Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Конте А Серияга қайтмоқчи. Хўш у қайси клубни бошқариши мумкин?

Антонио Конте март ойида «Тоттенхем»ни тарк этди. Ҳаммаси футбол форумларида башорат қилинганидек бўлди: мутахассис Лондон клубини эрта тарк этиб, шартномасини янгиламади. Италиялик мураббий матбуот анжумани ўтказди, шундан сўнг у энди «шпорлар» билан ишламаслиги аниқ бўлди. Ўшандан бери у ишсиз бўлиб қолмоқда. Охирги интервьюларида Конте А Серияга қайтиш истагини билдирган. Мутахассис ҳатто ўзи бошқаришни ҳоҳлаган бир нечта клубларни ҳам айтиб ўтган. Келинг, италиялик бўлиши мумкин бўлган вариантларни батафсил кўриб чиқайлик. 

"Наполи"

Конте бу клубни ўзи танлаган. Мутахассис бир кун келиб «Наполи»ни бошқариш истагини билдирганди. Бу узоқ вақт олдин эмас эди. Ўша пайтда Руди Гарция аллақачон ишдан бўшатиш арафасида эди. Миш-мишларга кўра, неаполликлар клуби президенти Аурелио Де Лаурентис италиялик билан музокаралар олиб борган. Мутахассис тезда ўз орзусини - адзурри билан ишлашни амалга ошириши мумкин эди, аммо у рад этди. Конте мавсум бошланганидан кейин жамоани олишни истамади. У «Тоттенхем» қолиб таваккал қилди ва бу яхшилик билан якунланмади. Натижада «Наполи» мавсум охиригача Валтер Матссаррини тайинлади.

Come giocherebbe il Napoli con Conte: 3-5-2 o 4-3-3? Modulo e probabile  formazione | Goal.com Italia

Неаполликлар билан вариант очиқлигича қолмоқда. Адзуррилар Матсарри билан шартномани янгилашига кафолат йўқ. Конте, ниятидан келиб чиқиб, келаси ёзда ҳам ишсиз бўлади. Аммо бундай ҳамкорликка эришиш мумкинми? Энди бу даргумон кўринади. Мураббий ва клубнинг ўжар эгаси - бу ҳамкорлик орқасидан катта таваккалга қўл урмоқчи эмас . Бундан ташқари, Де Лаурентис ўз мураббийларидан 4-3-3 схемасида ўйнашни талаб қилади, Конте эса 3-5-2 схемасини афзал кўради. Албатта, ҳар икки томон ҳам таваккал қилиши мумкин, аммо бу жуда зиддиятли вариант.

 "Рома"

Бу Контега ўз хоҳиш-истакларини билдирган яна бир клуб ва бу ерда ҳам назарий жиҳатдан ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Римликларнинг амалдаги бош мураббийи Жозе Моуринонинг шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Мутахассис ҳали келажаги ҳақида ҳеч нарса демади, аммо миш-мишларга қараганда, у шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Португалиялик Саудия Арабистонида ишлаш истаги борлигини очиқчасига билдирмоқда. Сўнгги пайтларда у Бразилия терма жамоаси билан ҳам боғлана бошлади. Умуман олганда, Моурино ишсиз қолмайди, катта эҳтимол билан келаси ёзда «Рома» бош мураббийи ўрни бўшаб қолади.

Antonio Conte Rumored Favorite to Replace Mourinho Next Season - Chiesa Di  Totti

Шунга қарамай, ҳамма нарса назарий жиҳатдан мумкин. Лекин «Рома» Контенинг талаблари ва амбицияларига қандай мос келади? Томонлар маош борасида келишувга эришган тақдирда ҳам, бу осон бўлмайди, мутахассис жамоани кучайтиришни талаб қилади - бу 100%. Италиялик ўзига керакли ўйинчиларни олмаган жойда у унчалик яхши ишламайди. Клуб Моуринога ҳам қиммат футболчиларни ҳадеб ҳам олиб бермаган. Римликлар эркин агентларга пул тикишмоқда. Бу Контега мос келадими? Буёғини вақт кўрсатади.

