Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Клублар футболи қайтмоқда. Ушбу ҳафтада бўлиб ўтадиган 5та супер ўйин

Айрим мухлислар учун клублар футболи терма жамоаларнинг ўйинларидан қизиқарлироқ ҳисобланади. Икки ҳафталик танаффусдан сўнг яна клублар футболи, ички чемпионатлар қайтиши футбол ишқибозларини журсанд қилиши тайин. Агар ўша кутилган вақтдан сўнг қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турган бўлса, бунда мухлислар икки қара қувониши аниқ. қуйида эса ҳафта охирида бизни кутаётган энг қизиқарли ўйинлар анонси билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

 "Атлетико" - "Бетис". 2 апрелдан 3 апрелга ўтар кечаси 00:00 

Испания Примеросида юқори поғоналар учун курашаётган жмоалар ўртасидаги тўқнашув албатта қизиқарли бўлиб ўтади. Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун курашаётган "Бетис" ҳозирда турнир жадвалида 5 поғонада бормоқда ва ушбу ўйинда уларга ғалаба зарур. Мезбонлар эса 3 очкони қўлга киритса, 3 поғонада мустаҳкам жойлашиб олишади. Шундай экан, ушбу баҳс сўзсиз Ла лиганинг ушбу турдаги мурказий ўйини бўлиб қолади. 

"Наполи" - "Милан". 2 апрель 23:45

 Жуда узоқ танаффусдан кейин "Наполи" Италия А Сериясида чемпион бўлишга жуда яқин ва ушбу турдаги ғалаба уларни бунга янада яқинлаштиради. Аммо йўқотиладиган очконинг қиймати неаполликлар учун уналик қиммат эмас. Аммо уларнинг рақиби "Милан"га меҳмондаги ғалаба жуда зарур. Сабаби "Россенори" ҳозирда турнир жадвалида 4-поғонада кетмоқда ва мағлубият клубни кучли 5ликдан ҳам тушириб юбориши мумкин. Чемпионлар лигаси учун йўлланма олишга курашадиган жамоа бу турда ғалаба қозонмаса, ўз аҳволини қийинлаштириб қўяди. 

"Ньюкасл" - "Манчестер Юнайтед". 2 апрель 20:30 

Сўзсиз ушбу баҳс АПЛнинг тур ўйини бўлиши мумкин эди. Аммо бир тўқнашув тур ўйини номинациясини ўзига оғдириб олди. У ҳақида кейинроқ тўхталамиз. Кучли тўртлик учун баҳс олиб бораётган "Ньюкасл" бу турда "МЮ"ни ўз уйида қабул қилади. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушиши шубҳасиз. Ушбу мавсумда ҳимояси билан мақтана олаётган "зағизғонлар" Рэшфордни тўхтатиб қолишни эплармикин? Бу АПЛ ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аммо шуниси аниққи ушбу ўйинга қизиқиш жуда ҳам катта. 

"Манчестер Сити" - "Ливерпуль". 1 апрель 16:30 

Чемпионлик учун курашаётган Гвардиола шогирдлари ҳар бир учрашувда максимал очко тўплшга интилишлари тушунарли. Шу билан бирга Клоппда ҳам жиддий мақсадлар бор. Улар АПЛда кучли тўртликка киришга ва ЧЛ учун йўлланма олишга интилишлари аниқ. Ва бу йўлда йўқотилган ҳар бир очко олтинга тенг. Англия классикосига айланиб улгуган тўқнашувда жамоалар қандай ҳолатда эканлиги қизиқ эмас. Шунчаки, кучсиз бўлиб ҳам 3 очко олиб кетиши мумкин. 

"Бавария" - "Боруссия Д". 1 апрель 21:30 

"Дер Классикер" "Эл Класико"дан кейин иккинчи ўринда турадиган энг катта тўқнашув бўлса керак. Аммо бу сафар ҳаммаси бошқача, чунки Бундеслигадаги интригадан келиб чиқсак, ушбу ўйин чемпион номини ҳам аниқлаштириб бериши табиий. Тўғри, ҳали олдинда 10 тур бор. Аммо ушбу баҳсда Дортмундликлар ғалаба қозонса, асосий таъқибчиларидан 4очкога илдамлаб кетади ва кейин уларни қувиб ўтиш Тухель жамоаси учун қийин бўлади. "Бавария" эса "кураж"ни ушлаб олса, мавсумниинг қолган қисмини ғалаба билан якунлашга қодир.   

Киритилди: 30.03.2023 20:38. Ўқилди: 6081 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.