Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футбол тарихидаги "қассоблар"

Футбол мухлислари нафақат юлдузларни, балки бошқа футболчиларни ҳам эслашади - уларнинг асосий хусусияти, биринчи навбатда, доимий қўполлик эди. Бизнинг ҳикоямиз жаҳон футболининг энг машҳур "қассоблари" ҳақида.

Суякларни синдирувчи “псих”

Винцент Питер (Винни) Жонс

1985-1998 йилларда  “Уеллстоун”, “Холмсунд” (Швеция), “Уимблдон”, “Лидс”, “Шеффилд Юнайтед”, “Челси” ва “КПР” клубларида марказий ҳимоячи сифатида фаолият олиб борган.

Уэлс терма жамоаси сафида 9та ўйин ўтказган.

Винни Жонс катта футболга кеч келди. 20 ёшида у Англиянингучинчи лигасида пайдо бўлди: «Уэллстоун” клубининг мураббийлари қурилиш майдончасида бетон қилаётган бу йигитнинг жисмоний кучидан ҳайратда қолишди ва дам олиш кунларида уни футболда синаб кўришди.  Шунда ҳам Уэлс жамоасининг бўлажак сардори ўзининг оғир феъл-атворини кўрсатди. Биринчи машғулотда у шерикларидан бирининг бурнини синдирди ва клубдаги дебют учрашувларининг бирида рақиб мухлисиларига мушт туширишга ҳам улгурган.

Тақдир уни “Уимблдон”га олиб келди, у ерда Жонс, айтганидек, жамоа ўзиники бўлди; "Уимблдон" ўта кучли ва тажовузкор ўйин кўрсатар эди. Аммо бундай ўйин концепцияси ҳам ўз самарасини берди - Лондон жамоаси тез орада анча кучли жамоа бўлиб шакилланди, у ерда Жонс дарҳол Кенни Далглиш билан муштлашди.

1988 йилда "Уимблдон" ўз тарихида биринчи марта муҳим нарсани, яъни "Ливерпуль" билан кескин ўйинда Англия кубогини қўлга киритганидан сўнг, Жонс яна бир ҳаракати билан ақлдон озганлигини кўрсатди. У жамоавий суратга тескари ўгирилиб турли ҳақоратли ишоралар билан расмга тушди.

"Тоттенхэм" билан ўйинда Жонснинг жамоадоши ва дўсти Жон Фашану "шпорлар" аъзоси Гари Стивенс билан баҳслашиб қолишди. Винни Жонс эса бу вазиятда икки футболчини ҳам муштлари билан сийлаган. Бироқ Фашану мўътадил кўкариш билан қутулиб қолган бўлса, ўнг тиззасининг боғламлари йиртилган Стивенс ҳеч қачон футболга қайтмаган. Ушбу ўйиндан сўнг "Уимблдон" ҳимоячиси стадиондан чиқишда деярли беш юзта ғазабланган "Тоттенхэм" ишқибозларини кутиб турганди. Ақлдан озган Жонсни машинасининг орқа ўриндиғига яширган мураббийлардан бири Виннини ўлимдан қутқарган.

 Жонс бу билан кифояланмаган ва ундан кейин ҳам кўплаб футболчилар ундан азият чеккан. Винни шу тариқа футбол олами “дон”и деб топилган.

Бильбаолик қассоб

Андони Гойкоэчеа Оласкоага

1975-1990 йилларда. - Билбаонинг “Атлетик” ва Мадриднинг “Атлетико”си марказий ҳимоячи

Испания терма жамоаси сафида 39та ўйин ўтказиб, 4та гол урган

Тахминан 12 йил давомида Испанияда қассоб ва йиртқич ҳайвоннинг рамзий лақаблари билан ном қозонган Андони Гойкоэчеа “Атлетик” рақибларида қўрқув уйғотган. Катта жусса, жахлдор кўриниш билан Гойкоэчеа ҳақиқатан ҳам энг даҳшатли эртакдан футбол майдонига олиб келинган йиртқич ҳайвонга ўхшарди. Ақлдан озган Винни Жонсдан фарқли ўлароқ, Гойкоэчеа маккорлик, эҳтиёткор ва имкон қадар шафқатсиз ҳаракат қиларди. Ҳакам эътиборидан четда қолган қассоб ўзининг қўполлиги кўп такрорлар эди. Гойкоэчеа провокациялардан қочмасди: у юзига тупуриши, кучли тиззаси билан чидаб бўлмас даражада тепиши ёки мушт тушириши мумкин эди.

