Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Реал Мадрид”нинг 5 хатоси

 

Албатта “Реал” доим кучли футболчилар ва сифатли таркибга эга бўлган. Аммо жамоанинг трансфер сиёсати мақташга арзигулик эмас. Тўғри жамоа одатда яхши харидларни амалга оширади. Лекин баъзида “галактикос” футболчи сотишда бирозга шошқалоқлик ҳам қилади. Қўйида мадридликлар сотиб хато қилган 5 футболчи ҳақида сўз юритамиз.

5. Маркос Льоренте (“Атлетико”, 27 ёш)

  “Реал”нинг ярим ҳимоя чизиғига кўплаб жамоалар хавас қилишса керак. Негаки, “галактикос” маркази кучли учликка таянган ҳолда майдонга тушади. Аммо жамоада уларнинг бири йўқ бўлса бу катта бўлмасада муаммо чиқаради. Негаки даража жиҳатидан “Реал” заҳирасидаги ярим ҳимоячилар кучли эмас. Биттагина Феде Валвердени айтмаганда. Мана шу муаммонинг ечими Маркос Льоренте бўлиши мумкин эди. Негаки унда жамоага зарур бўлган универсаллик ва нисбатан Валвердега қараганда кучлироқ барқарорлик бор. У билан “қаймоқранглилар” маркази янада кучаяр эди. Унинг устига “Папа Карло”да ротациялар учун яхши вариантлар бўлар эди. Дарҳақиқат, Маркос ўтган мавсумдаги сифатли ўйинлари эвазига “Атлетико”га Испания чемпионлигини олиб келди. Албатта унинг ўйини “Манзанарес”нинг зафар қучишидаги асосий омиллардан бири бўлган.

4. Рауль де Томас (“Эспаньол”, 27 ёш)  

 Р Д Т футболчининг либосига шундай исм ёзилган. Тўғри бу оддий қисқартмалар. “Эспаньол” таркибида тобора порлаб бораётган ҳужумчи бир пайтлар “Реал” таркиби аъзоси бўлганини билармидингиз? Рауль клубга керакмас футболчи деб топилиб “Бенфика”га сотиб юборилган эди. “Галактикос”да супер ҳужумчи бор. Албатта бу – Бензема. Лекин Карим жароҳат олганда ёки жамоага янада ҳужумкор ўйин керак бўлганида “Реал”да камчилик кўзга ташланмоқда. Чунки, “қаймоқранглилар”нинг иккинчи ҳужумчиси Лука Йович ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлай олмаяпти. Балки жамоада Рауль бўлганида “Вильяреал”га қарши учрашувда гол кирита олган бўлармиди? Йович тўсинни кўзлаган вазиятдан икки Рауль (Гонсалес ва де Томас) ҳам фойдаланар эди.

3. Педри (“Барселона”, 19 ёш)

Юқорида “Реал” ярим ҳимоясининг кучсиз жиҳатини айтиб ўтдик ва уни тўлдирадиган футболчилардан бири сўзсиз - Педри.  Ҳайратланишга ҳожат йўқ ўша “Барселона”нинг келажаги ҳисобланадиган Педрито “Реал” футболчиси бўлиши мумкин эди. Бу трансфер сиёсатига оид хато эмас. Аксинча, бу “Реал Кастилья” академиясининг хатосидир. Улар келажагини шу жамоа билан боғлаши мумкин бўлган истеъдодни жамоада олиб қолишни исташмаган. Педри ёшлигидан “Барселона” мухлиси бўлган бўлишига қарамай, оиласи қистови билан “Реал”ни танлаган. “Барселона” у вақтлар Педритони танимас эди ҳам. Парадокснинг ғалатилигига қаранг, “Реал” Педрини чидамсиз ва нимжон у тўлиқ ўйин ўказа олмайди деб ҳисоблаб қайтариб юборишган. Ўтган йили эса ёш вундеркинд кўрсатди ким чидамсиз эканлигини. Менимча, Педридаги иқтидорни кўрмаган мураббий ҳозир афсусланса керак. Айтганча, Педри “Барселона”га келган пайти “Реал” унга яна қизиқиш билдирган. Аммо, ярим ҳимоячи уларнинг таклифини рад этган.

2. Тео Эрнандес (“Милан”, 24 ёш)

 “Реал”да яхши қанот ҳимоячилари бор. Тео жамоада пайти Марсело ушбу позицияда қироллардан бири эди. Шу сабабли “Реал” французни ижарага бериб юборди ва 2019 йил “Милан”га сотиб юборди. Бу қарор бир жиҳатдан тўғри. Аммо ўша пайт Марселонинг жароҳат олиши ёки қариётгани ҳисобга олинмаганди. Ҳозир ҳам жамоада яхши чап қанот ҳимоячиси бор бу - Ферлан Менди. Унга ҳурматни сақлаб қолган ҳолда айтишим мумкинки, Тео Мендидан устун бўлса устундир аммо ундан ёмон тўп тепмаяпти. Тео ростмана “Реал” учун мослашган футболчи ҳисобланади. Ундаги тезлик ва ҳужумкорлик “қаймоқранглилар”га ортиқчалик қилмас эди. Агар у “Реал”да бўлганида Менди билан супер рақобатни тақдим этиб сўзсиз жамоага фойдаси тегар эди.

1. Ашраф Ҳакимий (“ПСЖ”, 23 ёш)

Ашраф ва Тео Эрнандеснинг “Реал”даги ҳолати деярли ўхшаш. Негаки, Ашраф “галактикос” аъзоси бўлган вақтлар Карвахаль сўзсиз ундан устун эди. Шу сабабли Ҳакимий ижарада ўйнади. Аммо “Реал” унинг катта футболчи бўлганини кўриб ҳам ортга қайтариши истамади. Марокашлик футболчи “Боруссия Дортмунд”да ўзини кўрсатгач “Реал” уни “Интер”га сотиб юборди. “Интер” эса “ПСЖ”га. Ашрафнинг иқтидорига шубҳа йўқ. Кеча мадридликлар бунга амин бўлишди. “ПСЖ” сафида Ҳакимий сўзсиз энг фаол ўйинчилардан бири бўлди. Унинг Винисиусга қарши ўйини таҳсинга сазавор. Агар “Реал” “ПСЖ” тўсиғидан ўта олмаса 43 миллион марта Ашрафни сотганидан афсусланса керак. Чунки клуб уни “Интер”га 43 миллион еврога сотиб юборган эди.  

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 16.02.2022 21:08. Ўқилди: 6781 марта. Фикрлар: 14 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 37 93
2 Милан 37 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 36 66
6 Рома 36 60
7 Лацио 37 60
8 Фиорентина 36 54
9 Торино 37 53
10 Наполи 37 52
11 Женоа 36 46
12 Монца 37 45
13 Лечче 37 37
14 Кальяри 37 36
15 Фрозиноне 37 35
16 Верона 36 34
17 Удинезе 37 34
18 Эмполи 37 33
19 Сассуоло 37 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

18.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Торино
3-1
Милан

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
05:00
Милан
-:-
Салернитана

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.