Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Деметрио Альбертини: «Ҳар бир муваффақият тарихида бир умумийлик бор ва бу истеъдод эмас, балки интизомдир»

«Милан»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Деметрио Альбертини «Unlocker Room - The Rossoneri Podcast» подкастининг янги эпизоди меҳмони бўлди.

- Илк марта тўпга тегинганингизни эслайсизми?

- Эсимда, ўша пайтда болалар боғчасига борардим ва мендан тўрт ёш катта бўлган акам бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўйинга олиб борарди ва буни онамдан сир тутардик. Биринчи мураббийим отам эди ва мен ёмон ўйнасам, ҳаттоки «Сан-Сиро»да ҳам у ҳуштак чаларди - бу бизнинг ички сигналимиз эди. Бундан мен жуда асабийлашардим (кулади). Кейин ҳаммаси ўзгарди: мен ораторияда ишлай бошладим, у пайтлари скаутлар йўқ эди, алоқаларга эга бўлган ва сизни клублар билан боғлайдиган дўстлар бор эди. Мен Сереньога бордим ва олти ойни ўтказганимдан сўнг, 10 ёшимда Миланга бордим. У ердаги «Интер»ни 7:0 ҳисобида ютган биринчи турниримизни яхши эслайман, бу менинг «россонери» сафидаги илк хотираларимдан бири.

- «Милан»даги илк кунларингиз қандай эди ва уни мактабдаги ўқиш билан қандай бирлаштирдингиз?

- Мен босимни ҳис қилмадим, бу футболнинг соф гўзаллиги эди. Шуни билишингиз керакки, «Милан» ёшлар секторида бўлган вақтимда икки марта кетиб қолганман. Аввалига таркибга кирмаганим учун - мен футболдан завқланишни хоҳлардим, иккинчи марта эса мактабда суст ўқиганим учун ота-онам аралашишга мажбур бўлишди. Ўша даврда қурбонлик қилишга мажбур бўлганман: 14 ёшимда «Милан» ёшлар жамоасида эдим ва Сереньодаги мактабга автобусда борардим, кейин эса Миландаги вокзалга югуришга тўғри келарди. Кечқурун жамоат транспортида ёки дўстларим билан қайтардим, жуда чарчардим. Шунга қарамай, эрталабки 5-7ларда ўқишга кетардим.

- Демак, чўққига чиқиш учун интизом ва фидойилик керак эканда?

- Ҳозир футболни мураббий сифатида кўраётганимга асосланиб, ҳар бир муваффақият тарихида бир умумийлик бор ва бу истеъдод эмас, балки интизомдир. Бу сизга яхши ривожланиш, ишлашга имкон беради. Мен қўлимдан келганини қилдим, лекин баъзида машғулотларга ўта чарчаган ҳолатда келардим. Мени бунга нима мажбур қилди?

- Асосий жамоада 17 ёшингизда дебют қилдингиз.

- Мавсум бошидан бери асосий жамоада эдим, «Комо» билан ўйин тугашига 20 дақиқа қолган пайт биз «Сан-Сиро»да 3:0 ҳисобида олдинда эдик ва мен бу дебютни мукофот деб билдим. Ҳамон эсимда, стадиондан чиқиб кетаётсам, бир мухлис мени тўхтатиб, у кўпчиликнинг дебюти гувоҳи бўлгани, лекин кейинроқ аксарияти йўқолиб қолганини айтиб берганди. Вояга етмай туриб, дебют қилаётганингизда, ҳамма нарсага тўғри ва жиддий баҳо беришингиз керак. Кейинги йили «Милан»да ўйнашни бошлаганимда ўзимни ҳақиқий ўйинчи каби ҳис қилдим. Ҳарбий хизматни ўтаб қайтдим ва иккита ўртоқлик учрашувида 10 дақиқа ўйнадим. Ўшанда менинг позициямда Анчелотти ўйнарди ва мен Капеллонинг ёнига бориб, уни майдондан олишини сўрадим, чунки мен ўйнашни хоҳлаётгандим; ўша пайтда мен футболчи каби ўйлардим.

- Биринчи чақирувни қабул қилиш қандай эди?

