Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

10 июнь қаҳрамонлари

Деярли бир аср олдин, аниқроғи 1927 йилнинг 10 июнида дунё футболининг тамаддунини қўйган иқтидорли юлдузларидан бири – Ладислао Кубала туғилган эди. 2002 йили Барселона шаҳрида вафот топган Кубала фаолияти давомида катта натижалар қайд этиб, ўзига хос тарих ёзган шахслардан. Кубала Будапештда туғилган, табиийки Венгрия терма жамоасида ўйнаган, шунингдек у пайтлар бошқа юрт либосида ҳам ўйнаш имконияти бўлганидан Испания ва Чехославакия футболчиси ҳам ҳисобланади. Клублари – "Ференцварош"," Братислава", "Вашаш" ва "Барселона". Неки совринлари ва даражаси бўлса, охирги клубида топганини каталония клуби мухлислари яхши билишади. Чунки "Барселона"нинг рамзий терма жамоаси тузилганида ҳам Кубала номи доимо янграб келади. Суперузатмалар эгаси, ажойиб дриблинг устаси, голни ҳис этиш қобилияти ва асосий қуроли – жарима зарбаларидан унумли фойдаланиши ҳисобига узоқ йиллар "Барса"нинг етакчиси бўлиб келди. 1999 йили жамоанинг юз йиллиги нишонлангани муносабати билан ўтказилган сўровда "Барселона"нинг барча даврлардаги энг яхши футболчиси номини қўлга киритган ҳам Ладислао Кубала бўлади.

Нафақат футболчилигида, балки мураббийлигида ҳам Кубала ўз фаолиятини кўк-анорранглиларга боғлаган. Икки марта "Барса"ни, бир марта Испания терма жамоасини бошқарган. Хуллас, клубдан-да юқори турадиган жамоа қадриятлари пойдевори айнан шу инсонлар устига қурилганини англаб етдингиз.

###

Кубаланинг буюклиги мураббийлиги билан эмас, асосан футболчилиги билан. Лекин ушбу санада таваллуд топган яна бир иқтидорли шахс Карло Анчелотти футболчилигидан кўра мураббийлик соҳасида донг таратган. Ваҳоланки, 1959 йили туғилган италиялик даҳо майдонда ҳам ёмон эмасди. Ярим ҳимоячи бўлиб ўйнаган. "Парма"да порлаб сўнг "Рома" сафига келиб қўшилган ва мамлакат чемпиони бўлган. "Милан"да бу натижага икки марта эришган. Италия терма жамоаси билан 1988 йилги Еврода ва икки йилдан сўнг Италияда ўтган мундиалда бронза медал эгасига айланган. Исталган футболчи учун бу натижалар зўр ҳисобланади. Аммо мураббий бўлгач, Анчелотти футболни ўзгартириб юборди. Чемпионлик чўт бўлмай қолди унга.

"Милан" билан икки марта ЕЧЛ кубогини боши узра кўтарди, 2004 йили Апеннин ярим оролини-да забт этди. "Челси"ни АПЛда ғолиб қилди 2009 йили, ПСЖга бориб парижликларнинг қўрқинчли ҳукмронлигини бошлаб берди – 2013 йил, "Реал"ни Испания чемпиони қила олмагандир, аммо ўн икки йилдан бери орзиқиб кутилган десимони қўлга киритиб бергани музаффарият ҳисобланади. "Реал" ўша ЕЧЛни енггач, ўзига бўлган ишончни пайдо қилди ва давомидан уч марта шоҳсупага кўтарилди. Барисида Карло ота хизмати ётади, деб тан олган барча футболчилар.
"Бавария"га бирровга бориб ўша мамлакатнинг ҳам чемпиони бўлиб қайтди.

"Наполи"даги ўхшамаган мавсумдан сўнг" Эвертон"да фаолият олиб борди у. Қуёши ботгандек кўринган италиялик мутахассис ҳали яна недир сўзлари борлигини айтса керак деб турибмиз. Чунки у... яна "Реал" да. Яна. Бошқача мураббий барибир Анчелотти.

Хайрулла Ҳамидов

Киритилди: 10.06.2021 14:54. Ўқилди: 4767 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 37 93
2 Милан 37 74
3 Болонья 37 68
4 Ювентус 37 68
5 Аталанта 36 66
6 Рома 37 63
7 Лацио 37 60
8 Фиорентина 37 57
9 Торино 37 53
10 Наполи 37 52
11 Женоа 37 46
12 Монца 37 45
13 Верона 37 37
14 Лечче 37 37
15 Кальяри 38 36
16 Фрозиноне 37 35
17 Удинезе 37 34
18 Эмполи 37 33
19 Сассуоло 37 29
20 Салернитана 37 16

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

18.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Торино
3-1
Милан

Навбатдаги учрашув

25.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
-:-
Салернитана

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.