Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Фабио Капелло: «Пиоли ечим топиши шарт»

La Gazzetta dello Sport нашри собиқ мураббий Фабио Капелло билан суҳбатда клубнинг бугунги аҳволини муҳокама қилди.

Италиялик мэтр жумладан, собиқ клуби раҳбариятига маслаҳат ҳам берди: «Ҳозир мураббийни ўзгартириш мантиқан тўғрими? Йўқ, лекин Пиоли тезлик билан ечим топиши шарт. Ҳа, айни паллада ҳеч нарсани ўзгартирмасдан юришни давом эттириш қийин. Аввало, ўзгаришларга муҳтож позицияларни аниқлаш керак. Яъни асосий муаммо қайси нуқтада: ҳимоядами ёки ярим ҳимоя ва ҳужумда? Пиоли 2 йилча олдин ҳам кучли марказий зонага эга эди — Тонали, Кессие, Бенносир, Чалханоглу. Ярим ҳимоя — жамоа двигатели, шунинг учун айнан марказни қувватлантириш ҳақида ўйлаш керак».

— «Милан»да тактикага хос муаммолар йўқми?
— Қарши ҳужумларга таянадиган рақиблар жамоага катта муаммо туғдиришмоқда, бунга кўп бора гувоҳ бўлдик. Шундай экан, аввало, шу жиҳат устида қаттиқ ишлаш талаб этилади. Менга қолса, ҳимояда эҳтиёткорликни янада оширишга ҳаракат қилардим.

— Жамоа январь ойида трансферларга муҳтожми?

— Биринчи ўринда ҳимоя учун янги тактик ечимлар топиш зарур. Яна жамоа руҳия­ти устида ишлаш зарур. Муносиб тактика ёрдам беради, албатта, аммо ҳаммаси бунга боғлиқ эмас.

— Жароҳатлар ҳақида кўп гапирилмоқда...

— Менимча, «Милан» АҚШ ва бошқа мамлакатларга боришдан олдин яхши тайёргарлик кўрмаган. Ўзи ҳозир тижорат ишлари туфайли ҳамма бирданига ўйнай бошлайди ва кейин бунинг учун товон тўлайди...

— Ҳудуд бўйлаб ҳимояланиш муайян вазиятларда қандайдир устунлик берадими?

— Бу чизма муаммоларни ҳал қилолмайди, лекин маълум даражада ёрдам бериши мумкин. «Милан» шундай чизмада уюшқоқроқ кўринади, аммо тажовузкорлик бироз пасаяди. Айни паллада мувозанатни топиш жуда муҳим. Такрорлайман, ярим ҳимоя қиёфаси буткул ўзгарган — ҳозирги марказий зона на балиқ, на гўшт. Бенносир тезроқ жароҳатдан олдинги спорт формасига қайт­са, ишлар нисбатан яхшиланади. «Милан»га шуни тилайман, албатта.

— Пиолига қандай маслаҳат беришни истардингиз?

— Унга қийин, чунки таркибда жароҳатланганлар жуда кўп. Бу ҳолатда трансферлар бозорида бошқача ишлаган бўлардим. Яъни бир қатор истиқболли йигитлар эмас, жамоа ўйинини бирданига ўзгартириб юборадиган икки сифатли ижрочи олардим.

— Аммо Италияда трансферларни мураббийлар амалга оширмайдилар.

— Билишимча, Пиоли ҳаммасини маъқуллайди. Шундай экан, вазиятни айнан ўзи тўғрилаши керак.

— Умуман олганда, мавсум ўртасида мураббийни ўзгартириш қандай натижа бериши мумкин?

— Пиоли ихтиёрида футболчилар кам — бу тушунарли. Лекин аввало, психологик томондан ечим излаш керак.

— Мана, Ибрагимович қайт­ди. Шахсан сиз мураббий сифатида уни ёнингизда функционер ролида кўришни хоҳлармидингиз?

— Ибрагимович чемпион йигит, яна жуда ақлли. Муаммо шундаки, унинг клубда қандай роль бажариши ҳали аниқ эмас. Техник бошқарувчими? Ундай бўлса, Пиолининг етакчилиги шубҳа остида қолиши хавфи бор.

— Яъни бу ҳолатда Ибра бош ролга чиқади, шундайми?

— Муаммо унга хос «мен»да ҳам эмас, балки айнан нима қилишида. Ростини айтсам, буни ҳалигача тушунмадим, шунинг учун муҳокама қилишим ўринсиз.

— Умуман, бозорга чиқиш орқали вазиятни тўғрилаш мумкинми?

— Ҳали ҳаммаси йўқотилгани йўқ. Ҳа, ЧЛдан чиқиб кетиш ёмон, аммо ҳиссиётларга берилиш ортиқча. Хуллас, алгоритмларга ишониш қайта тикланиш учун кифоя қилиши мумкин.

— Мальдинининг кетиши ҳақида нима дейсиз?

— Раҳбарият шундай тўхтамга келган экан, демак, барчаси тўғри. Ҳа, Мальдини ва Массара яхши ишлашди, лекин клуб олдинга бориши керак. Такрорлайман, ҳали ҳаммаси бой берилгани йўқ.

— Раҳбарият ўрнида бўлганингизда, қандай чора кўрардингиз?

— Бошқача фикр юритиш керак. Томори, Калулу ва Тшау йўқлигида ҳимояда муносиб ўйнайдиган футболчи йўқ. Бу ҳолатда қандайдир туртки зарур, яъни йўналишни ўзгартириш талаб этилади. Аммо айни пайт Пиолини ишдан бўшатиш унча наф келтирмайди.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 05.01.2024 23:57. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.