Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Евро-2020 ва Америка кубоги сабаб эътибордан четда қолган трансферлар

Пандемия сабаб, Евро-2020 мусобақаси ҳам, Америка кубоги ҳам 2021 йилда ўтказилмоқда. Мана салкам бир ойдан бери футбол мухлисларининг бор эътибори мазкур мусобақаларга қаратилаган. Аммо, ушбу қитъа чемпионатлари сабаб ёзги трансферлар ойнаси вақтида амалга ошган кўпгина шартномалар унчалик катта шов-шувларга сабаб бўлмади. Ҳозир эса биз сизларга Евро-2020 ва Америка кубогидаги тўхталиш пайтида мазкур трансферлар ҳақида яна бир бор эслатишга қарор қилдик.

Жейдон Санчо ("Боруссия Д" - "Манчестер Юнайтед")

85 миллион фунт стерлинг

Евро-2020 пайтида "Манчестер Юнайтед" ва "Боруссия Д" Жейдон Санчо трансфери бўйича келишиб олишди. Шартнома бонуслар ва 85 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. Ушбу сумманинг бир қисмини футболчининг собиқ клуби - тўрт йил олдин англиялик футболчини Бундеслига клубига сотган "Манчестер Сити" олади. Санчо Евро-2020дан кейин, Манчестер клубида тиббий кўрикдан ўтади ва мазкур битим якунланади.
Ўтган мавсумда Жейдон Бундеслиганинг 26 учрашувида 8 та гол ва 11 та голли пас берган.

Эшли Янг ("Интер" - "Астон Вилла")

Эркин агент

Янг "Интер"даги икки йиллик мавсуми давомида Антонио Конте билан чемпионлик унвонини қўлга киритди ва шундан сўнг, Премьер лигага қайтишга қарор қилди. У ўзи туғилган шаҳар жамоаси "Астон Вилла"га кўчиб ўтди.
35 ёшли ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га ўтгунига қадар 2007 йилдан 2011 йилгача мазкур жамоа сафида 190 учрашувда майдонга тушган.

У "Астон Вилла" билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади, шунингдек, агар футболчи хоҳласа, уни яна узайтириш мумкин.
"Астон Вилла"дан кетганим каби, ушбу клубга қайтганим ҳам кутилмаганда юз берди. Шу вақт ичида жамоада жуда кўп ўзгаришлар бўлиб кетди. Қизиқиш ҳақида эшитишим билан дарҳол агентимдан мазкур трансферни расмийлаштиришни талаб қилдим", дейди футболчининг ўзи.

Кевин-Принс Боатенг (Монца - Герта)

Эркин агент

Кевин-Принс Боатенг фаолияти бошланган жойга қайтди. У карьерасини 2005 йилда "Герта Берлин" жамоасида бошлаган. Шундан кейин футболчи, "Тоттенхэм", "Женоа", "Милан", "Барселона", "Бешиктош" каби клубларда тўп тепди ... ва энди у яна ўз уйида.

"Герта" мен учун шунчаки клуб эмас. Менинг фаолиятида кескин бурилишга ёрдам берган клуб ҳисобланади. Клубга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сўнгги йилларда мен жуда кўп жамоада ўйнадим, лекин бутун ҳаётим давомида "Герта"дан қарздорман. Ушбу клуб доимо менинг юрагимда бўлган", дейди футболчининг ўзи.
Афтидан ярим ҳимоячи ёлғон гапирмаган. Сабаби, унинг чап кўкрагига клуб эмблемаси туширилган татуировка бор.

Жанлуижи Буффон ("Ювентус" - "Парма")

Эркин агент

Буффон ўзининг севимли клубига 20 йил ўтиб, яна қайтиб келди. Эътибор беринг! Буффон 43 ёшда ва ҳали ҳам жамоа асосий таркибида тушишни истамоқда. Чунки, унинг олдида Чемпионлар Лигасида қатнашадиган иккита жамоадан таклиф бор эди. Лекин, мазкур клублар Жижига захира дарвозабони бўлишни таклиф қилишди. Аммо, Жанлуижи ушбу таклифларни рад этди. Шубҳасиз, италиялик яна дарвозада биринчи рақам бўлишни хоҳлайди.

Энди унинг вазифаси Пармани А Сериясига қайтаришдир. Гарчи Буффон Евро-2020га бормаган бўлса ҳам, терма жамоага керакли пайтда қайтиши мумкинлигини яширмаяпти. У аллақачон Жаҳон чемпионатисаралашида Италияга ёрдам беришга тайёрлиги ҳақида айтган.

