Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нега 2024 йилги қишки трансфер ойнаси жуда зерикарли бўляпти?

Январь ойидаги трансфер ойнаси якунланишига яқин, аммо бу сафар қиш трансферлар учун сокин бўлмоқда. Нима учун ҳамма нарса шундай бўлганини тушунишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Ҳамма трансфер ойналари ҳар доим янги келганлар, тузилган битимлар ва ҳоказолар ҳақида катта янгиликлар оқимини олиб келишига ўрганиб қолган. Бироқ, 2024 йил январ ойи жуда тинч бўлди. Трансфер ойнаси ёпилишига бир ҳафта қолганда Европада атиги бешта трансфер 20 миллион евро ва ундан каттароқ суммага келишилган. Шу билан бирга, фақат Виктор Роке 25 миллион чегарасидан ошди, аммо "Барселона" уни сотиб олишга анча олдин рози бўлганди.

Таққослаш учун, ўтган йили 15 та транзакцияда 20 миллион ва ундан кўп рақам пайдо бўлган, 25 миллионлик чегара эса топ 10 таликка кириш учун минимал бўлган ва тўрт нафар футболчининг нархи 40 дан ошган, жумладан Энцо Фернандес 121 миллионга ўтган эди. 2022 йилнинг қишида 9 нафар футболчи учун 20 миллион ва ундан кўп пул тўланган ва яна тўрттаси 40 дан қимматроқ эди. Умуман олганда, сўнгги беш йилга назар ташлайдиган бўлсак, ҳозирги трансфер ойнаси энг сокинларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда асосий харидлар инглиз жамоаларига тегишли. Премьер-лига клублари даромадли телевизион шартнома туфайли харажатлар бўйича рекордларни янгилади. Охирги икки ёзги трансфер ойнасида инглиз клублари жами 5 миллиард еврога яқин маблағ сарфлашди. Жамоаларнинг даромади барибир чексиз эмас, маҳаллий ОАВ эса пул шунчаки тугаши мумкин деган фикрни билдиришган. “Қизил иблислар” авваллари ҳеч қандай қийинчиликларни бошдан кечирмаган бўлса-да, энди “Манчестер Юнайтед”нинг ҳам катта харажатларга қурби етмаслиги бежиз айтилмаган.

Қолаверса, инглиз клублари ўз маблағларини сарфлашда эҳтиёткор бўлиб қолишган кўринади. "Эвертон" бу мавсумда молиявий қоидаларни бузганлик учун санкция сифатида очколардан айрилди, бошқалари эса тергов остида. Британияда футболдаги сарф-харажатлар масаласи миллий даражага етган ва назоратни яхшилаш учун тез орада мустақил ҳукумат аудитори лавозими жорий этилиши мумкин.

Бундан ташқари, Англиянинг топ-клублари бир вақтнинг ўзида ички сабабларга кўра жим қолишди. "Манчестер Сити" одатда қишда ўзини хотиржам тутади, "Арсенал" ва "Ливерпуль" ёзда пул сарфлади, "Челси" олдинги икки ойнада жуда кўп пул сарфлади, лекин яна, афтидан, Чемпионлар лигасидан даромадсиз қолади, "Манчестер Юнайтед" бу жараённи бошқаради. “Ньюкасл”, барча молиявий имкониятларига қарамай, ҳали ҳам эволюцион йўлдан бормоқда, мақсадли тарзда кучайиб бормоқда. Ўз навбатида, Британиянинг сустлиги дунёнинг қолган қисмига домино таъсирини ўтказади.

Илгари схема аниқ эди: инглизлар бошқа клубларга пул ташладилар, улар ўз футболчиларини яхши товон пули эвазига сотиб юборадилар, бунинг бир қисмини кучайтиришга сарфлайдилар. Туманли Альбиондаги хотиржамлик умумий хотиржамликка олиб келди.

Саудия Арабистони танаффусга чиқди

Ёзда Саудия Арабистони ҳам жиддий равишда бозорга пул ташлаган эди, аммо энди Яқин Шарқ танаффус қилишга қарор қилди. Бундан ташқари, “Ал-Ҳилол” Ренан Лоди учун 23 миллион евро тўлади. Саудия Арабистони лойиҳани ёпишга қарор қилгани даргумон, аммо улар қандайдир қайта форматлаш ҳақида ўйлашган, шекилли. Жордан Хендерсон аллақачон ортга қочиб кетган, Карим Бензема Европага қайтишга ҳаракат қилмоқда, яна бир қанча норози футболчилар ҳақида миш-мишлар юрибди. Балки, мана шундай вазиятда саудияликлар олти ой ичида уларни йўқотишдан қўрқиб, футболчиларга ўн миллионлаб пул сарфлашга шошилмаяпти.

Ёз олдидан сукунат

Ҳозир ҳамма жим бўлишининг яна бир сабаби шундаки, ёзда жуда катта харидлар бўлиши мумкин. Килиан Мбаппенинг кетиши, албатта, занжирли реакцияга сабаб бўлади, чунки “ПСЖ” унинг ўрнига муносиб ўринбосар қидиради. Каталония Эрлинг Холандни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда, бунинг учун "Манчестер Сити"дан кўчиб ўтиш керак.

Бир нечта юқори даражадаги ўйинчилар шу ёзда шартномаларининг сўнгги йилига киришади, бу эса сотувлар ва ўринбосарларни қидиришга олиб келиши мумкин. Гап “Ливерпул”дан Муҳаммад Салоҳ, “Манчестер Сити”дан Кевин де Брюйне, “Бавария”дан Лерой Сане, Жошуа Киммих ва Альфонсо Дэвис, “Ювентус”дан Федерико Кьеза ҳақида кетмоқда.

Яна шуни қўшамизки, Европа чемпионати ёзда бўлиб ўтади ва бу анъанага кўра бир қатор трансферлар учун катализаторга айланади. Демак, энди клублар барча шароитларни ҳисобга олиб, шунчаки пул тежашга қарор қилган бўлиш эҳтимоли бор.

Киритилди: 26.01.2024 16:28. Ўқилди: 5409 марта. Фикрлар: 3 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 13 29
2 Аталанта 13 28
3 Интер 13 28
4 Фиорентина 13 28
5 Лацио 13 26
6 Ювентус 13 25
7 Милан 12 19
8 Болонья 12 19
9 Удинезе 12 16
10 Эмполи 12 15
11 Торино 13 15
12 Рома 13 13
13 Парма 13 12
14 Верона 13 12
15 Кальяри 13 11
16 Женоа 13 11
17 Комо 13 10
18 Монца 13 9
19 Лечче 12 9
20 Венеция 12 8

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

23.11.2024. «A» Серия. 13-тур.
22:00
Милан
0-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

30.11.2024. «A» Серия. 14-тур.
22:00
Милан
-:-
Эмполи

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.