакдан узатган тўпдан сўнг, Кимпембе яна манчестерликлар дарвозасини ишғол қилади, аммо буни кўриб чиққан ВАР голни бекор қилади. 90+4 дақиқада сўнги ҳужумига отланган "Манчестер Юнайтед" футболчисига нисбатан ПСЖ ўйинчиси қўпол ўйин кўрсатади ва "қизил иблислар" пенальти тепиш имкониятини қўлга киритади. Тўп қаршисига келган ўйинчи эса, эндигина 21 ёшга кирган Маркус Рэшфорд эди. Англиялик футболчи бамайлихотир Буффон дарвозасига 3-голни уришга эришган. Парижда амалга оширилган бу камбэкни "Юнайтед" мухлислари ҳали кўп йиллар эслашса керак.

8. "Челси" - "Наполи" 3:1 (умумий ҳисоб — 5:4) 2011/12 мавсум.


"Челси" 2012 йил Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишидан аввал, 1/8 финал босқичида бироз қийинчиликка учрагани ҳақида "аристократлар" мухлислари яхши билишса керак. Неаполда кечган "Наполи"га қарши биринчи ўйинда 3:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг "Челси" аъзолари тушкун ахволга тушиб қолишади. Гарчи, учрашувдаги биринчи голни, айнан лондонликлар аъзоси Хуан Мата томонидан киритилган бўлса ҳам, Лавессининг дубли ҳамда Каванининг голи италияликларга ишончли ғалабани тақдим этишади.

Лондонда кечган жавоб учрашуви, биринчисига ҳам қараганда қизиқарли ва шиддатли кечади. Дрогба, Жон Терри ва Лэмпарднинг голларига Гёхан Инлер жавоб тўпини киритади ва учрашув экстра таймларгача чўзилади. Қўшимча таймда урилган Бранислав Ивановичнинг голидан сўнг "Стемфорд Бриж" стадиони ҳайқириқлар билан тўлиб-тошиб кетади.

Ушбу ғалабадан сўнг ўзига нисбатан ишончи ошган лондонликлар чорак финалда Португалиянинг "Бенфика" жамоаси устидан, ярим финалда эса "Барселона" жамоси устидан ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқишади. "Альянц Арена"да кечган финал учрашувида "Бавария" устидан пенальтилар сериясидаги ғалаба эвазига ғолиб келишади ва "шалпангқулоқ" кубокни бошлари узра баланд кўтаришга эришишади. Ажойиб камбэк, шундай эмасми?

7. "Манчестер Юнайтед" - "Бавария" - 2:1 1999-йил. Финал.

Ҳозирги кунда, "Манчестер Юнайтед" жамоасида мураббийлик фаолиятини олиб бораётган Оле-Гуннар Сульшер "Камп Ноу" стадионида кечган мазкур финал ҳақида гапиришни жуда яхши кўради. Чунки захирадан майдонга қўшилиб, жамоасига ғалаба голини киритиш ҳар доим ҳам насиб этавермайди. Ушбу финални мюнхенликлар даҳшатли тарзда бошлашди ва 6-дақиқада ҳисобни очишга эришишган. Баслер томонидан киритилган гол иккинчи тайм охиригача "Бавария"га 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этиб келаётган эди. Аммо, Сер Алекс Фергюсон 67 ва 81-дақиқада майдонга туширган футболчилари ажойиб камбэкни амалга оширишади ва кубокни Германияда қолишига йўл қўйишмаган. Учрашувнинг 90+1 дақиқасида Шерингем ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90+3 дақиқада Сульшер ғалаба тўпини киритишади. Қизиқарли томони, мазкур икки футболчи ҳам иккинчи таймда майдонга тушишган. Ушбу ғалабадан 4 кун олдин "Манчестер Юнайтед" жамоаси Англия кубогида ҳам зафар қучган эди.

6. "Депортиво" - "Милан" 4:0 (умумий ҳисоб — 5:4) 2003/04 мавсум.


2003/04 йилги мавсумда Испаниянинг "Депортиво" жамоаси ажойиб камбэк амалга оширишади. Италиянинг "Милан" жамоасига қарши кечган дастлабки учрашувда испанияликлар йирик 1:4 ҳисобидаги мағлубият билан ортга қайтишган. Ушбу ғалаба миланликларга ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун етарли эди, аммо испаниялик футболчилар йирик мағлубиятга кўз юмиб кетолмадилар. Италияда кечган биринчи ўйиндаги голларга миланликлар сафидан Каканинг дубли, Пирло ва Швеченконинг биттадан гол уриб, муаллифлик қилган бўлса, "Депортиво"нинг ягона голи Пандиани томонидан киритилади. Иккинчи учрашувда ўз майдонида ажойиб ўйин кўрсатган испанияликлар, якунда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишади. Голлар Пандиани, Хуан Карлос, Алберто Луке ва Гонсалес Фран томонидан киритилган. Якунда эса, ўзига жуда қаттиқ ишонган "Милан" шармандаларча мусобақани тарк этишади.

