Жорий мавсумдан «Милан»нинг асосий марказий ҳимоя учлигига даъво қила бошлаган Юнус Муса The Athletic нашрига интервью берди.
Унда 21 ёшли америкалик «сайёҳ футболчи» ҳаёти, ўтмишдаги клублари, мақсадлари ва бошқа бир қатор қизиқарли саволларга жавоб берди.
- Сиздаги «саёҳат»га ўчлик қаердан пайдо бўлган?
- Эҳтимол, отамдан мерос қилиб олгандирман. У ҳам 16 ёшида уйини ташлаб чиқиб кетган ва бу ҳақда менга кўп ҳикоялар айтиб беради. Ўз навбатида, бу мени жуда илҳомлантиради. Ҳозир биз Европада ажойиб ҳаётга эгамиз. Шундай экан, унга раҳмат айтаман, у муҳтожликдан кўп нарсани бошидан кечирди. Ва бунинг ягона сабаби бугунги кунга етишимиз бўлган.
- У сизга нималар айтиб берарди?
- Асосан муҳожирлар ҳақида ҳикоя қилиб берарди. У кўп нарсаларни қилишга мажбур бўлган - масалан, Италияда бўлганида, машиналарда ва ҳатто кўчада ухлаб қоларди. Ишга велосипедда бориб келиш учун тўрт соат вақти кетган. Кейин мотоциклга, кейин эса машинага ўтди. Буларнинг барчаси мен туғилишимдан олдин бўлган. Аммо булар менда ундан миннатдор бўлиш ҳиссини уйғотади. Айрим вазиятларда шуларни ўйласам, кибрдан қочишимга ёрдам беради. Ахир, отангиз шундай кунларни бошдан кечирганида, қандай қилиб майда-чуйда нарсалардан шикоят қилиш мумкин? Бу нарса кўзингизни очади. Мен жуда миннатдорман.
- Златан Ибрагимович ёнида бўлиш қандай?
- У доимо кўз олдимизда. Бу ёқимли. У биз билан мулоқот қилиш учун тез-тез ёгимизга келади, у ажойиб устоз. Златаннинг қанчалик талабчан эканлигини ва сизни қандай қилиб олдинга силжитишини ҳамма билади. У шундай дейди: «Биз «Милан»дамиз, шунинг учун ғалаба қозонишимиз шарт. Фақат баъзи ўйинларда ғалаба қозониш етарли эмас. Ҳамма бу клубга ўтишни хоҳлайди, шунинг учун бу ерда ҳеч кимга жой кафолатланмайди». Шундай ғоялар бизни яхши ҳолатда сақлайди.
- Шахсий мақсадларингиз қандай?
- Иложи борича кўпроқ ўйин ўйнашни, голлар уришни хоҳлайман - мен фақат ижобий нарсаларни хоҳлайман. Ҳар мавсумни амбиция билан, қайси жиҳатларни яхшилашни аниқ белгилаб бошлайсиз. Унвонлар ҳам мен учун муҳимдир.
- Фонсека билан қандай ишлаяпсиз?
- У бизга жуда кўп маълумот беради. Мен кўп нарсаларни ўрганяпман, у менга жисмоний тайёргарликда, тўпни қабул қилишда, марказий ҳимоячилар билан алоқа ўрнатишда ва шунчаки тўп билан ярим ҳимоячи сифатида ишлашимга ёрдам бермоқда.
- Сиз кетишингиз мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди...
- Бу мавсумда ўзимни шу ерда кўряпман, чунки мураббий мени ҳайдамади (кулади). Шундай экан, мен бу ерда қоламан ва кўплаб вақтимни майдонда ўтказиш ва жамоага фойдали бўлиш учун жуда кўп ишлашни хоҳлайман.
- Ота-онангиз футболчи бўлишингизни хоҳлашганми?
- Йўқ. Улар шунчаки яхши таълим олишимни хоҳлашди. Чунки ўзлари ўқишмаган. Шунинг учун улар менинг яхши иш топишимга ёрдам берадиган маълумотга эга бўлишимни хоҳлашди. Мен футбол ҳам ўйнардим, чунки бу менга ёқарди. Кейин, вазият жиддийлашганда, улар буни амалга ошириш мумкинлигини кўришди ва ўзлари мени футболчи бўлишга ундашди.
- Сизнинг оилангиз мусулмонлардир. Муваффақиятингизни иймонингиз билан боғлайсизми?
