Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Шевченко: «Милан»нинг характери маъқул тушмоқда»

«Милан»нинг собиқ ҳужумчиси - афсонавий Андрей Шевченко La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида асосан ЧЛнинг жорий мавсуми ҳақиқа гапирди.

Украиналик мутахассис айниқса, турнир ярим финалида кузатиладиган «Милан дербиси»га кўпроқ тўхталди. Қизиқ, Шева қайси томон имкониятини яхшироқ баҳоламоқда?

- Андрей, бўлажак «Милан дербиси» ҳақида нима дея оласиз?

- Бир нарса аниқ - бизни сеҳрли икки оқшом кутмоқда. Халқаро миқёсдаги дербини футболчи сифатида бошдан кечирганман. Энди эса менда мухлис мақомида ҳам завқланиш имкони бор.

- «Милан дерби»лари қандай бўлганини бир эсласангиз...

- Катта босим, чексиз умид, яна қиёси йўқ эҳтирос. Учинчиси алоҳида ўрин тутади. Яна ҳурматга йўғрилган доимий ёндашув, албатта. Яъни «Милан дерби»ларида ҳеч қачон нафрат ҳисси сезилмаган. Кўчалар ҳар икки жамоанинг шарф ва байроқлари билан тўларди. Менимча, бу сафар ҳам худди шундай бўлади.

- Анчелоттининг айтишича, у дербидан олдин баъзан ухлолмай қийналган экан. Ваҳоланки, дон Карло футболчилик даври ўзини ўта босиқ ва хотиржам тутиши билан танилганди.

- Шундай, «Интер»га қарши жангдан 2-3 кун олдин уйқу қочарди ўз-ўзидан. Аммо стадионга етиб борганингиздан сўнг барча ҳис-туйғулар суса­йиб, эътиборни ўйинга бурардик табиий равишда.

- Шахсан сиз бу ишни жуда қойиллатгансиз. Ҳар ҳолда, 14та гол билан ҳамон «Милан дербиси» бош тўпурари бўлиб турибсиз.

- Бундай натижа учун ишонч ва тиришқоқлик зарур, яна баъзида озгина омад ҳам. Лекин голлар ўз йўлига, ғалаба ҳар доим жамоаники бўлади.

- Дербида урган энг муҳим голингизни ажратиб кўрсата оласизми?

- Албатта, энг салмоқлисини ЧЛ-2003 ярим финалида ургандим. Янада кенгроқ миқ­ёсда олсак, Манчестер финалида пенальтидан урилган гол мен учун фаолиятимдаги энг муҳимидир.

- У статистикада йўқ, чунки ўйиндан кейинги пенальтилар серияси ҳисобга олинмайди...

- Эҳтимол, статистика муҳимдир, аммо эҳтирос унутилмайди, барибир. Қисқаси, ўша гол ўзим учун биринчи ўринда туради.

- Сизнингча, қайси клуб ЧЛнинг бош фаворити?

- Ҳозирда 4та иштирокчи ҳам тенг имкониятга эга. Менга бугунги «Милан»нинг характери маъқул тушмоқда, айниқса, бутун жамоа билан курашиш қобилияти. Умуман, жорий ЧЛ футболда якка юлдузлар эмас, балки жамоа ғалаба қозонишини кўрсатмоқда.

- Айнан қайси футболчи кўпроқ ҳайратга солмоқда?

- Такрорлайман, муайян футболчи эмас, жамоавий ҳаракатлардан ҳайратланяпман. Масалан, «Манчестер Сити» энди янада бошқача ўйнамоқда. Гвардиола жамоаси керак бўлса, жарима майдонида ҳимояланади ва буни яхши бажаради. Демоқчиманки, «Сити» ўйини янада ихчамлашди, ҳужуми эса - ҳамон юқори даража!   Замонавий футбол савияси жарима майдонида ҳимояланиш сифатида ҳам кўзга ташланмоқда.

- Хусусан, «Милан» кескин ўзгарди.

- Ҳа, Пиоли нималарнидир янгилади. Ҳозирги «Милан» жанговар характерга эга, гарчи таркибда ёшлар кўп бўлишсада. Улар қандай курашиш, қандай ишлашни билишади. Қолаверса, Жиру ва Леау нечоғли ҳажмда иш бажаришаётганига бир қаранг. Тўғри, «Интер» ҳам ўз мувозанатини топиб олганини унутмаслик керак.

- ЧЛ ярим финалида 2та жамоа - бу Италия футболининг Европадаги имиджи қайта кўтарилаётганидан далолатми?

- Даврлар қайтади, катта клублар ҳамиша ўз ўрнини топади. Мана, «Милан» қайтди, «Интер» ва «Ювентус» ҳам. «А» серия - бу кўпчилик учун Италия футболи савиясини белгилаб берувчи чемпионат.

Манба: acmilanfan.ru, М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 05.05.2023 23:33. Ўқилди: 1137 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.