5. "Рома" - "Барселона" - 3:0 (умумий ҳисоб — 4:4) 2017/18 мавсум.


2018/19 мавсумда "Барселона" ярим финалга чиқишга шунчалик яқин келган эдики, ҳатто бунга "Рома" футболчилари ҳам бироз ёрдам бериб юборишган, аммо қандайдир омадсизлик сабаб улар бундан маҳрум бўлишган. "Камп Ноу"да кечган "Рома"га қарши ўйинда каталонияликлар ажойиб ўйин кўрсатишган ва якунда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Умуман олганда "бўрилар" 3 та гол уришган эди, фақат иккитасини ўз дарвозасига. Де Росси ва Маноласнинг автоголи, шунингдек Пике ва Суареснинг голларига, римликлар сафидан Эден Жеко жавоб қайтаради. Унчалик аҳамиятсиздек кўринган Жеконинг жавоб голи, айнан Римда кечган жавоб баҳсида ўз сўзини айтади. "Стади Олимпико" ўйингоҳида кечган жавоб учрашувида Ди Росси, Манолас ва Жеконинг голлари "Рома"га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этади ва яна сафарда урилган гол эвазига кейинги босқичга чиқишади.

4. "Аякс" - "Тоттенхэм" - 2:3 (умумий ҳисоб — 3:3) 2018/19 мавсум.

Бу 2019-йилда бўлиб ўтган ярим финал учрашуви бўлиб, Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг ёрқин камбэк сифатида қолгани тайин. Лондондаги биринчи учрашувда амстердамликлар 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтишади. Учрашувдаги ягона голга Ван де Бек муаллифлик қилган. Умуман олганда "Реал Мадрид", "Ювентус" каби жамоаларни ҳам турнирдан чиқариб юборган "Аякс", ушбу учрашувдан кейин "Ливерпуль"га қарши финал босқичида ўйнашга ишонган бўлса, ажабмас. "Тоттенхэм" эса қандайдир омад сабаб ярим финал йўлланмасига эга чиққан жамоа сифатида майдонга тушган эди.

Нидерландиядаги жавоб баҳсида ҳам жамоа сардори Де Лигт ва Зиешнинг голлари ҳаммани "Аякс"нинг финалга чиқишига ишонтирган эди. Аммо... Аммо, иккинчи тайм бошланиши билан ҳужумга ўтган "шпорлар" Моуранинг голи билан ҳисобни биттага қисқартиришга эришади. Орадан беш дақиқа ўтиб, яна ўша Маура катта саҳнага чиқиб келади ва ҳисобни 2:2 кўринишига келтириб қўяди. Лондонликларни ҳазиллашишмаётганини сезган "Аякс" яна ҳужумга отланади. Баъзан, Льориснинг сэйвлари, баъзида эса дарвоза устуни "Тоттенхэм"ни голдан сақаб қолади. Учрашув якунланланишига бир неча сония қолганда, лондонликлар қарши ҳужумга ўтиб кетади. Делли Аллининг узатган тўпни эса, яна ўша Моура гол билан якунлаб қўяди. Стадионга келган амстердамлик мухлислар худди туш кўраётган каби аҳволга тушиб қолишишади, лекин бу туш эмас эди. Почеттино ва унинг омадли жамоаси "Аякс" стадионидан финал босқичига чиптани қўлга киритиб кетишади.

3. "Ливерпуль" - "Барселона" 4:0 (умумий ҳисоб — 4:3). 2018/19 мавсум.


Гарчи, илк ўйин Каталонияда кечгани, ушбу ўйинда "Барса" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса ҳам, фақат бир киши учрашув тақдири ҳали ҳам ҳал бўлмаганини билар эди. Бу - Лео Месси эди. Жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган бўлса-да, ўйин охирроғида Усмон Дембеле яққол голли вазиятдан дарвозани ишғол қилолмагани ва бундан аргентиналик футболчининг қанчалар жаҳли чиққанидан сезиш мумкин эди. Йирик ҳисобдаги ғалаба, "Энфилд", англиялик мухлислар....

Етакчиларсиз майдонга тушган "Ливерпуль" жамоасида ғалабага иштиёқ яққол сезилиб турарди. Ўйин бошланди. 7-дақиқада ҳисобни очган Ориги, ливерпуллик мухлисларга қандайдир ишончни қайтара олди. Лекин ғалаба учун уларга яна икки гол керак эди. Иккинчи таймда майдонга тушган Вейналдум якунда учрашув қаҳрамонларидан бири бўлиши хаёлига келмаган бўлса ҳам керак. 54 ва 56-дақиқалардаги унинг дубли, батамом "Барса"ни шокка тушуриб қўйди. Иштаҳаси очилиб кетган "қизиллар" эса яна гол уришга шошилишди. 79-дақиқа. Бурчак зарбаси. Тўп қаршисига келган Александр Арнолд ажабтовур тарзда тўпни ўйинга киритиб берди, якунда эса Дивок Оригининг дарвоза тўрини тешиб юборгудек зарбаси. Ҳисоб — 4:0. "Барселона" учун ҳаммаси тугаган эди.

