Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рафаэль Леау: «Милан» либоси жуда «оғир»

Стефано Пиоли бошқарувидаги бугунги «Милан»нинг асосий етакчиларидан бири - бу Рафаэль Леау, шубҳасиз.

 Аввалги мавсум скудеттонинг қўлга киритилишида катта роль бажарган португалиялик иқтидор «Интер»га қарши кечган ЧЛ ярим финали биринчи ўйинида жароҳат ортидан майдонга тушгани йўқ ва «россонерлар» «Сан Сиро»да роса қийналишди - 0:2. Тўғри, Леау жавоб учрашувида сафга қайтди, аммо «Милан» якунда азалий рақибини финалга сари одимлашига тўсқинлик қилолмади, барибир. Рафаэль айнан «Интер» билан иккинчи ўйин олдидан gaffer сайтига ихчам интервью берди. Унда 24 ёшли ҳужумчи «Милан»даги дебютини ва жаҳон чемпионати-2022ни эсга олди, келажак орзулари ҳақида гапирди.

Кумирлари - CР7 ва  Роналдиньо 

- «Спортинг» академияси дунёдаги энг яхшиларидан бири, албатта. Дейлик, у ерда «Олтин тўп»нинг икки соҳиби таҳсил олган. Шу мактаб менга ҳам футбол олами эшикларини очди ва ундан бир умр қарздорман. Шунингдек, «Спортинг» академияси тарбияланувчи эканлигимдан ҳам алоҳида ғурурланаман. Умуман, клубга меҳрим абадийдир, қаердан чиққанимни асло унутмайман. Кумирларим? Роналдиньо ва Криштиану Роналду. Ҳар иккиси ўйинига ошуфта ҳолда улғайдим, кейинчалик ҳамиша уларга тақлид қила бошладим. Оддий айтганда, бугун майдонда бажараётганларим - дриблинг ва ҳоказоларни Роналдиньо ёки Роналду ижросидаги видеолавҳаларни томоша қилиш асносида ўргандим. Лекин улардан бирини биринчи ўринга қўёлмайман - иккиси ҳам катта кумирларим. Ҳамиша футболда Роналдиньо ва Роналдудек мартабага эришишни хоҳлайман. Ҳа, Франция элит лигасига йўл олгач, бошида анча қийналдим, бирданига яхши ўйнолмадим. Чунки Лига 1га тўсатдан юзланган эдим. Ўша вақт бошқа мамлакатга кўчиб ўтишни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Муҳими, бу ўсиш йўлида катта қадам бўлди ва якунда футболчи сифатида етукликка эришишимга ёрдам берди. Францияда шахс сифатида ҳам олдинга қадам ташладим. Бинобарин, янги тилни ўргандим, бошқа муҳитни кўрдим, нотаниш одамлар билан мулоқот ўрнатиш асносида дунёқарашимни кенгайтирдим.

«Милан» ва скудетто туйғулари

- «Милан»га чорлашганида, улкан ғурур ва катта масъу­лиятни ҳис қилдим ўз-ўзидан. Шунинг баробарида анча асабийлашдим, ахир бу клуб либоси жуда «оғир». Гап катта тарихга эга жамоа ҳақида кетмоқда - турли-туман сов­ринлар соҳиби, ЧЛнинг 7 карра ғолиби! Асосийси, «Милан» билан шартнома тузиш имконияти юзага келгач, асло иккиланмадим. «Сан Сиро»даги дастлабки кунлар, ҳаттоки, ойларда ҳаяжон тарқалмади. Гап шундаки, «Милан» либосини шу қадар тез кийишни ўйламагандим. Энди клуб рамзини намойиш этиш - мен учун улкан шараф. Скудеттога келсак, бу соврин барчамизни тўлқинлантириб юборди, албатта. Зеро, жамоа мухлислари чемпионликни узоқ вақт­дан буён кутишаётганди. Ғалаба мислсиз меҳнат ва тинимсиз ҳаракат натижасидир. Шахсан мен учун тарихий, ўзига хос лаҳза, ахир «Милан» билан биринчи скудеттони қўлга киритдим. Демак, барчаси бутун фаолиятим ва ҳаётим давомида хотирамда сақланади.

Жаҳон чемпионати-2022 таассуротлари

- ЖЧ - бу ақлга сиғмас даражадаги тажриба. Мундиалга бошқача таъриф беролмайман. Ўзи мамлакатингиз шарафини ҳимоя қилиш ҳар доим ўзига хос воқелик, айниқса, ЖЧ каби мусобақада. Ҳаммаси жуда ёқди - ажойиб тажриба. Жаҳон футбол форумида Португалия номидан қатнашганим фақат фахр-ғурур бағишлади. Келажакда миллий жамоамизнинг катта ютуқларни тантана қилишига ёрдам беришдан умидворман, албатта.

Келажак орзулари 

- Менимча, ҳар қандай футболчи АПЛда ўйнашни хоҳлайди, чунки гап биринчи рақамли чемпионат ҳақида кетмоқда. Англияда қизиқарли футбол ҳукмрон, ажойиб жамоалар бор. Асосийси, АПЛ ўйинларини бутун дунёда томоша қилишади. Ҳа, «А» серия ҳам футбол оламида яхшигина мавқега эга, аммо келажакда ўз салоҳиятимни АПЛда ҳам синаб кўришни хоҳлайман. Футбол нуқтаи назаридан эса, ЧЛ кубоги ва «Олтин тўп»ни бошим узра баланд кўтариш орзусидаман.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 25.05.2023 09:41. Ўқилди: 1430 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 34 89
2 Милан 34 70
3 Ювентус 34 65
4 Болонья 34 63
5 Рома 34 59
6 Аталанта 33 57
7 Лацио 34 55
8 Фиорентина 33 50
9 Наполи 34 50
10 Торино 34 46
11 Монца 34 44
12 Женоа 34 42
13 Лечче 34 36
14 Кальяри 34 32
15 Верона 34 31
16 Фрозиноне 34 31
17 Эмполи 34 31
18 Удинезе 34 29
19 Сассуоло 34 26
20 Салернитана 34 15

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
21:00
Ювентус
0-0
Милан

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.