Қассоб билан боғлиқ биринчи чинакам шов-шувли воқеа 1983 йил 24 сентябрда содир бўлган. У “Барселона”нинг янги юлдузи – аргентиналик Марадона қайта-қайта йиқитган. Вазиятлардан бирида ҳакам қарамаётганини сезган Андони Марадонанинг тўпиғини синдирган ва яна бир нечта кичик жароҳатлар етказган.

Кейинчалик, қассоб Испания ва Европа газеталарининг биринчи саҳифаларини бир неча бор кўриниш берган. 1984 йилда у "Барса"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Бернд  Шустерни жароҳатлади. Бир йил ўтгач, Гойкоэчеа "Реал Мадрид"га қарши ўйинда яна бир ҳунар кўрсатди ва яна ҳакам ҳеч нарсани кўрмай қолди: даҳшатли баскга "қаймоқранглилар" ҳужумчиси Эмилио Бутрагуенонинг қорнига тирсаги билан зарба йўллаш учун бор-йўғи бир неча сония керак бўлди. Айтганча, қассоб майсазорда ётган футболчини тепишга ҳам муваффақ бўлган. 1986 йилда ўша "Реал" билан ўйинда Гойкоэчеа Уго Санчесни тўхтатиб, сочидан тортиб юзига мушт туширишга муваффақ бўлган.

Зўравон "Матрица"

Марко Матерацци

“Трапани”, “Перужиа”, “Карпи”, “Эвертон”, “Интер” ва “Италия” ҳимоячиси

2006 йилнинг шу куни Зинедин Зидан жаҳон чемпионати финалида Марко Матерацига боши билан зарба бериб, фаолиятини якунлаган эди.

Марко "Матрица" Матерацци А Сериянинг энг қўпол ўйинчиларидан бири бўлиб, у ўзининг провокацион истеъдоди билан ҳам танилган. Бироқ, сиз ўзингиз бу ҳақда аллақачон биласиз. Жаҳон чемпионати 2006. Италия - Франция. Зинедин Марконинг кўкрагига боши билан зарба берган. Матерацци жаҳон чемпионатини боши узра кўтарган кам сонли "қассоблар"дан бирига айланган

2003 йилги Милан дербиси вақтида Матерацци Андрий Шевченкони ҳар томонлама ҳақорат қилган - у украиналикка тупуриб, унинг юзига урган, футболкасини тортиб, ифодали монологлар билан жавоб беришга ундаган. Бироқ, энг эсда қоларлиси, Матрица ҳужумчини бутунлай зарарсизлантира олган.

Орадан бир йил ўтиб Матерацци “Сиена” ҳимоячиси Сирилло билан муштлашиб қолди. Бутун ўйин давомида Марко захира ўриндиғида ўтирган ҳолда шерикларни Cирилло орқали ҳужумлар уюштиришга ундади - бу рақиб ҳимоясидаги энг заиф бўғин, дейди Матерацци. Натижада сўнгги ҳуштаги чалингандан сўнг икки ҳимоячи ўзаро тўқнаш келишган ва Матрица Cириллонинг бурнини синдирди.

Чемпионлар лигасида Матерацци “Вильярреал” сардори Хуан Пабло Сориннинг юзига тирсак билан дахшатли зарба бериб, бутун Европани ларзага солган.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 26.03.2022 17:27. Ўқилди: 4120 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 12 26
2 Аталанта 12 25
3 Фиорентина 12 25
4 Интер 12 25
5 Лацио 12 25
6 Ювентус 12 24
7 Милан 11 18
8 Болонья 11 18
9 Удинезе 12 16
10 Эмполи 12 15
11 Торино 12 14
12 Рома 12 13
13 Парма 12 12
14 Верона 12 12
15 Комо 12 10
16 Кальяри 12 10
17 Женоа 12 10
18 Лечче 12 9
19 Монца 12 8
20 Венеция 12 8

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

09.11.2024. «A» Серия. 12-тур.
22:00
Кальяри
3-3
Милан

Навбатдаги учрашув

23.11.2024. «A» Серия. 13-тур.
22:00
Милан
-:-
Ювентус

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.