2. "Барселона" - ПСЖ - 6:1 (умумий ҳисоб — 6:5).

Париж. "Стад де Франс" ўйингоҳи.
2017-йилда "Барселона" Париждаги шармандали 4:0 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, охирги ўн йил ичида биринчи марта Чемпионлар Лигаси чорак финалидан кейин мусобақа билан хайрлашиш арафасида эди. ПСЖ ўша мавсумда бу мавсумда, Европа тахтига чиқмоқчилигини, ушбу учрашув орқали бутун дунёга кўрсатиб қўйди.

Каталония. "Камп Ноу" стадиони.
3-дақиқадаги Суареснинг голи парижлик мухлисларни чўчитиб юборди. Аммо, кейинчалик ўз ўйинини яна тиклаб олган ПСЖ "Барса" билан тенгма-тенг ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Лекин, рақибидан ортиқча қўрқиб ўйнаш парижликларга қимматга тушди. 40-дақиқадаги Курзаванинг авто голи испанияликларга бироз умид учқуни берган бўлса, ажабмас. 50-дақиқада каталонияликлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишду ва буни Месси қойилмақом тарзда голга айлантирди. Эдисон Кавани 60-дақиқада "Барса"ни бироз ҳовуридан тушуриб қўйишга ҳаракат қилди, чоғи ҳисобни биттага қисқартиришга эришди. Масала ҳал.

Кейинги босқичга чиқиш учун испанларга яна учта гол керак. 88-дақиқа. Шу пайтда катта саҳнага чиқиб келган Неймар ҳисобни 4:1, 90-дақиқада эса 5:1 кўринишига келтириб қўйди. Яна битта гол, сўнги сониялар...

Ушбу учрашув ҳақиқатдан ҳам Неймар учун аталган эди. У ПСЖ ярим жамоасини алдаб, ҳужум марказида очилаётган Серхио Робертони тўп билан таъминлайди. Роберто эса "Барселона"нинг тарихий камбэкига якуний нуқтани қўяди — 6:1!

1. "Милан" - "Ливерпуль" - 3:3 (пенальтилар серияси 2:3) 2005-йилги мавсум. Финал.



Кўпгина мухлислар Чемпионлар Лигасида қайд этилган камбэклар орасида, 2005-йилдаги Истанбул финалини устунроқ қўяди. "Милан" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги мазкур учрашув ҳақиқатдан ҳам энг эсда қоларли учрашувлардан бири. Ушбу ўйинда "қизиллар" жамоаси италияликлар устидан ғалаба қозониб, кубокни боши узра кўтаришган. Аслида воқеалар ривожи қандай кўринишда бўлган? Келинг, биргаликда ушбу баҳсни ёдга оламиз.

Карло Анчелотти бошчилигидаги "Милан" жамоаси илк дақиқалардан англияликларни ўз жарима майдонига қамам қўяди. 1-дақиқанинг ўзида Мальдини ҳисобни очишга эришган. Мазкур голдан кейин ҳам бир қанча ҳужумлар уюштиришган, аммо тўп "Ливерпуль" дарвозаси тўрига бориб тушавермайди. Лекин, барибир италияликлар ўз мақсадига эришади. Биринчи тайм охирроғида киритилган Креспонинг дубли "Милан"га 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан таймни якунлашга ёрдам беради.

Танаффус пайтида кийиниш хонасига кириб келган "Ливерпуль" устози Рафаэл Бенитес футболчиларга шундай дейди: "Қаранглар, шунча мухлислар сизларни деб келишган. Ҳалигача сизларнинг ғалабангизга ишонишмоқда. Ҳеч бўлмаса, улар учун ўйнанг".

Иккинчи бўлимга яраланган шер каби майдонга тушиб келган "Ливерпуль" олти дақиқа дақиқа ичида учта тўп киритишади ва ҳисоб 3:3 кўринишига келтириб қўйишади. Учрашув ҳисоби қўшимча таймларда ҳам ўзгармайди. Пенальтилар сериясида эса омад "Ливерпуль" жамоасига кулиб боққан. Ажойиб ғалаба, шундай эмасми?

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 16.02.2021 10:30. Ўқилди: 10314 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 12 26
2 Аталанта 12 25
3 Фиорентина 12 25
4 Интер 12 25
5 Лацио 12 25
6 Ювентус 12 24
7 Милан 11 18
8 Болонья 11 18
9 Удинезе 12 16
10 Эмполи 12 15
11 Торино 12 14
12 Рома 12 13
13 Парма 12 12
14 Верона 12 12
15 Комо 12 10
16 Кальяри 12 10
17 Женоа 12 10
18 Лечче 12 9
19 Монца 12 8
20 Венеция 12 8

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

09.11.2024. «A» Серия. 12-тур.
22:00
Кальяри
3-3
Милан

Навбатдаги учрашув

23.11.2024. «A» Серия. 13-тур.
22:00
Милан
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.