Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"ПСЖ" янги Роналду учун 150 миллион евро тайёрламоқда. ЖЧ-2022 уни супер юлдузга айлантириши мумкин

Форвард учун яна икки инглиз жамоаси кураш олиб боради.

Рафаэль Леау қишки трансфер бозоридаги асосий актив ҳисобланади. Ўтган мавсум А Сериянинг энг яхши футболчиси иккинчи ажойиб йилни ўтказмоқда ва бир вақтнинг ўзида бир нечта топ-клубларнинг эътиборини тортди. 23 ёшли ҳужумчи "Милан" билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган, бироқ у бир неча ой ичида клубини ўзгартириши мумкин.

Леау қаердан келган

Леау ҳам Роналду каби фаолиятини “Спортинг”да бошлаган. Ҳужумчи тез ривожланди: 2017/2018 йилги мавсумда Рафаэль Португалия кубогида гол урди - бу гол унинг катталар футболидаги дебюти бўлди. Ўша мавсумда Леау УЕФА Ёшлар лигасидаги рақибларини қийнаб ташлади (олти ўйинда 5 + 3) ва бир йилдан сўнг у "Лилль"га ўтди. Француз жамоаси уни текинга қўлга киритди.

Францияда ҳужумчи олдинга катта қадам ташлади. Лига 1 га ўтишдан олдин у катталар даражасида атиги бешта ўйин ўтказди, лекин уларда ҳам Леау иккита гол ва бир голли узатмани амалга оширди. 2018/2019 йилги мавсумда Рафаэль Франция чемпионатининг 24 ўйинида саккизта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Рафаэлнинг "Лилль" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган эди, аммо бундай ўйинлардан сўнг француз клуби истиқболли йигитни "Милан"га 29,5 миллион еврога сотиб юборди.

Португалиялик учун Италиядаги жорий мавсум аллақачон тўртинчиси ҳисобланади. Ҳар йили ҳужумчи янада кўпроқ баҳсларда иштирок этиб, А Сериядаги ўйинини яхшилаб бормоқда:

2019/2020 йилги мавсум - 31 ўйин, 6 гол, 2 голли узатма (1393 дақиқа);
2020/2021 йилги мавсум - 30 учрашув, 6 гол, 6 голли узатма (1930 дақиқа);
2021/2022 йилги мавсум - 34 ўйин, 11 гол, 10 голли узатма (2620 дақиқа).

Бундан ташқари, ўтган мавсумда Леау "Милан" билан Италия чемпиони бўлди, мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди, шунингдек, Португалиянинг асосий терма жамоасида дебют қилди. Ҳужумчи терма жамоа сафида 11 ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширган - Туркия ва Чехия билан ўйинларда. Леау бу мавсумни ажойиб бошлади у "Милан" билан Чемпионлар Лигасининг тўртта ўйинида учта голли узатмани амалга оширди ва А Сериянинг саккизта учрашувида 4+4 (гол+пас) натижасини қайд этди.

Леау - Португалия терма жамоасининг янги юлдузи? У Роналду ўрнини эгаллайдими?

Евро-2016да ғалаба қозонган Португалияда ҳозирда иккита кучли ҳужумкор ўйинчи бор - Диогу Жота ва Жоау Феликс. Агар биринчиси асосий ўйинчи бўлса ва кўпинча ўйинлар натижасини ҳал қиладиган бўлса, "Атлетико" форварди кўпроқ вақтини шифохонада ўтказади. Унга сарфланган 127,2 миллион евро эса деярли ўзини оқламади. Шунингдек, Феликс терма жамоада ўзини унчалик яхши кўрсата олмайди. Леау Португалиянинг янги асосий юлдузига айланиши мумкин. Унинг катта турнирларда тажрибаси йўқ, аммо айнан Рафаэль Фернандо Сантуш учун ҳозир муҳим ҳужумкор ўйинчи ҳисобланади.

Жота, Феликс ва Роналду ҳозирда ўз клубларида камдан-кам ҳолатда майдонга тушмоқда, аммо, Леау айни вақтда "Милан"ни елкасида судраб юрибди. Ҳозир раҳбарият португалиялик билан шартномани янгилаш ниятида, чунки унга аллақачон "Манчестер Сити", "Челси" ва "ПСЖ" қизиқиш билдирмоқда. MediaFoot хабарига кўра, парижликлар вингерни 150 миллион еврога сотиб олишни фаоллаштиришга тайёр. Аммо "Милан" футболчини сақлаб қолиш учун бор кучини сарфлайди. Football Italia хабарига кўра, клуб раҳбарияти ҳужумчига шартнома таклиф қилади, унга кўра у бонусларни ҳисобга олмаганда, мавсум учун 6 миллион евро маош олади.

Паоло Мальдини
Милан спорт директори

Биз Рафаэль Леау билан шартномани узайтирмоқчимиз, чунки менимча, биз унинг ўсишига ёрдам берадиган энг яхши клубмиз. Албатта, биз ҳали ҳам музокаралар олиб боришимиз ва келишувга эришишимиз керак. Биз Беннасер ва Калулу билан ҳам шартномаларни узайтирмоқчимиз”.

Мальдини "Милан"ни Леау учун идеал клуб деб ҳисобласа-да, "жамоада тегиб бўлмайдиганлар йўқ" деб ҳам таъкидлади. Кўринишидан, бу сўзлар аниқ маънони англатади: агар кимдир португалиялик учун катта миқдорда (100+ миллион евро) таклиф қилса, уни сотиш мумкин.

Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати Леаунинг "Милан"дан кетиши эҳтимолида катта роль ўйнайди.

Португалиялик ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби ва кумуш медали соҳибига айланди.

Энди тўрт йилликнинг асосий турнирида ўзини кўрсатиш вақти келди.

Киритилди: 17.10.2022 20:13. Ўқилди: 6970 марта. Фикрлар: 3 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.