Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари

"ПСЖ" Мбаппенинг меросхўрини Ламин Ямалда кўрмоқда.
Ёзги трансфер ойнаси яқинлашмоқда! Баъзилар учун трансферлар футболдаги энг қизиқ нарса. Сайтимиз ҳар ҳафта натижаларига кўра трансфер янгиликларини ёритишда давом этади.

"ПСЖ" ўз форвардини Германияга сотди
Ҳужумчи Уго Экитике Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби футболчисига айланди. Франкфурт клуби 16,5 миллион евро эвазига сотиб олиш вариантини фаоллаштирганди, Экитике аввалроқ "ПСЖ"да ўйнаган ва 2023/2034 йилги мавсум ўртасида у "Айнтрахт" ижара асосида ўтган. Уго Франкфурт клуби сафида 13 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Экитике Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби билан 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. У Бундеслига юлдузига айланадими?

"Манчестер Юнайтед"дан футболчиларнинг оммавий кетиши
"Манчестер Юнайтед" жамоаси футболчилар билан тўлиб-тошган, уларнинг деярли ярми клубга фойда келтирмаяпти. Улардан қутулиш вақти келди. ESPN нашри хабарига кўра, ҳимоячи Рафаэль Варан ва ҳужумчи Антони Марсьяль ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишади. Ҳар икки футболчининг клуб билан шартномаси якунига етмоқда. Қанот вингери Жейдон Санчо "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эмас - англиялик футболчи айни дамда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ижарада ўйнамоқда. Фабрицио Романонинг айтишича, ярим ҳимоячи Софьян Амрабат "МЮ"да қолиши даргумон. Марокашлик футболчи клубда ижара асосида ўйнамоқда ва унинг ҳуқуқлари "Фиорентина"га тегишли.

Жиру Мессининг ёнига кетмоқда
Фабрицио Романо хабар беради: Оливье Жиру ёзда "Лос-Анжелес" футболчисига айланади. Франциялик футболчи МЛС клуби билан 2025 йилнинг 31 декабрига қадар шартнома имзолади. Оливье мавсум охирида "Милан"ни эркин агент сифатида тарк этади. "Россонерилар" билан биргаликда Жиру 2022 йилда А Серияда ғолиб чиқди ва энди у Лионель Месси ва унинг "Интер Майами" жамоасига қарши кураш олиб боради.

Тиаго Силва Европани тарк этади
2010 йилларнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири Европадаги ажойиб фаолиятини якунламоқда. GOAL портали хабарига кўра, Тиаго Силва ёзда Бразилиянинг "Флуминенсе" клуби билан шартнома имзолайди. Футболчига 2025 йилнинг декабригача шартнома таклиф қилинган. "Флуминенсе" Силванинг уй клуби ҳисобланади. У аввал 2006 йилдан 2009 йилгача унинг таркибида ўйнаган. Энди у билан Бразилия чемпионати ва Либертадорес кубогини ютиш имконияти бор. Европада Силва 28 та совринни қўлга киритди!

"Барcелона" Хвичани олиб кетадими?
La Gazzetta dello Sport нашри "Барселона" Хвича Кварацхелияга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда. Хави "Наполи" вингерининг мухлиси бўлиб, Эрнандес кейинги мавсумда ҳам Каталония клубида қолади. Шу тариқа, Кварацхелиянинг потенциал трансфери эҳтимоли юқори бўлди. Хвичининг агенти Мамука Джугели келаси ҳафта "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис билан учрашади. Джугели, эҳтимол, Кварацхелиянинг жамоани тарк этиш ниятини эълон қилади. Transfermarkt грузиялик футболчининг нархини 80 миллион евро деб баҳоламоқда.

