Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Менинг ичимда гиёҳванд яшайди” ёхуд овга муккасидан кетган Златан ҳақида сиз билмаган ҳақиқатлар

40 ёшли Златан Ибраҳимович – титан! Ўтган мавсумда швед футболчиси 11 йил ичида биринчи марта "Милан"га А Серияда ғалаба қозонишга ёрдам берди. "Россонерилар" ўз тарихидаги 19-марта скудеттони қўлга киритди. Улар чемпионлик учун курашда ҳамшаҳари "Интер"ни икки очкога ортда қолдириб, олтин медалларни ўзики қила олди. Эътиборли томони шундаки, Златан сўнгги олти ой давомида жароҳат билан майдонда ҳаракат қилган. У кучли оғриқдан тунлари ухлай олмаган бўлса-да, жамоасига чемпионликда ёрдам бериш учун операцияга розилик бермаган. У ҳақиқатдан ҳам "Милан"га узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритишда жуда катта ёрдам берди.

"Охирги олти ой давомида мен чап тиззамдаги кучли оғриқ билан ўйнадим. Охирги олти ой давомида тиззамдаги жароҳат бир сония бўлса-да, тинчлик бермади. Охирги олти ой давомида мен жамоа билан бор-йўғи 10 марта машғулот ўтказа олдим. Охирги олти ой ичида 20 дан ортиқ укол олдим. Охирги олти ой давомида ҳафтада бир марта тиззамдаги боғланган бинтни ечдим. Охирги олти ой давомида ҳар куни оғриқ қолдирувчи воситалар олдим. Охирги олти ой оғриқдан деярли ухлай олмадим.

Мен майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам бунчалик азоб чекмаганман. Мен имконсиз нарсани мумкин бўлган нарсага айлантирмоқчи бўлдим. Менинг олдимда фақат битта мақсад бор эди – жамоадошларим ва мураббийимни Италия чемпиони қилиш, чунки мен уларга ваъда берганман”, — дейди Златан ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Мавсум тугаши биланоқ Златан жароҳати ҳақида ОАВга маълум қилди ва 7-8 ойга сафдан чиққани ҳақида айтди. Балки унинг ўрнида бошқа бирон бир футболчи бўлганида, фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлар, балки аллақачон бутсаларини “михга илган” бўлар эди. Аммо Златан эмас. У янада кўпроқ унвонларни қўлга киритишни истади. Соғлиғида катта муаммолар бор бўлса-да, охиригача ўйнашга қарор қилди. Ахир қаҳрамонлик шу эмасми?

Аммо Златан мағлублар йўлидан кетса, у ҳеч қачон Златан бўлмасди. У операция қилинган куннинг ўзидаёқ инсайдер Николо Скира 40 ёшли швед футболчиси "Милан" билан шартномасини яна бир мавсумга узайтиришга келишиб олганини маълум қилди. Айтинг-чи, Златан ёшлик эликсирини кашф этганми? Унда нега у ҳеч қачон қаримайди?

Шунга қарамай, бир, икки ёки уч йилдан сўнг Ибраҳимович футболдан кетади. Бу аниқ. Чунки, қанчалик истаса ҳам ёш бари-бир ўз сўзини айтиши керак. Агар, Ибраҳимович бутсаларини “михга илса”, унда футболга умуман алоқаси бўлмаган касб билан шуғулланишини айтди. У фаолиятини якунлаганидан сўнг, катта эҳтимол билан ўзини овга бағишлаши мумкин.

2011 йилда Златан Жанубий Африкага саёҳат қилди. Ўшанда у ерда швед футболчиси учун шер тутилди. Маълум бўлишича, ушбу ҳайвон бир йилдан ортиқроқ вақт қафасда сақланган. "Милан" ҳужумчиси кейинроқ ҳайвонни отиб ташлади. У шернинг терисидан Малмёдаги уйи учун ҳайкал ясаттирди.

2012 йилда Ибраҳимович ўзи учун бутун бир оролни сотиб олди: у Давенсе деб аталади, Меларен кўлининг марказида жойлашган (Швециядаги учинчи йирик орол) ва ов ишқибозлари учун идеал ер ҳисобланади.

Златаннинг ўзи севимли машғулотини гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан солиштиради: “Ов мени ҳайратга солади. Мен ҳеч қачон гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаган бўлсам ҳам, ичимда гиёҳванд одам яширингандек туюлади. Мен бир ишга қизиқиб қолсам, ўша нарсага бутун борлиғим билан кириб кетаман. Илгари “Xbox” ўйинларига шундай қизиқиб қолганман: “Gears of War” деб номланган янги ўйин чиққанини яхши эслайман. Кейинчалик бунга муккасидан кетиб қолганман. Шундан сўнг, ўзимга шахсий ўйинхона қурдим ва ҳар куни эрталаб соат уч-тўртгача ўйнар эдим. Кейинчалик “Xbox” ўрнига ов қилиб кўрсам бўлмайдими, деган ҳаёл келди. Шу сабаб овга жуда ҳам қизиқиб қолганман”.

Ёввойи табиат ҳимоячилари ва атроф-муҳит фаоллари узоқ вақтдан бери Ибраҳимовичдан нафратланиб келишади. Лекин у бу нарсага чуқур қайғурмайди. Ҳа, ҳайвонларни ўлдириш катта ва оғир гуноҳ, лекин шоҳга ҳамма нарсада рухсат бериш керак эмасми?!

 

Жамшидбек Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 10.06.2022 21:16. Ўқилди: 2211 марта. Фикрлар: 3 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.