- Менинг мураббий сифатида икки кашфиётчи, буюк устам бор эди: Сакки ва Капелло, лекин Фабио менга илгари ҳам таъсир ўтказган. Аниқроғи, мен Генуяда Примаверада ўйнадим, еттита ўйин жуда юқори суръатда ўтди, охирги ўйин тугаши билан шифокорга мурожаат қилдим. Унга 37 даража иситмам борлигини ва мураккаб машқларни бажара олмаслигимни айтдим. Бу 1988 йил эди, мавсумолди тайёргарлик пайтида Италия Кубоги ва Олимпия ўйинлари вақти эди ва мен газетада Сакки 5 нафар футболчини чақириши кераклигини ўқидим. Кун бўйи Арригонинг қўнғироғини кутиб ўтирдим, эртаси куни у менга қўнғироқ қилди ва асосий жамоадаги саргузаштим бошланди.

- «Милан» ДНКси бошқа клублардан нимаси билан ажратиб туради?

- Мен Италиядан ташқарида ҳам катта клубларда ўйнаш имкониятига эга бўлдим: «Барселона» ёки «Атлетико» турли ДНК ва менталитетларга эга. Мен шунингдек, «Лацио» руҳини ҳам биламан ва Берлускони давридаги «Милан»да ўйнаш нимани англатишини ҳам биламан. У: «биз дунёдаги энг кучли жамоага айланамиз», дерди. Ва ўша йилларда «Милан» ғалаба қозонмади ва катта ютуқларга эришмади, биз буни ёдда тутишимиз керак, аммо бугунги кунда чет элда идрок этиш нуқтаи назаридан объектив баҳо берсак, «Милан» Италия ва умуман жаҳондаги энг номдор жамоалардандир.

- Фабио Капелло кийиниш хонасида қандай эди?

- У майдонда индивидуалликка ва хатоларни тузатишга кўпроқ эътибор қаратадиган инсон. Эсимда, мен кўпроқ хотиржамлик ва камроқ стрессни хоҳлаётганим ҳақида ёзиб, бироз ўзгартирилган сарлавҳа билан интервью берганман. Лекин аслида айнан бундай демаганман ва Капелло ёнимга келиб, ҳазиллашиб деди: «Демак, сиз алданиб қолдингиз, шундайми?» Баъзан у қамчи ва таёқ усули (исталган ҳатти-ҳаракатни саҳоватли рағбатлантириш ва исталмаган ҳатти-ҳаракатлар учун қаттиқ жазодан фойдаланган ҳолда кимгадир таъсир қилиш усули)дан ҳам фойдаланган, бу билан бизни яхшироқ бошқарарди.

- Бир неча йиллик паса­йиш даври ҳам бўлди, шу жумладан 11-ўрин...

- Сабаби жуда оддий: бу Босман иши бўйича қарор қабул қилинган йиллар давомида ноллаш ва бозордаги давр ўзгариши эди. Агар сиз ҳеч қачон ўзгартирилмаган муҳитни шунчалик ўзгартирсангиз, бу сизни анча беқарорлаштиради. Келинг, Циге (Кристиан) ҳақида ўйлаб кўрайлик, у келади ва биз Мальдинини ўнгга силжитамиз ва бу орада Барези билан Тассоттининг кетишини ҳисобга олайлик. Бундай ҳолатда осон бўлмасди.

- Ниҳоят, Альбертини шахсий пирамидаси: Анчелоттидан Пирлогача, ким энг яхшиси?

- Анчелоттини Райкард билан бирга иккинчи қаторга қўяман, Пирлони эса биринчи ўринга. Афсуски, Фернандо Редондонинг «Милан»даги бахтсиз тажрибасини ҳисобга олсак, мен уни Жунти, Биглия ва Монтоливо билан бирга охирги гуруҳга жойлаштираман. Ўзимни Тонали ва Десайи билан бирга учинчи гуруҳга жойлаштираман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 23.06.2024 08:00. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 7 16
2 Интер 7 14
3 Удинезе 7 13
4 Ювентус 6 12
5 Милан 6 11
6 Торино 7 11
7 Аталанта 7 10
8 Эмполи 6 10
9 Лацио 6 10
10 Рома 6 9
11 Верона 7 9
12 Комо 7 8
13 Фиорентина 6 7
14 Болонья 6 7
15 Парма 6 5
16 Кальяри 6 5
17 Лечче 7 5
18 Женоа 7 5
19 Венеция 7 4
20 Монца 6 3

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

01.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Байер
1-0
Милан

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. «A» Серия. 7-тур.
23:45
Фиорентина
-:-
Милан

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.