Саудияликлар "Реал Мадрид" "мунчоғи"ни олиб кетишадими?
Хоселу футбол мемидир. Яхши маънода. Ҳа, у замонамизнинг энг техник форварди эмас, баъзида хатолари билан ҳайратда қолдиради. Аммо "Реал Мадрид" мухлислари Хоселуни яхши кўришади. Бироқ, романтика тез орада тугаши мумкин. Журналист Хосе Феликс Диаснинг ёзишича, Хоселуга Саудия Арабистонининг номи ошкор этилмаган клуби қизиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, форвард “Реал”да ижара асосида ўйнамоқда, унинг ҳуқуқлари “Эспаньол” клубига тегишли. Мадридликлар Хоселуни сотиб олиш-қолмаслигини ҳозирча билмайди. Кўп нарса "Реал"нинг қарорига боғлиқ. Агар клуб ҳужумчини доимий равишда қабул қилса, уни Саудия Арабистонида кўришимиз даргумон. Агар акси бўлса, биз Хоселуни Яқин Шарқда кутамиз!

"ПСЖ" Мбаппе ўрнига футболчи қидирмоқда
Ламин Ямал - мавсумнинг асосий кашфиётларидан бири. "Барселона"нинг 16 ёшли вингери етук футболчидек ўйнайди. Албатта, каталонияликларга Ямал керак, бироқ клубнинг молиявий муаммолари туфайли сотиш варианти бекор қилинмаган. Le Parisien нашри хабарига кўра, "ПСЖ" Ламин учун 200 миллион евро тўлашга тайёр! Парижда Ямал "Реал"га эркин агент сифатида кетаётган Килиан Мбаппенинг ўрнини босувчи футболчи сифатида қаралмоқда. Жорий мавсумда Ламин 44 та учрашувда қатнашиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт унинг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Фалькао Россияга келадими?
Радамел Фалькао ёзда "Райо Вальекано"ни эркин агент сифатида тарк этади, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. Колумбиялик ҳужумчи 38 ёшда ва унинг фаолияти якунига етмоқда. Балки Фалькао учун Валерий Карпинни хурсанд қилиш ва РПЛга келиш вақти келгандир? Ҳозирча Радамел футболни тарк этиш ниятида эмас. У Премьер-лига, Ла Лига ва Лига 1да ўйнаган. Энди уни Россияда кутишмоқда!

"Барселона" Ромеуга ўринбосар топди
"Барселона" бир футболчини бошқасига алмаштиради. 2023 йилнинг ёзида клуб ўз тарбияланувчиси Ориол Ромеуни қайтариб олди. Аммо ярим ҳимоячи ўзини муҳим футболчи сифатида кўрсата олмади - шунинг учун Ромеу ёзда трансферга қўйилади. Ва унинг ўрнига "Бетис"нинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси Гвидо Родригес кўрилмоқда. Бу ҳақда журналист Фернандо Поло хабар бермоқда. Родригеснинг "Бетис" билан шартномаси тугаяпти, шунинг учун "Барселона" аргентиналик футболчи учун пул тўламайди. Жорий мавсумда Гвидо барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

"Байер" етакчиси "Манчестер Юнайтед"га ўтадими?
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" "Байер" ҳимоячиси Жереми Фримпонгга қизиқиш билдирмоқда. Амалдаги шартномага кўра, агар Евро-2024 бошланишига қадар товон пулини тўлаш банди фаоллаштирилса, футболчини 40 миллион еврога сотиб олиш мумкин. Фримпонг вакиллари аллақачон "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" билан музокаралар олиб боришмоқда. Жорий мавсумда Жереми 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. "Байер" билан Фримпонг Бундеслигада ғолиб чиқди, шунингдек, Германия кубоги ва Европа лигасини ютиш имкониятига эга. Transfermarkt портали 23 ёшли нидерландияликни 50 миллион еврога баҳоламоқда.

"Милан" "олтин жамоа" футболчиси билан хайрлашадими?
Calciomercato нашри хабарига кўра, Исмаил Беннасер ёзги трансфер ойнасида "Милан"ни тарк этиши мумкин. Қайд этилишича, жазоирлик футболчига Англия, Франция ва Саудия Арабистони терма жамоалари қизиқиш билдирмоқда. 2023 йилнинг май ойида Исмоил жароҳат олиб, олти ойни ўтказиб юборди. Жорий мавсумда Беннасер 18та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг тахминий нархи, Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 35 миллион евро. 2022 йилда "Милан" билан Италия чемпиони бўлган 26 ёшли ярим ҳимоячи учун кимдир бу пулни тўлайдими?

