Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Месси «Реал»да, Роналду «Барселона»?! Реаллик эмас, фақат тасаввур

Бир тасаввур қилинг, Лионель Месси «Реал»да, Криштиану Роналду эса «Барселона»да.

Шунақа бўлиши мумкинми? Мавжуд тушунчага кўра, асло имкони йўқ бундай ўтишларнинг. Тўғри, вақтида афсонавий Луиш Фигу «Барселона»ни қўққисдан «Реал»га алмаштириб, футболда «Ҳеч қачон» иборасини ишлатмаслик кераклигини кўрсатиб қўйганди. Лекин моҳиятан қарасак, шундай хаёлий трансферлар борки, улар ҳеч қачон амалга ошмайди чиндан ҳам. Шунинг баробарида тасаввурни биров тақиқлаб қўёлмайди, албатта. Демак, бугунги фотожамланма воситасида айрим юлдуз футболчиларни ашаддий рақиб жамоалар либосида бирров тасаввур қиламиз. Лекин унутманг, бунақаси имконсиз деярли.

Лионель Месси «Реал»да. Йўқ, Каталония бундай ўтишни асло кўтаролмасди, Леонинг ўзи ҳам икки дунёда «Мадрид»га қиё боқмаса керак.

Криштиану Роналду «Барселона»да. Ҳа, португалиялик юлдуз Саудия Арабистонига юзланишидан олдин унинг Каталония суперграндида ўйнаши эҳтимоли ҳақида хабарлар чиқди. Лекин бу шунчаки, гап-сўз эди...

Винисиус Жуниор «Атлетико»да. Мадриднинг икки клуби ўртасидаги адоват янада кучли. Шундай экан, бразилияликни «матрасчилар» формасида кўриш - соф хаёлот.

Муҳаммад Салоҳ «МЮ»да. Мисрлик голеа­дор «Энфилд»дан кетиши мумкин, аммо унинг «Олд Траффорд»га йўл олиши ақлга сиғмайди асло.

Гарри Магуайр «Манчестер Сити»да. Нега мумкин эмас? Биринчидан, Манчестер клублари ўртасида кучли зиддият бор. Иккинчидан, «шаҳарликлар» бу ҳимоячини олишмайди, барибир.

Пьер-Эмерик Обамеянг «Тоттенхэм»да. Ҳаммаси оддий: Шарқий Лондонда Абубанинг «канонирча» ўтмишини ҳамма яхши эслайди.

Жоау Канселу «Боруссия» (Дортмунд)да. Португалия ҳимоячи «Бавария»да янги футболчи, шундай бўлсада, унинг «Дортмунд»­га юзланиши мумкин эмас.

Лаутаро Мартинес «Милан»да. Аргентиналик ҳужумчи Миланда, «россонерлар» базасидан бир қадам нарида. Шундай бўлсада, Лаутарони «Милан»да кутишдан маъно йўқ.

Лука Модрич «Барселона»да. Хорватиялик «қаримас» ярим ҳимоячи фаолиятини «Реал»да якунлаш ниятида. Бордию, «Мад­рид»да Лукани ортиқча кўришса ҳам, у «Барса»га хизмат қилишни ўзига эп кўрмайди.

Жоау Фелиш «Арсенал»да. Тасаввурдан нарига ўтмайдиган яна бир ўтиш. Барчасига португалияликнинг «Челси»даги қисқагина фаолияти сабаб...

Киритилди: 01.07.2023 13:33. Ўқилди: 4431 марта. Фикрлар: 19 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.