Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Майк Меньян: «Болалигимда «Ливерпуль» мухлиси эдим»

«Милан» дарвозабони Майк Меньян - қисқа фурсатда омма эътиборини ўзига қаратган футболчи.

 Унинг Италия чемпиони сафидаги ўйинлари Франция миллий жамоаси мураббийлар штабининг доимий кузатувида, албатта. Кипернинг ўзи эса яқинда Dazn Heroes меҳмони бўлиб, тўғридан-тўғри эфирда бир қатор қизиқарли саволларга жавоб қайтарди. Мана, франциялик кипернинг сўзлари билан ўзингиз танишиб чиқиб, унинг фикрлаш қобилиятига баҳо беришингиз мумкин.

Дарвозабон роли

- Дарвозабон майдонда ёлғиз, шунинг учун унинг роли анча мураккаб. Сен майдонда барчасини имкон борича аниқ бажаришинг шарт, зеро, битта хатоинг ҳам бутун жамоани қийин аҳволга солиб қўйиши ҳеч гап эмас. Қисқаси, дарвозабонлик учун кучли менталитет керак, бусиз ҳеч иложи йўқ.

Болалик орзулари

- Ёшлигимда асосан майдон маркази ёки ҳужумда ўйнашни ёқтирардим. Бироқ бу орзулигича қолди. Бир сафар мураббий Ромен Дамиано билан жанжаллашиб қолдим ва у жазо тариқасида мени дарвозага қўйди. Шу тариқа кеперга айландим...

Севимли футболчиси

- Болалигимда асосан Жеррард ўйинларини диққат билан кузатардим, чунки «Ливерпуль» мухлиси эдим. 

Ибрагимович билан илк учрашуви 

- Париждаги биринчи учрашувимизни яхши эслайман. Ибранинг зарбаси ўта кучли эканлиги ҳаммага маълум. Қисқаси, машғулотда унинг зарбасидан сўнг тўпни қайтардим. Кийиниш хонасига қайтганимиздан кейин Ибра олдимга яқинлашди ва руҳимни кўтарди: «Қойил, менталитетинг ёқди, шундай давом эт, асло бўшашма». Қаранг, орадан 8 йил ўтиб, яна бир клубда ўйнаяпмиз.

Доннарумма билан қиёс

- Ўтган мавсум ҳар қадамда мени Доннарумма билан таққослаётганларини эшитсамда, ҳеч қандай босим сезмадим. Ҳар бир ўйин олдидан ўзимни четдаги гап-сўзлар ва фикрлардан изоляция қилишни маъқул кўраман. Шунда босимни ҳис қилмайман. Дейлик мусиқа тинглашим ёки ўзимни «шахсий дунём» билан ёпиб олишим мумкин.

Дида билан муносабат

- «Милан»даги илк кунданоқ у билан кўп гаплашдик. Ҳар доим Дидадан нимадир олишга уринаман. Асосийси, у ҳамиша ёрдам беришга шай.

Бош мураббий фалсафаси

- Пиоли биз билан доимий алоқада: ўйиндан олдин, ке­йин, танаффусда. У ўзимизни тетик тутишимиз учун шу тарзда ирода ва ишонч беради.

Рақиб ҳужумчиларини ўрганиш

- Ҳужумчи ролини азалдан яхши кўраман. Ҳозир ҳам ўйинлар томошасида дарвозабонлардан кўра, ҳужумчилар ҳаракатини кўпроқ кузатаман. Уларни шу тарзда ўрганаман. Қисқаси, ҳужумчи дарвозамга яқинлашган паллада унинг кейинги ҳаракатини бемалол тахмин қилишим мумкин ва кўпинча адашмайман.

«Милан» мухлислари армияси

- Италияда энг яхши мухлислар биз томонда. Улар ўтган мавсум жамоамизга катта куч бағишлашди. Римда «Лацио»га қарши кечган ўйин ҳамон эсимда: ўзимизни худди уйда тўп сураётгандек ҳис қилгандик. «Реджо Эмилия»да «Сассуоло»га қарши бўлган баҳсда ҳам худди шу ҳолат такрорланди.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Киритилди: 28.09.2022 19:35. Ўқилди: 1511 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Эмполи 33 31
17 Удинезе 33 28
18 Фрозиноне 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 33 15

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.