Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Эртадан Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи старт олади. Бошланишига икки супер ўйин

Кўпчилик футбол ишқибозлари Европа чемпионлар лигаси ўйинларини сабрсизлик билан кутишмоқда. Ниҳоят 14-февралдан 15-февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да биз кутган баҳслар старт олади. Илк кундан мухлисларни икки ажойиб тўқнашув кутиб турибди. Қуйида айнан ўша икки тўқнашув ҳақида тўхталамиз.

“Милан” – “Тоттенхэм”

Ушбу икки жамоа ўртасидаги баҳс нариги жуфтликка нисбатан бироз қизиқиши пастдек кўриниши мумкин, лекин бу ўйин ҳам мухлислар эътибридан четда қолмаслиги аниқ. “Россенори” ҳозирда мазмунли ўйин намойиш эта олмаяпти. Аммо Сан-Сирога йиғиладиган мухлислар учун бу ўйинда “оёғидан келган иш”ни бажаришга уриниб кўради. “Тоттенхэм” эса биринчи ўйинда керакли натижа учун “тиш-тирноғи” билан курашиши аниқ.

Жамоалар таркибида етарлича йўқотишлар бор. Итальян клуби Майк Меньян, Алессандро Флоренси, Сержиньо Дест ва Златан Ибрахимовичнинг ёрдамидан фойдалана олмайди. Шунингдек, жамоанинг асосий футболчилари ва марказдаги катта куч Исмаиль Беннесер ва ҳимоячи Фикайо Томорининг майдонга тушиши сўроқ остида.

“Тоттенхэм” таркибида эса аниқ 4 футболчи жароҳати сабаб майдонга туша олмайди. Булар, Родриго Бентанкур, Ив Биссума Уго Лльорис ва Райан Сесеньон. Шунингдек, жамоанинг асосий футболчиларидан бири Пьер-Эмил Хойберг дискилификация сабабли клубга ёрдам бера олмайди.

 Жамоалар шу кунгача 4 бор бир-бирига қарши ўйин ўтказган. Шулардан 3таси “Тоттенхэм” фойдасига якунланган. Бир бор жамоалар муроса кўчасини танлаганлар. Сўнгги қарама-қаршилик 2018 йил ўртоқлик мақомидаги Халқаро чемпионлар кубогида бўлиб ўтган ва ўша ўйинда “Тоттенхэм” 1-0 ҳисобида зафар қучган. Милан клуби лондонликлар дарвозасига бирорта ҳам тўп кирита олмаган. Бу галги тўқнашув 15-февраль соат 01:00да старт олади ва ўйинни швецариялик ҳакам Сандро Шарер бошқариб боради.

“ПСЖ” – “Бавария”

 Бу ўйин нафақат плей-офф босқичининг, балки бутун мусобақанинг марказий баҳси бўлиши кутилмоқда. Икки жамоа ҳам чемпионлик учун асосий давогарлар сифатида қаралмоқда. Аммо уларнинг фақатгина биттаси чорак финалга йўл олади. Галтье бошчилигидаги “ПСЖ” кейинги босқичга чиқиши учун биринчи ўйинга катта эътибор қаратади. Немислар эса меҳондаги ўйинда максимал натижа қийд этиш ҳақида ўйлаётган бўлса ажаб эмас. Аммо икки жамоа ҳам ушбу ўйингача ажойиб формада етиб келди дея олмаймиз.

Икки жамоа таркибида ҳам юлдуз футболчилар биринчи ўйинда иштирок эта олмаслиги мумкин. Парижликлар сафида Норди, Мукиэле, Ренату Саншеш ва Килиан Мбаппенинг майдонга тушмаслик эҳтимоли юқори. Шунингдек Леонель Месси ҳам жароҳатдан тўлиқ тикланишга улгуриши номаълумлигича қолмоқда.

“Бавария” таркибида эса Люка Эрнандес, Нусаир Мазруи, Мануэль Нойер ва Садио Маненинг ушбу баҳсни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Жамоалар ушбу баҳсга қадар 6 бор тўқнаш келишган ва шуларнинг 4тасида “Бавария” ғалаба қозонган. 2 бор парижликларнинг қўли баланд келган. Сўнгги ўзаро баҳс 2021 йил Чемпионлар лигаси ярим финалида бўлиб ўтган. Ўша ўйинда немислар 1-0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ушбу баҳс ҳам 15-феврал соат 01:00да старт олади ва ўйинни англиялик машҳур рефери Майкл Оливер бошқариб боради.  

Киритилди: 13.02.2023 17:37. Ўқилди: 5611 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 34 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 34 63
5 Рома 33 58
6 Лацио 34 55
7 Аталанта 32 54
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 34 46
11 Монца 34 44
12 Женоа 33 39
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 33 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 33 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
0-0
Милан

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.