- Албатта, бу катта рол ўйнайди. Ишонаманки, мен агар Худони танимаганимда бугунги жойимда бўлолмасдим. Чунки миллионлаб одамлар кўп меҳнат қилишади, лекин улар мендан ҳам кўпроқ ишласалар ҳам, етарлича муваффақиятга эришишлари мумкин эмас. Уларнинг ўз йўллари бор. Бу эса менинг йўлим ва мен бунинг учун Ундан миннатдорман.
- «Арсенал»да даврингизни қандай эслайсиз?
- Бошқа футболчилар мендан кучлироқ эдилар. Улар аллақачон у ерда асосий куч билан ўйнашган ва техник жиҳатдан мендан қобилиятлироқ эдилар. Охир-оқибат мен ҳам энг яхшиларидан бирига айландим. Букайо (Сака) ҳозир академия даражасида қилган ишини бажаряпти ва ҳатто яхшироқ эплаяпти, гарчи катталар даражасида бу қийин бўлса ҳам. Фарқи шундаки, у ёшлигида ўнг қанотда ўйнамаган. У чап қанот ҳимоячиси ва вингери ролида ўйнаган. Бу жуда таъсирли. Букайо анча яхшиланди, бундан ақлдан озиш мумкин. Баъзан ўйинчилар ёшлар жамоаларида яхшироқ ўйнашларини кўрасиз, чунки бу осонроқ. Аммо у аслида катталар футболида яхшироқ ўйнайди. Ҳозир у янада кўпроқ ажралиб туради.
- Сиз Коул Палмер, Жуд Беллингэм ва Жамол Мусиалалар захира ўриндиғида ўтирган пайтда 15 ёшгача бўлган Англия терма жамоаси сардори эдингиз...
- Улар эришган даражадан ҳайратланмайман. Уччаласи ҳам мени ҳайратда қолдирди, лекин ўйин даражаси бўйича эмас, балки уларнинг бўйи анча ўсди. Илгари улар паст бўйли футболчилар эдилар, энди эса ҳаммалари мендан баландроқ. Аммо, ўйин нуқтаи назаридан мен улардан умуман ажабланмайман. Чунки бугунги даражасини олдиндан кутгандим.
- 16 ёшингизда «Арсенал»дан «Валенсия»га кетдингиз. Нима учун?
- Мен шунчаки эҳтирос ва мақсадларимга эргашдим. Ўзимга ишонардим. Худога ишонаман - буларнинг барчаси биргаликда менга катта қарорлар қабул қилишим мумкинлигига ундайди. Ўшанда 16 ёшда эдим, ҳеч бўлмаганда асосий жамоада машқ қилишни бошлашим мумкинлигини ҳис қилдим. «Арсенал»да бундай имкониятга эга бўлишим даргумон эди. Шундай экан, мен юқори даражадаги имкониятга эга бўлиш учун ҳар қандай жойга боришга тайёр эдим. Мен: «Ҳа, яхши, мен бу қарорни қабул қиламан», деб ўйладим. Ва у дарҳол натижа берадими ёки йўқ, у менинг фойдамга ишламагунча, унга ёпишиб олавераман. Ва хайриятки, бу охир-оқибат амалга ошди.
- Клублар орасида катта танловингиз бўлганми?
- Вариантлар жуда кўп бўлган. Ҳар қандай инглиз клубига боришим мумкин эди, лекин «Валенсия» мен учун энг яхши вариант, деб ўйладим. Улар кўплаб ёш футболчиларни ўйнатиб юборишди, ишончли лойиҳага эга эдилар. Ва мен ҳам у ерга борганимдан жуда хурсандман. Бу ажойиб эди.
- АҚШ терма жамоасининг Америка Кубогидаги натижалари ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биз, шубҳасиз, ҳам шахсий ва ҳам жамоавий равишда кўп нарсаларни ўргандик, масалан, ўйин жараёнини қандай бошқариш керак. Америка Кубогида кўп ўйин вақтига эга бўлмадим, лекин майдонга тушганимда ўйинга керак бўлган даражада таъсир қилмаганман, деб ўйлайман. Бундай имкониятлар ҳар доим ҳам бўлавермайди, шунинг учун ундан оқилона фойдаланиш керак. Мен эса буни ўрганишим керак.
- Америка Кубоги натижаларига кўра мураббийингиз Берхальтер ишдан бўшатилди.