Фикайо Томори ("Челси" - "Милан")

24,5 миллион фунт

Ниҳоят Томори "Челси"ни тарк этди ва "Милан" билан тўрт йиллик шартнома имзолади. Футболчи ўтган мавсум "Милан"да ижара асосида тўп тепганди ва унинг ўйини Италия клубига жуда манзур бўлган кўринади. Сабаби, миланликлар мавсум тугамасидан Фикайо трансферини амалга ошириш ҳаракатига тушиб қолишганди.

23 ёшли ҳимоячи ўтган мавсумда "Челси" асосий таркибига кира олмади. Ҳатто, бунга "аристократлар" ҳимоясидаги жароҳатлар ҳам ёрдам бермади. Ҳимоячи асосий таркиб учун курашда Курт Зума ва Тиаго Силва имкониятни бой берди ва клубдагги ўз ўрнини йўқотиб қўйди. Аммо у "Милан"га кўчиб ўтгач, ўзини ҳар томонлама намойиш этди. 17 марта майдонга тушган футболчи, бир марта "Ювентус" дарвозасига гол уришга ҳам эришган. Эҳтимол, бу лондонликлар афсусланадиган яна бир трансфер бўлиши мумкин.

Дэнни Роуз ("Тоттенхэм" - "Уотфорд")

Эркин агент

"Тоттенхэм" клуби ва Англия терма жамоаси томонидан эсдан чиқарилган Дэнни Роуз ўзига янги клуб топди. Роуз "Уотфорд"да танқидчиларининг овозини ёпиш учун ҳам ушбу қарор жуда тўғри.

Футболчи 14 йилни "шпорлар" сафида ўтказган, аммо сўнгги мавсумда, Моуриньо билан жанжаллашиб қолда ва майдонга тушишдан мосуво бўлди. Дэнни аввал ҳам "Уотфорд"да ўйнаган. 2009 йилда Роуз мазкур клуб шарафини ҳимоя қилган.
Футболчи ва клуб ўртасидаги янг шартнома икки йилга мўлжалланган. Кўрамиз, эҳтимол Дэнни Роуз исми АПЛда яна машҳурлик даражасига кўтарилар?!

Хоқон Чалханўғлу ("Милан" - "Интер")

Эркин агент

Роналду, Зеедорф, Ибрагимович, Креспо ва Баджо. Ва яна бир "сотқин"га айланган Ҳоқон Чалханўғли.

Туркиялик плеймейкер "Милан" таркибида 172 ўйин ўтказиб, 32 учрашувда гол урган ва 48 голга узатма беришга эришган. Футболчи "кўк-қоралар"дан янги шартномани олмаганидан сўнг, у "Интер"га ўтишга қарор қилди ва у ерда туркиялик футболчи Симеоне Инзаги бош мураббийлигида майдонга тушади. Шунингдек, Ҳоқон "Милан"ни тарк этган ягона футболчи эмас. Яқиндагина дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ҳам "россонерилар"ни сафидан кетиб, "ПСЖ" билан шартнома имзолади.

Мемфис Депай ("Лион" - "Барселона"

Эркин агент

Ниҳоят, миш-мишларлар якунланди: Депай барибир "Барселона" футболчисига айланади. Лионель Месси, Антуан Гризманн, Серхио Агуэро ва Усмон Дембеле каби футболчилардан ташкил топган "қотил" ҳужумчилар қаторига "Лион" ва "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган голландиялик ҳужумчи ҳам қўшилади.

Каталония клубида Депайга Нидерландия терма жамоасидан таниш бўлган ватандоши Рональд Куман билан ишлайди.

 

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

 

Киритилди: 06.07.2021 20:10. Ўқилди: 12968 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 38 94
2 Милан 38 75
3 Ювентус 38 71
4 Аталанта 38 69
5 Болонья 38 68
6 Рома 38 63
7 Лацио 38 61
8 Фиорентина 38 60
9 Наполи 38 53
10 Торино 38 53
11 Женоа 38 49
12 Монца 38 45
13 Верона 38 38
14 Лечче 38 38
15 Удинезе 38 37
16 Эмполи 38 36
17 Кальяри 38 36
18 Фрозиноне 38 35
19 Сассуоло 38 30
20 Салернитана 38 17

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

25.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
3-3
Салернитана

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.