Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар лигаси. Гуруҳ босқичи қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Европа чемпионлар лигасида саралаш босқичи якунланиб, гуруҳ босқичида иштирок этадиган барча 32та жамоанинг номи аниқ бўлди. Бугун эса мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қачон ва қаерда?
Қуръа маросими 25 август, пайшанба куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилади. Тадбир Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Маросимни “Спорт” канали жонли трансляция қилиши режалаштирган.

Кимлар иштирок этади?
Гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган 26 та жамоа ва саралаш босқичидан ўтган 6та клуб қуръада иштирок этишади. УЕФА клублар рейтинги асосида жамоалар 4та саватчага бўлинган. Саватчалар билан таништириб ўтамиз.

1-САВАТ
"Реал" (Испания, ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби)
"Айнтрахт" (Германия, Европа лигасининг амалдаги ғолиби)
"Манчестер Сити" (Англия)
"Милан" (Италия)
"Бавария" (Германия)
"Пари Сен-Жермен" (Франция)
"Порту" (Португалия)
"Аякс" (Нидерландия)

2-САВАТ
"Ливерпуль" (Англия)
"Челси" (Англия)
"Барселона" (Испания)
"Ювентус" (Италия)
"Атлетико" (Испания)
"Севилья" (Испания)
"Лейпциг" (Германия)
"Тоттенхэм" (Англия)

3-САВАТ
"Боруссия" Дортмунд (Германия)
"Зальцбург" (Австрия)
"Шахтер" (Украина)
"Интер" (Италия)
"Наполи" (Италия)
"Спортинг" (Португалия)
"Байер" (Германия)
"Олимпик" (Франция)

4-САВАТ
"Бенфика" (Португалия)
"Брюгге" (Бельгия)
"Селтик" (Шотландия)
"Маккаби" Хайфа (Исроил)
"Виктория" (Чехия)
"Рейнжерс" (Шотландия)
"Копенгаген" (Дания)
"Динамо" Загреб (Хорватия)

Қуръа механизми
1. Бир саватча вакиллари бир гуруҳдан ўрин олмайди.

2. Бир мамлакат жамоалари бир гуруҳга тушмайди.

3. Бир давлатнинг иккита жамоаси бўлса, уларнинг ўйинларини сешанба ва чоршанба кунларига қўйиш мақсадида жамоалардан бири дастлабки 4та гуруҳдан бирига ("A" - "D"), иккинчиси қолган гуруҳларга ("E" - "H") жойлаштирилади. Тўртта жамоа билан иштирок этаётган мамлакат вакилларига нисбатан ҳам шундай қоида қўлланилади.

4. Бошқа чекловлар ҳақида қуръа жараёнида маълум қилинади.

Тақвим
Қуръадан сўнг мусобақа тақвими ишлаб чиқилади. Гуруҳ босқичи 8 ҳафта ичида ўтказилади. Сўнгги тур ўйинлари 1 ва 2 ноябрь кунлари ўтказилади (20 ноябрь куни ЖЧ-2022 бошланиши сабабли). Гуруҳларда дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финалга йўл олади. Учинчи ўрин эгалари ўз иштирокини Европа лигасида давом эттиришади.

Саналар
1-тур: 6/7 сентябрь
2-тур: 13/14 сентябрь
3-тур: 4/5 октябрь
4-тур: 11/12 октябрь
5-тур: 25/26 октябрь
6-тур: 1/2 ноябрь
1/8 финал қуръаси: 7 ноябрь

Финал қаерда ўтади?
Финал учрашуви 2023 йилнинг 10 июнь куни Истанбулдаги "Отатурк" стадионида бўлиб ўтади. Бу ўша 2005 йилда "Ливерпуль" ва "Милан" жамоалари ўртасидаги финалга мезбонлик қилган стадион.

Киритилди: 25.08.2022 08:08. Ўқилди: 8502 марта. Фикрлар: 19 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 34 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 34 63
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 34 55
8 Фиорентина 33 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 34 46
11 Монца 34 44
12 Женоа 34 42
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 34 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 34 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
0-0
Милан

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
21:00
Милан
-:-
Женоа

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.