Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Улар қашшоқликдан қутулишлари шарт эмас эди

Футболчи учун одатий воқеа қашшоқликдан қутулиш ва спорт орқали муваффақиятли ва машҳур бўлишдир. Бироқ, барча буюк футболчилар ҳам оддий оилалардан чиқмаган. Баъзилар футбол карерасисиз ҳам ҳавас қиладиган ҳаёт кечириши мумкин эди. Шунга қарамай, тўпга бўлган муҳаббат бу одамларни машҳур шахсларга айлантирди.

Бизнинг бугунги мақоламиз бадавлат оилалардан бўлган футболчилар ҳақида. Қўшимча қиламизки, ушбу мақолада таниқли, бадавлат спортчиларнинг фарзандлари бўлмайди. Акс ҳолда, рўйхат анча катта бўлар эди.

Оливер Бирҳофф

Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, Евро-1996 даги “олтин” гол муаллифи ўтган йилнинг декабрига қадар терма жамоа раҳбариятида ишлаган. Бирҳофф 18 йил давомида Германия терма жамоасини бошқарган. Оливер фақат бошқа соҳада катта хўжайин сифатида мартаба қилган отасининг йўлидан борди. Ролф Бирҳофф саноат компанияси бошқаруви аъзоси ва Европа электр саноати иттифоқи президенти эди. У ўғлининг футбол билан шуғулланишига рухсат берганига сабаб унинг ўзи ҳам дарвозабон сифатида ўйнашга ҳаракат қилган.

Робин ван Перси

Нидерландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар отасининг хоҳиш-истагини рўёбга чиқармади. Отаси уни рассом бўлишини хоҳлаган, лекин унинг иш қуроли мўйқалам эмас тўп бўлиб чиқди.

Футболчи бўлиб, у, албатта, ота-онасини ҳайратда қолдирди. Унинг ота-онаси муваффақиятли ҳайкалтарош Боб ван Перси ва таниқли рассом Хосе Рас эди. Ван Перси болалигини Роттердам муҳитида ўтказди. Аммо ҳамма нарса бир текисда ўтмади. Робин уч ёшида ота-онаси ажрашишди ва у отаси билан қолди.

Марио Гётце

2014 йилда Гётце жаҳон чемпионатида Германия терма жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилганди. Ажабланарлиси, бу ҳолатда немисларнинг йирик турнирдаги ғалабали голининг муаллифи бадавлат оилада ўсган футболчи бўлди. Унинг отаси Юрген Гётце Эл ва Дортмунд университетларининг компьютер фанлари бўйича собиқ профессори, Германияда жуда яхши обрўга эга одам.Гётце ўғлининг футболчи бўлиш истагини тўлиқ қўллаб-қувватлади ва адашмади.

Кака

2007 йилда "Олтин тўп" соҳиби келажак учун курашда қашшоқликдан чиқиб кетиши шарт эмас эди. "Реал Мадрид", "Милан" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячисининг отаси муваффақиятли қурилиш муҳандиси бўлган. Унинг оиласи ўзлари учун қарс сотиб оладиган даражада бой бўлмаса-да, фарован ҳаёт учун етарлича пуллари бор эди. Агар Кака отасининг касбини танлаганида, футболсиз ҳам яхшигина пул ишлаб топган бўлиши аниқ эди. Бироқ, Сан-Паулуга кўчиб ўтиш Бразилия топ-клуби академиясига киришига ёрдам берди ва Кака спорт туфайли миллионерга айланди.

Уго Льорис

Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати якунида Франция терма жамоасининг ўйинлар сони бўйича рекордчиси ва “уч ранглилар” сардори терма жамоадаги фаолиятини якунлади. Терма жамоа билан деярли барча чўққиларни забт этган Льорис ўз бизнесида ота-онаси каби муваффақиятли бўлиб чиқди. Дарвозабоннинг отаси Люк Монте-Карлода банкир, онаси Мария эса адвокат эди. 2008 йилда Уго нафақат Франция терма жамоасида дебют қилди.

Жерар Пике

Пикенинг ҳам ота-онаси жуда ҳурматга сазовор инсонлардир. Унинг отаси адвокат ва ўзининг юридик фирмасига эга бўлган муваффақиятли бизнесмен. Онаси Барселонадаги тиббиёт институти директори. Жерар ҳар қандай касбни танлаши мумкин эди, унинг учун барча эшиклар очиқ эди. Шунга қарамай, Пике бобоси Амадор Бернабеунинг йўлини танлади. У футбол билан ҳам шуғулланган, "Барселона" вице-президенти лавозимида ишлаган. Шубҳасиз, оилада ҳеч ким Жерарнинг қароридан афсусланмади.

Пирло

Италиялик ажойиб ярим ҳимоячи, ҳозирда Отабек Шукуровнинг бош мураббийи отасининг ишини давом эттириб, футболдан ташқари бизнесга кириши мумкин эди. Луиджи Пирло иккита металлургия заводига эгалик қилган, онаси Лидия эса шаҳар мерининг жияни бўлган. Бундан ташқари, улар узумчилик билан ҳам шуғулланган.

Киритилди: 19.01.2023 13:27. Ўқилди: 5074 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.