Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Топ-чемпионатларнинг энг кекса ўйинчилари

Ҳар йили янги мавсумда футбол жамоатчилигининг асосий эътибори ёш ўйинчиларга қаратилади.

Сабаби, улар бўлажак ёки анчайин шаклланиб улгурган юлдузлар ҳисобланадилар. Бироқ фахрий футболчиларни ҳам унутиб қўймаслик лозим. Чунки улар ҳозир ҳам ҳайратомуз ўйинлар кўрсатишлари, ҳеч бўлмаганда, юксак савияда тўп суришлари мумкин. Қуйидаги материал етакчи чемпионатлардаги кексаликни тан олмаган ҳолда рисоладагидек ўйинлари билан барчани хушнуд этаётган «қариялар»га бағишланган.

АПЛ

Англия чемпионатидаги энг ёши улуғ ўйинчи Тьяго Силва. «Челси»нинг бразилиялик ҳимоячиси 38 ёшда, талаб даражасида тўп сураётгани боис, етарли ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Силвани ёш умуман қизиқтирмайди. Яқинда у 40 ёшга қадар майдонни тарк этмаслик ниятида эканлигини билдирди. Бу бемалол рўёбга чиқиши мумкин бўлган орзу. Шу ёшда АПЛдек нуфузли чемпионат талабларини қондириш фақат ўта моҳир ва чидамли профессионалларга насиб этиши мумкин.

Ёш жиҳатидан Силвадан кейинги ўринларни «Астон Вилла» ҳимоячиси Эшли Янг ва «Вест Хэм» дарвозабони Лукаш Фабьянскилар банд этишган. Ҳар иккиси 37 ёшда. «Қариялар» рўйхатини «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер ва «Вулверхэмптон» хавбеки Жоау Моутиньолар якунлаб бердилар. АПЛга жамланган барча фахрий футболчилар ўз жамоаларида муҳим ўйинчилар сафидалар.

Ла Лига

Испания чемпионатидаги энг катта ёшли футболчи - «Бетис» вингери Хоакин. У 41 ёшда. Футболчи ўтган йил ёзида бутсаларини михга илмоқчи бўлганди. Лекин Испания Кубогидаги ғалабадан кейин фикридан қайтди. Ахир у еврокубок мусобақаларида иштирок этиш имкониятига эга бўлганди. «Вердибланкос» тарбияланувчиси етарли ўйин амалиётига эга бўлмасада, барибир, жамоанинг муҳим аъзоси мақомида қолмоқда. ЕЛда эса мураббий унга тўла ишонч билдирмоқда. Хоакин эса бу ишончга нуфузли турнирнинг энг кекса тўпурари унвони билан жавоб қайтарди.

«Қариялар» рўйхатидаги 2-поғона 40 ёшли Диего Лопесга тегишли. Тўғри, «Райо Вальекано»да у асосий дарвозабон мақомида эмас. «Кадис»ҳужумчиси Альваро Негредо, «Вильярреал» ҳимоячиси Рауль Альбиоль ва «Реал» хавдеки Лука Модричлар рўйхатдаги кейинги ўринларни банд этишди. Улар - 37 ёшли тенгдошлар. Негредо «Кадис»да ротация ўйинчиси, Модрич билан Альбиоль эса ўз жамоаларида етакчи мақомидалар. Айниқса, хорватиялик «қария» ўзининг ажойиб узатмалари билан ҳаммани лол қолдирмоқда.

«А» серияси

Италияда ёшни писанд қилмаган ҳолда жамоанинг муҳим мурвати сифатида тўп сураётган чинакам жентльменлар етарли. Уларнинг сардори ҳисобланган Златан Ибрагимович 41 ёшда бўлсада, ҳозирча футбол билан хайрлашмоқчи эмас. Ҳозир Ибра «россонерлар»га чемпионлик унвонини сақлаб қолишда ёрдам бериш мақсадида жароҳатдан тезроқ фориғ бўлиш ҳаракатида.

2-ўриндаги «Сампдория» ҳужумчиси Фабио Квальярелла 39, 3-ўриндаги «Интер» дарвозабони Самир Ханданович 38 ёшдалар. Бу жентльменларни Жанлуиджи Буффон бир поғонадан пастга тушириб, ўзи пешқадам бўлиши мумкин эди. Бироқ «Ювентус» фахрийси ва «Парма» тарбияланувчиси бўлмиш Жиджи ҳозир «В» сериясида тўп сурмоқда.

Бундеслига

Германия чемпионати билан боғлиқ ўта камёб рейтинг­лардан бири. Чунки унда пешқадамлик мақоми «Бавария» вакилида эмас. Рўйхатда 38 ёшли Макото Хасебе етакчилик қилмоқда. Фаолиятининг асосий қисмини Германияда ўтказаётган япониялик ҳимоя­чи «Айнтрахт»га қадар «Вольфсбург» ва «Нюрнберг» клублари шарафини ҳимоя қилган. Ички мусобақаларда Хасебе Германия чемпиони, Кубоги ва Суперкубогига сазовор бўлган. Шунингдек, у - ЕЛ ғолиби.

Макотодан кейинги ўринларни 36 ёшдаги «Бохум» ярим ҳимоячиси Антони Лосилья ва «Бавария» посбони Мануэль Нойерлар эгаллашди. «Герта» ҳимоячиси Петер Пекарик билан ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг ҳамда «Унион» ҳимоячиси Кристофер Триммеллар 35 ёшдалар. Боатенг кўплаб мамлакатлар, шаҳарлар ва клублардан кейин қадрдон жамоасига қайтди, сайёҳ ўз фаолиятига айнан Берлинда нуқта қўйиши мумкин.

Лига 1

Франция чемпионатида ёши улуғ «оқсоқоллар» етакчилиги 2 нафар футболчига тегишли - «Ницца» ҳимоячиси Данте ва унинг «Лилль»даги касбдоши Жозе Фонте ҳам 38 ёшда. Уларнинг иккови ҳам ёрқин фаолият соҳиблари, совринлар бобида тенг эмаслар. Боиси, Данте «Ницца»дан аввал «Бавария»да ўйнаган ва 3 йил ичида клуб футболидаги барча мавжуд совринлар - чемпионлик, Германия Кубоги ва Суперкубоги, ЕЧЛ Кубоги ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритиб, клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиблиги билан нуқта қўйган. Бироқ Фонте Дантеда  бўлмаган соврин - Лига1 чемпионлиги билан мақтана олади.

Фахрийлар рўйхатидаги ке­йинги ўринлар 37 ёшли «Ренн» дарвозабони Стив Манданда ва «Аяччо» вингери Риёд Нури, 36 ёшли Одил Рами («Труа»), Серхио Рамос («ПСЖ»), Реми Дюжимон («Осер»), Матье Кутадер ва Седрик Авинель (иккови - «Аяччо»)ларга тегишли.

СОДИҚ СОБИР тайёрлади

Киритилди: 12.12.2022 10:30. Ўқилди: 1434 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 35 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 35 64
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 35 56
8 Фиорентина 33 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 35 47
11 Монца 35 45
12 Женоа 34 42
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 34 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 35 29
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
0-0
Милан

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. «A» Серия. 35-тур.
21:00
Милан
-:-
Женоа

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.