"Милан"

«Милан»да кўп нарса ноаниқ. Скудеттодан сўнг ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиққандан сўнг, эгалар муваффақиятларини мустаҳкамлашни хоҳлашади. Ўтган ёзда улар янги келганлар учун катта маблағ сарфлашди ва ҳатто Паоло Малдинисиз ҳам таркибни яхши якунлашди. Ҳозирча мавсум яхши ўтмоқда, аммо бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин. «А» серияда «россонерилар» кучли учликдан жой олган бўлсада, пешқадам «Интер»дан 6 очко ортда қолмоқда. Чемпионлар лигасида «қизил-қоралар» ҳам ўз гуруҳида учинчи ўринни олган ҳолда Европа Лигасига равона бўлди. Миланликлар ЕЛ плей-офф босқичида «Ренн»га қарши майдонга тушади.

Conte could have joined AC Milan on 3 occasions - AC Milan News

Италия матбуоти Пиолининг келажаги жорий мавсум натижаларига кўра аниқланишини ёзмоқда. Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмаслик хўжайинлар учун катта умидсизлик бўлади. Агар улар ёзда мураббийни алмаштиришга қарор қилсалар, Конте албатта асосий номзодлардан бири бўлади. Антонио рози бўлиши мумкин. «Нерадзуррилар» сафига қўшилишдан олдин «Ювентус» билан боғланганини ҳисобга олсак, унинг «Интер»даги ўтмиши муаммо бўлиши даргумон. Агар италияликка лойиҳа ёқса, рози бўлиши мумкин. «Милан» трансферларга пул сарфлашга тайёр, амбицияли эгалари бор ва янги стадионни хоҳлайди. Бу вариант ишлаш эҳтимоли катта.

"Ювентус"

Яқинда берган интервьюсида Конте «Ювентус»ни тарк этганидан афсусланаётганини айтди. Агар имконият туғилса, Турин клубига қайтишдан хурсанд бўлишини аниқ айтди. Аммо у қайтадими ёки йўқ, бу очиқ савол. «Бянконерилар» жамоанинг ҳозирги устози Массимилиано Аллегрини юқори даражада қўллаб-қувватлашларини бир неча бор билдиришган. Албатта, ҳамма нарса натижаларга боғлиқ бўлади, лекин ҳозирча ҳаммаси яхши. «Ювентус» «Интер»дан атиги 2 очко ортда қолмоқда. Туринликлар фақат Чемпионлар лигасига қайтиш эмас, балки скудеттога тўлиқ интилишади. Ўйин структураси бошқа масала, лекин Аллегри натижа бера олади.

Juventus close in on title, hope to extend Conte deal - Eurosport

Конте бунгача икки марта «Ювентус»ни бошқарган. Унинг Турин клубига учинчи марта келиши даргумон, аммо имконсиз эмас. Мавсум узоқ, ҳамма нарса бўлиши мумкин. «Бянконерилар» кампаниянинг иккинчи қисмида муваффақиятсизликка учраган бўлиши мумкин ёки Аллегри янги раҳбарият билан келишмовчиликларга дуч келади. Ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди. Конте ҳозирги «Ювентус»га характер ва жасорат бериши мумкин. Унинг қўл остида туринликлар Аллегри қўл остида кўп маротаба чемпион бўлишсада, скудеттони қўлга киритишлари мумкин. Антонионинг «бянконери»га қайтиши ҳақидаги савол узоқ вақт очиқ қолади - чунки юқори мақомга эга итальян клуби доимо юқори мақомли италиялик мураббийга муҳтож. Аммо ҳозирча «Ювентус» ҳозирги ходимларидан мамнун.

Киритилди: 21.12.2023 22:51. Ўқилди: 1572 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 37 92
2 Милан 37 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 36 66
6 Лацио 37 62
7 Рома 36 60
8 Фиорентина 36 54
9 Торино 37 53
10 Наполи 37 52
11 Женоа 36 46
12 Монца 37 45
13 Лечче 37 37
14 Кальяри 37 36
15 Фрозиноне 37 35
16 Верона 36 34
17 Удинезе 37 34
18 Эмполи 37 33
19 Сассуоло 37 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

18.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Торино
3-1
Милан

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. «A» Серия. 38-тур.
05:00
Милан
-:-
Салернитана

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.