Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Златан Ибрагимович: «Шунчаки, юрагимдан чиққанини кўрсатаман...»

Мағрур ва «қаримас» Златан Ибрагимович яқинда Rai 1 телеканалининг Stanotte a Milano кўрсатуви меҳмони бўлиб, италиялик таниқли телебошловчи ва илм-фан тарғиботчиси Альберто Анжела саволларига жавоб берди.

Ибра жумладан, суҳбат давомида доимгидек, ўз табиа­тига мос тарзда таъкидлади: «Ҳаётда ҳеч нимани олдиндан режалаштирмайман, хусусан, майдонда ҳам шунчаки, юрагимдан чиққанини кўрсатаман ҳамиша».

- «Милан» ва «Интер» сафида ўйнаш асносида Милан шаҳри спорт тарихидан жой олдингиз. «Сан Сиро»дек азим стадионда ҳар икки клуб учун ўйнаш қандай?

- Ҳаммаси жуда таъсирли ҳаттоки, мен учун ҳам. Мана, футболчилик фаолиятимнинг 8-9 йилини шу аренада ўтказдим. Бу вақт давомида буюк чемпионлар билан бирга ўйнаш, катта мураббийлар қўл остида ишлаш бахти насиб этди. Энг муҳими, «Сан Сиро»да нуфузли совринларни қўлга киритдим. Тўғриси, барчасини сўз билан ифодалаш қийин. Ҳозирги факт эса ўзгармайди: бу ерда ўйнаш баробарида иккинчи уйимга айланган шаҳар билан топишдим.

- Тўғрисини айтинг, голларни нишонлаш масаласида алоҳида тайёргарлик кўрганмисиз бирор марта?

- Асло. Ҳар бир голнинг ўз лаҳзаси бор - зарбангиздан кейин тўп дарвозадан жой олса, танангиз бирдан яйрайди, алланечук ҳолатга тушасиз. Шунда ичингизни қамраб олган ва нималигини ўзингиз ҳам тўлиқ англаб етмаган нарсани мухлислар билан баҳам кўришни хоҳлайсиз. Шу тариқа голни нишонлаш саҳнаси юзага келади. Бунда барчаси мутлақо табиий, ҳар ҳолда, шахсан менда шундай. Гоҳида трибуналардаги бирор болакай ёки ашаддий фанатни топиб, унга қараганча бор ҳиссиётларимни юзага чиқараман. Ҳаттоки, ўйин ҳаракамига нигоҳ ташлаб ҳам шундай қилишим мумкин. Қисқаси, ҳаётда, айниқса, майдонда ҳеч нимани олдиндан режалаштирмайман, шунчаки, юрагимдан отилиб чиққанини борича кўрсатаман. Қувончли лаҳзаларда ҳаммани бағримга босгим келади, бироқ 80 минг одамни қучоққа олиш имконсиз-да (кулади).

- Биламизки, жанг санъатига бепарво эмассиз. Ўзи бунга иштиёқ қачон туғилган?

- Ёшлигимда таэквондо билан жиддий шуғулланганимни кўп бора айтганман. Баъзан футболга хос бўлмаган ҳаракат эвазига голлар уришим ўша машғулотлар маҳсули, менимча. Тўғри, бунақасида сеҳр улуши ҳам бор, албатта.

- Хўш, ҳозирги кунда Милан шаҳри сиз учун аввало, нимани англатади?

- Кўп йиллар шу шаҳарда яшадим. Милан аллақачон мен учун иккинчи уйдек бўлиб қолган. Кун келиб, бу ердан кетишга мажбур бўлсам, шаҳардан қандай кўнгил узаман - буниси қоронғу. Зеро, Миланда қалбимга яқин масканлар билан танишдим, ўзимни худди жонажон уйдагидек ҳис қилишимга шароит яратган инсонлар қуршовида бўлдим. Ҳаммаси бир-бирига узвий боғлиқ. Қисқаси, бу ерда ўзимни ҳар жабҳада  ўта қулай сезаман. Эҳтимол, футболдан нафақага чиққанимдан кейин ҳам муқим яшаш учун шу ерда қоларман... Менимча, ҳозирга келиб, бу ҳеч кимга сир ҳам эмас.

- Футболга кўнгил берган йигит-қизларга қандай маслаҳат бера оласиз?

- Энг муҳими, қалбингизга яқин юмуш билан шуғулланинг. Бошқалар учун эмас, ҳаммасини ўзингиз учун қилишингиз лозим, яна салоҳиятингизга асло шубҳаланманг. Айнан ички ишонч сизга узоқ вақт ёрдам беради.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 04.01.2023 08:34. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 37 93
2 Милан 37 74
3 Болонья 38 68
4 Ювентус 37 68
5 Аталанта 36 66
6 Рома 37 63
7 Лацио 37 60
8 Фиорентина 37 57
9 Торино 37 53
10 Наполи 37 52
11 Женоа 38 49
12 Монца 37 45
13 Верона 37 37
14 Лечче 37 37
15 Кальяри 38 36
16 Фрозиноне 37 35
17 Удинезе 37 34
18 Эмполи 37 33
19 Сассуоло 37 29
20 Салернитана 37 16

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

18.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Торино
3-1
Милан

Навбатдаги учрашув

25.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
-:-
Салернитана

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.