- Греггнинг кетишини кўриш оғир эди. Айнан у мени терма жамоага олиб келган мураббий эди. Ажойиб мутахассис, ажойиб йигит. Шундай қилиб, буни кўриш жуда ачинарли эди. Умид қиламизки, янги мураббийимиз ҳам Грегг каби яхши бўлади ва бизга катта ютуқларга эришишга ёрдам беради.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Наполи | 12 | 26 |
2 | Аталанта | 12 | 25 |
3 | Фиорентина | 12 | 25 |
4 | Интер | 12 | 25 |
5 | Лацио | 12 | 25 |
6 | Ювентус | 12 | 24 |
7 | Милан | 11 | 18 |
8 | Болонья | 11 | 18 |
9 | Удинезе | 12 | 16 |
10 | Эмполи | 12 | 15 |
11 | Торино | 12 | 14 |
12 | Рома | 12 | 13 |
13 | Парма | 12 | 12 |
14 | Верона | 12 | 12 |
15 | Комо | 12 | 10 |
16 | Кальяри | 12 | 10 |
17 | Женоа | 12 | 10 |
18 | Лечче | 12 | 9 |
19 | Монца | 12 | 8 |
20 | Венеция | 12 | 8 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 4 | 12 |
2 | Спортинг | 4 | 10 |
3 | Монако | 4 | 10 |
4 | Брест | 4 | 10 |
5 | Интер | 4 | 10 |
6 | Барселона | 4 | 9 |
7 | Боруссия Д | 4 | 9 |
8 | Астон Вилла | 4 | 9 |
9 | Аталанта | 4 | 8 |
10 | Манчестер Сити | 4 | 7 |
11 | Ювентус | 4 | 7 |
12 | Арсенал | 4 | 7 |
13 | Байер | 4 | 7 |
14 | Лилль | 4 | 7 |
15 | Селтик | 4 | 7 |
16 | Динамо Загреб | 4 | 7 |
17 | Бавария | 4 | 6 |
18 | Реал Мадрид | 4 | 6 |
19 | Бенфика | 4 | 6 |
20 | Милан | 4 | 6 |
21 | Фейеноорд | 4 | 6 |
22 | Брюгге | 4 | 6 |
23 | Атлетико | 4 | 6 |
24 | ПСВ | 4 | 5 |
25 | ПСЖ | 4 | 4 |
26 | Спарта | 4 | 4 |
27 | Штутгарт | 4 | 4 |
28 | Шахтёр | 4 | 4 |
29 | Жирона | 4 | 3 |
30 | Зальцбург | 4 | 3 |
31 | Болонья | 4 | 1 |
32 | РБ Лейпциг | 4 | 0 |
33 | Штурм | 4 | 0 |
34 | Янг Бойз | 4 | 0 |
35 | Црвена Звезда | 4 | 0 |
36 | Слован | 4 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
Нимчорак финал | |||
---|---|---|---|
13.01.2021 | |||
00:45 | Милан |
|
Торино |
19:00 | Фиорентина |
|
Интер |
21:45 | Наполи |
|
Эмполи |
14.01.2021 | |||
00:45 | Ювентус |
|
Женоа |
21:30 | Сассуоло |
|
СПАЛ |
15.01.2021 | |||
01:15 | Аталанта |
|
Кальяри |
20.01.2021 | |||
01:15 | Рома |
|
Специя |
22.01.2021 | |||
01:15 | Лацио |
|
Парма |
Чорак финал | |||
27.01.2021 | |||
00:45 | Интер |
|
Милан |
21:45 | Аталанта |
|
Лацио |
28.01.2021 | |||
00:45 | Ювентус |
|
СПАЛ |
29.01.2021 | |||
01:00 | Наполи |
|
Специя |
Ярим финал | |||
03.02.2021 | |||
00:45 | Интер |
|
Ювентус |
04.02.2021 | |||
00:45 | Наполи |
|
Аталанта |
10.02.2021 | |||
00:45 | Ювентус |
|
Интер |
11.02.2021 | |||
00:45 | Аталанта |
|
Наполи |
Финал | |||
19.05.2021 | |||
23:59 | Аталанта |
|
Ювентус |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
Финал | |||
---|---|---|---|
21.01.2021 | |||
01:00 | Ювентус |
|
Наполи |
09.11.2024. «A» Серия. 12-тур. | |||
22:00 | Кальяри |
3-3 | Милан |
23.11.2024. «A» Серия. 13-тур. | |||
22:00 | Милан |
-:- | Ювентус |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|