Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Милан"нинг камбэки, "Ювентус"нинг омадсизлиги ва Дибала билан хайрлашув: А Серияда қандай натижалар қайд этилди?

Италияда мавсум қизиқарли ўтиши аниқ эди. Сабаби Массимилиано Аллегри “Ювентус”га қайтди, Жозе Моуриньо “Рома”, Маурицио Сарри эса “Лацио” бошқарувига келди. Шу билан бирга, “Интер” ва “Милан” ўз таркибини янада кучайтирди. Мавсум ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ва воқеаларга бой бўлди. Шу сабаб бугун якунига етган А серия ҳақида бироз суҳбатлашамиз.

Чемпион: “Милан”
Чемпионлар лигаси: “Милан”, “Интер”, “Наполи”, “Ювентус”
Европа лигаси: “Лацио”, “Рома”
Конференциялар лигаси: “Фиорентина”
Элитадан тушиб кетганлар: “Кальяри”, “Женоа”, “Венеция”
А серияга чиққанлар: “Лечче, “Кремонезе”, “Монца”

Мавсумнинг энг яхши тўпурари

А Серияда мавсумнинг “энг яхши тўпурари” Чиро Иммобиле бўлди. “Лацио” ҳужумчиси 27 марта ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Бу унинг Италия чемпионатидаги энг яхши учинчи натижаси ҳисобланади — 2017/18 йил 29 гол ва 2019/20 йил 36 гол. Ҳужумчи Душан Влахович тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллади. Мавсум давомида "Фиорентина" ва "Ювентус" сафида тўп тепган серб 24 та гол уришни уддалади. Кучли учликни “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес 21 гол билан якунлаб берди. Қизиқарли томони Иммобиле пенальтидан 7 марта унумли фойдаланган.

Мавсумнинг энг яхши ассистенти

А серияда мавсумнинг “энг яхши ассистенти” номи Доменико Берардига берилди. “Сассуоло” вингери 14 марта шерикларининг гол уришига ёрдам берди. Умуман олганда, италиялик футболчи ҳар бир ўйинда ўртача 0,43 голли узатма берди, бу эса чемпионатдаги энг яхши натижа ҳисобланади. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни "Интер" ярим ҳимоячилари Николо Барелла ва Хоқон Чалханўғли эгаллади. Ҳар икки футболчи ҳисобида 12тадан голли узатма бор. Кучли учликни “Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич якунлаб берди. Серб футболчиси 11 та голли узатмани амалга оширди. Лиганинг “энг яхши ассистенти” совринига эга чиққан Берарди мавсумни жуда яхши ўтказди, аммо “Сассуоло” бор-йўғи 11-ўринни эгаллади, холос.

“Гол+пас” бўйича энг яхши кўрсаткич

“Гол+пас” тизимида энг яхшилар Иммобиле ва Берарди бўлди. Ҳар икки футболчи ҳам 29 очкодан жамғарган. Шу билан бирга, “Лацио” форварди 27+2, “Сассуоло” вингери эса 15+14 кўрсаткич қайд этган. Кейинги ўринларни Влахович (27 очко, 24+3) ва Лаутаро (24 очко, 21+3) эгаллади. “Лацио” ярим ҳимоячиси Милинкович-Савич гол+пас тизимида 22 очко (11+11) тўплади. ОАВ хабарига кўра, Берарди ва Савич янги мавсум қайсидир гранд клубга ўтиши мумкин. Кузатамиз.

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони

Мавсумнинг энг яхши дарвозабони номини ҳақли равишда Майк Меньян олади. “Милан” дарвозабони 17 та ўйинда ўз давозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиб, “россонерилар”га чемпионлик учун курашда катта ёрдам берди. Қолаверса, бу лигадаги энг яхши кўрсаткич. Самир Ханданович (“Интер”) ва Руи Патрисиу (“Рома”) эса 15тадан “қуруқ” ўйин ўтказган. "Наполи" дарвозабони Давид Оспина 13 марта “нол”га ўйнаган. Меньян – “Милан”нинг асосий қаҳрамонларидан бири. Сабаби унинг "россонерилар" сафидаги биринчи мавсуми ва Майк А сериянинг “энг яхши дарвозабони” бўлди.

Мавсум жамоаси

Бу ном ҳам “Милан”га берилиши керак. “Россонерилар” ҳақиқий камбэкни амалга оширишди, айниқса 2 йил олдин Европа лигаси йўлланмасини зўрға қўлга киритган жамоа бугунги кунда чемпионга айланди. 2020/21 йилги мавсумда ҳам “қизил-қоралар” Скудетто учун курашга яқин келди, бироқ А Серия турнир жадвалида “Интер”дан 12 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринни эгаллади. "Милан" жорий мавсум чемпионлик учун курашда асосий рақиби - "нерадзуррилар"ни 2 очкога ортда қолдирдирган ҳолда олтин медалларга эга чиқди. Скудетто - "россонерилар" учун катта муваффақият. "Қизил-қоралар" 11 йилдан сўнг яна Италия футболининг чўққисига қайтишди. Ажабланарлиси шундаки, шундан сўнг дарҳол клуб эгалари жамоани сотишга қарор қилишди. Нимадир ғалати.

Мавсум омадсизлиги

Мавсумнинг энг омадсиз жамоаси "Ювентус" бўлди десак ҳам бўлади. Бундай даражадаги жамоа Скудеттога йўл олиши керак. Аммо кетма-кет 2 йилдан бери “бьянконерилар” фақат Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Андреа Пирлонинг бош мураббий этиб тайинланиши билан боғлиқ тажриба ҳеч қандай наф бермади. Массимилиано Аллегрининг қайтиши билан Туринда барқарорлик қайтаётгандек туюлди. Бироқ, "кекса синьора" яна бир омадсиз мавсумни ўтказди. Кейинги мавсум "Ювентус" Милан клубларига чемпионлик учун курашни таклиф қилиши аниқ. Акс ҳолда раҳбариятда Аллегри ва футболчилар кучли танқид остида қолиши мумкин.

Хайрлашувлар

Бу мавсум Турин клуби учун жуда оғир кечди. Бирига натижалар сабаб бўлган бўлса, яна бирига Жоржо Кьеллини ва Пауло Дибала билан хайрлашиш сабаб бўлди. Биринчиси клуб афсонасига айланди, иккинчиси эса...

Кьеллини билан вазият бошқача. Жоржо 17 йил давомида "кекса синьора" либосларини ҳимоя қилди ва Турин клубини шараф билан тарк этади. Аргентиналик футболчининг кетиш сабаби эса номаълум. Кўплаб ОАВ хабарига кўра, янги шартнома борасида келиша олишмаган. Бу йигитлар фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча номаълум, аммо барибир уларнинг кетиши клуб учун катта йўқотиш.

Киритилди: 05.06.2022 14:21. Ўқилди: 2306 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 92
2 Милан 36 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 35 63
6 Рома 36 60
7 Лацио 36 59
8 Фиорентина 35 53
9 Наполи 36 51
10 Торино 36 50
11 Женоа 36 46
12 Монца 36 45
13 Лечче 36 37
14 Верона 36 34
15 Удинезе 36 33
16 Кальяри 36 33
17 Фрозиноне 36 32
18 Эмполи 36 32
19 Сассуоло 36 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

11.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
23:45
Милан
5-1
Кальяри

Навбатдаги учрашув

18.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Торино
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.