"Рома" "Ювентус" етакчисини ўз сафига қўшиб оладими?
Бу трансферни тасаввур қилиш қийин. Аммо инсайдер Даниэле Лонгонинг хабар беришича, Федерико Кьеза "Рома"нинг нишонига айланган. 26 ёшли вингернинг "Ювентус" билан шартномаси тугашига бир йил бор. Римликлар, эҳтимол, Кьезани ажойиб таклиф билан йўлдан оздирар. "Рома" ўйнаган футбол эса Федерикога "Аллегрибол"дан кўра кўпроқ мос келади. Кьезанинг трансфер қиймати 40 миллион евро.

"Бавария" Германиянинг янги чемпионини ўғирлайдими?
"Бавария" 11 йил ичида биринчи марта Германия чемпиони бўлмади. Мюнхенликлар чемпионликни қайтариб олиш учун ёзда ўз таркибини кучайтирмоқчи. Трансфер учун номзодлардан бири Жонатан Та. Журналист Тоби Альтшаффлнинг ёзишича, мюнхенликлар 28 ёшли ҳимоячига жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Бу мавсумда Та "Байер"га чемпион бўлишига ёрдам берди. Энди "Бавария" билан чемпионликни қўлга киритишим керакми? Transfermarkt Танинг нархини 30 миллион евро деб баҳоламоқда. Мюнхенликлар учун энг катта сумма эмас.

"Реал Мадрид" Италияда мудофаа кучини топди
Бундеслигада аутсайдерда ўйнашдан тортиб, "Реал"га қадар. Малик Тшау 2022 йилнинг ёзида "Шальке-04"дан "Милан"га ўтди ва "россонерилар"нинг асосий ҳимоячисига айланди. 2023 йилдан эса Германия терма жамоасига чақирилади. Энди Тшау ўзини дунёнинг энг кучли клубларидан бирида топиши мумкин. Bild нашри хабарига кўра, "Реал" Маликка жуда қизиқмоқда ва футболчи билан алоқаларни кучайтирган. Тчау тиззасидан олган жароҳати туфайли жорий мавсумда атиги 26та ўйинда майдонга тушди. Аммо "Реал" Маликнинг имкониятларини қадрлаши мумкин. Футболчининг нархи эса мақбул - 30 миллион евро.

"Барселона" ёзнинг энг йирик трансферларидан бирини амалга оширадими?
"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвага қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Sport.es нашри. Қайд этилишича, 29 ёшли португалиялик футболчи клубини алмаштиришга қарши эмас. Унга "Барселона"га ўтиш варианти ёқади. Бернарду "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳамкори Илкай Гюндоган, шунингдек, ватандошлари Жоау Феликс ва Жоау Канселодан клуб ҳақида сўраган. Силванинг фикрича, Испанияга кўчиб ўтиш вақти келди. Шунингдек, футболчининг мухлиси Хави ҳам келаси мавсумда "Барселона"да қолади. Муаммо футболчининг нархида. Transfermarkt Силвани 80 миллион еврога баҳоласа, "Барселона"нинг молиявий муаммоларини инобатга оладиган бўлсак, бу маблағ қўрқинчли кўринади. Аммо каталонияликлар келишувдан воз кечса, бу ёзги энг баланд овозлардан бирига айланади.

Киритилди: 30.04.2024 15:34. Ўқилди: 5227 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 36 92
2 Милан 36 74
3 Болонья 36 67
4 Ювентус 36 67
5 Аталанта 35 63
6 Рома 36 60
7 Лацио 36 59
8 Фиорентина 35 53
9 Наполи 36 51
10 Торино 36 50
11 Женоа 36 46
12 Монца 36 45
13 Лечче 36 37
14 Верона 36 34
15 Удинезе 36 33
16 Кальяри 36 33
17 Фрозиноне 36 32
18 Эмполи 36 32
19 Сассуоло 36 29
20 Салернитана 36 16

ЕЧЛ

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 10 18
2 ПСЖ 10 17
3 Милан 6 8
4 Ньюкасл 6 5

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

11.05.2024. «A» Серия. 36-тур.
23:45
Милан
5-1
Кальяри

Навбатдаги учрашув

18.05.2024. «A» Серия. 37-тур.
23:45
Торино
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.