Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Сити» - энг кучли футбол бренди!

Жаҳон футбол брендлари орасида «Манчестер Сити» олдинда. АПЛ чемпиони Ла Лига грандлари - «Мадрид» ва «Барселона»дан ҳам устун.

Умуман, энг кучли 10та футбол бренди рўйхатида АПЛдан 6та клуб бор. Узоқ 1872 йили Англия кубоги турнири илк марта ўтказилган вақт футболчилар маош олишмаган, клублар ҳудудий ассоциацияларга қараган. Қисқаси, футбол бренди тушунчаси бўлмаган ҳам. Мана, орадан бир ярим аср ўтгач, Англиянинг кўплаб клублари жаҳон миқёсидаги машҳурлик бўйича Apple ва Coca-Cola каби энг сара брендлар билан тенг кўрилмоқда. Чунончи, эндиликда АПЛ жамоалари ер юзи аҳолисининг турли қатламлари орасида мислсиз шуҳратга бурганди, айниқса, грандлар атрофида содоқатли мухлисларнинг катта армияси шаклланиб улгурди.

Табиийки, маш-ҳурлик улкан молиявий қийматга ҳам эга. Брендларни баҳолаш ва уларнинг стратегияси билан шуғулланувчи Brand Finance компания­си яқинда дунёнинг энг қимматбаҳо футбол гуруҳлари рўйхатини янгилади. Унга кўра, «Манчестер Сити» жаҳон футболидаги энг кучли бренд мақомини олди. Оддий айт­ганда, АПЛ чемпиони бу борада «Мадрид»нинг нақ 4 йилга чўзилган етакчилигини бузди. Таҳлилда қайд этилишича, «Сити»нинг умумий баҳоси йил давомида 13 фоиз ошди ва 1,51 миллиард еврога етди. «Қироллик клуби» аксинча, 4 фоиз арзонлашди ва энди унинг қиймати 1,46 миллиард еврони ташкил қилмоқда. 

Brand Finance брендлар қийматини ҳисоблашдан таш­қари, маркетинг инвестициялари, манфаатдор томонлар капитали ва бизнес самарадорлигини баҳолайдиган мувозанатли кўрсаткичлар тизимидан фойдаланган ҳолда, уларнинг нисбий кучини ҳам ўлчайди. Стандарт (ISO 20671) мезонга мувофиқ, ҳисоб-китобда Европа, Бразилия, Хитой ва АҚШдаги 10000дан ортиқ мухлис ўртасида ўтказилган сўров ва оригинал маркетинг тадқиқотлари маълумотларидан ҳам фойдаланилади. Бренд кучи клубнинг мухлислар, футболчилар, сармоядорлар ва ҳомийлар билан алоқаси, юқори даражадаги даромадидан келиб чиқади. Бу дейлик, ҳомийлик учун тижорат қийматини белгилайди.

Европанинг энг кучли 10та футбол бренди рўйхатига АПЛдан 6та клуб («Манчестер Сити», «МЮ», «Ливерпуль», «Челси», «Арсенал» ва «Тоттенхэм») кирди. Қолган 4та бренддан иккиси Ла Лига вакили («Барселона» ва «Реал»), шунингдек, Бундеслигадан «Бавария» ҳамда Лига 1дан «ПСЖ» бор. «А» сериянинг энг илғор бренди - «Ювентус» эса атиги 11-қаторда.

Киритилди: 07.09.2023 08:19. Ўқилди: 3686 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 7 16
2 Интер 7 14
3 Удинезе 7 13
4 Ювентус 6 12
5 Милан 6 11
6 Торино 7 11
7 Аталанта 7 10
8 Эмполи 6 10
9 Лацио 6 10
10 Рома 6 9
11 Верона 7 9
12 Комо 7 8
13 Фиорентина 6 7
14 Болонья 6 7
15 Парма 6 5
16 Кальяри 6 5
17 Лечче 7 5
18 Женоа 7 5
19 Венеция 7 4
20 Монца 6 3

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

01.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Байер
1-0
Милан

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. «A» Серия. 7-тур.
23:45
Фиорентина
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.