Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тижани Рейндерс: «Милан»да қушдек енгилман»

2023 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилаётган нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс айниқса, жорий мавсум ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассислар эътиборига тушди

 Ҳар ҳолда, футболчи «россонерлар» либосидаги 16та ўйинда 5та гол ва 3та ассист қайд этди. Рейндерс янги йил арафасида клуб телеканалининг махсус дастурида меҳмон бўлиб, шахсий ҳаёти, пулга муносабати ва футболкалар коллекцияси ҳақида гапириб берди.

Милан шаҳрига меҳр

- Милан худди ўз уйимдек бўлиб қолди. Агар Нидерландияга борсам, ортга қайтаётиб яқинларимга беихтиёр ўз уйимга кетаётганимни айтаман. Бинобарин, бу ерда ўзимни жуда эркин ҳис қиламан. Жамоада эса қуш каби енгилман. Муҳими, шахсий уйим бор ва ватандош дўстларим ёки қариндошларим муаммосиз меҳмонга келишлари мумкин. Қолаверса, парвоз вақти ҳам кўп эмас - атиги 1,5 соат. Умуман, Италияда ҳаёт тарзи яхши. Дейлик, озиқ-овқат масаласида қандайдир камчилик йўқ. Агар шаҳар марказига борсам, мухлислар бирга суратга тушишни сўрашади, бу ҳам мен учун муаммо эмас.

Аралаш ва аҳил оила

- Онам асли индонезиялик, отам - нидерланд. Хуллас, биз фарзандлар - мен, укам ва синглим аралаш оила тарбиясини кўрдик. Эътиборли томони, ўғлим Ксавьен ҳам биз билан қисматдош. Чунки рафиқам Ироқдан. Вояга етганимда Индонезия ва Нидерландия маданияти менга бирдек ижобий таъсир кўрсатди ва ниманидир ўзгартиришни хоҳламайман. Ҳамиша ўзлигимизни сақлаб қолишимиз шарт. Ўғлимни ҳам шундай руҳда тарбиялаш ҳаракатидамиз.

Пулга муносабат 

- Эсимда, АЗ билан дастлабки профессионал шартномани расмийлаштирганимда, ота-онам агар хоҳласам, топганимни тўлиқ ўзим ишлатишим мумкинлигини айтишганди. Ҳа, пул ҳаётни енгиллаштиради, лекин соғлом бўлиш муҳимроқ, яна бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш ҳам. Шунинг учун отамни шахсий агент сифатида танладим. Чунончи, пул ва бизнес масалаларини фақат ўзим ишонган одамга топширишни хоҳлайман.

Италия ва Нидерландия ўртасидаги фарқ

- Нидерландияда одамлар кечки тамаддига соат 18:00-18:30да боришга одатланишган. Италияда эса ресторанлар бу вақтда ёпиқ бўлади ва бизга маъқул келадиганлари соат 19:00дан кейин очилади. Бу мен учун нисбатан кечдир, айниқса, ёш фарзандимиз борлигини назарда тутсак.

Ўғлининг таъсири

- Ксавьен туғилганидан кейин ҳаммаси мутлақо ўзгарди. Илгари мағлубиятдан кейин уйга қайтсам, ўзимни қандай чалғитишни билмасдим. Энди эса уйга кириш билан кўп нарсани унутаман. Фарзанд - ҳар қандай инсон учун дунёдаги энг муҳим қувонч ва бирламчи омил. Агар ўғлим келажакда футболчи бўлишни истаса, уни шахсан ўзим шуғуллантиришни хоҳлардим. Албатта, ўғлим истиқболи учун зарур ҳамма нарсани муҳайё этишни хоҳлайман. Мен учун энг муҳими - уни соғлом ва бахтиёр кўриш.

Футболкалар коллекцияси

- Ҳа, бисотимда рақиблар билан алмаштирилган футболкалар талайгина. Баъзилари Нидерландиядаги уйимизда сақланмоқда. Энг қадрлисими? «Удинезе»даги дўстим Кингсли Эхизибуэнинг формаси, менимча. Ахир биз 1та шаҳарда таваллуд топганмиз, бирга улғайганмиз. Никоҳ тў­йимда ҳам айнан Кингсли куёвжўра бўлганди. Коллекциямда «Ливерпул»нинг нидерландиялик 3 нафар вакили - ван Дейк, Гакпо ва Гравенберх либослари ҳам бор. Шунингдек, германиялик Киммих, босниялик Крунич ва яна Фримпонг формаларини олиб қолганман. Тўғриси, ўзим таниган футболчилар билан либос алмаштиришни ёқтираман.

Укаси - Элиано ҳақида

- Укам энг яхши дўстларимдан биридир. Ҳаммасини баҳам кўрамиз ва ҳар куни суҳбатлашамиз. Элиано ҳозир Индонезия терма жамоасида ўйнамоқда ва у билан чинакамига фахрланаман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 15.01.2025 23:28. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Наполи 38 82
2 Интер 38 81
3 Аталанта 37 71
4 Ювентус 37 69
5 Рома 37 69
6 Фиорентина 38 65
7 Лацио 38 65
8 Милан 38 63
9 Болонья 38 62
10 Комо 38 49
11 Торино 38 44
12 Удинезе 38 44
13 Женоа 38 43
14 Верона 38 37
15 Парма 38 36
16 Кальяри 38 36
17 Лечче 37 33
18 Эмполи 38 31
19 Венеция 38 29
20 Монца 38 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

24.05.2025. «A» Серия. 38-тур.
23:45
Милан
2-0
Монца

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.