Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сантьяго Хименес: «Жорий мавсум Скудеттони олсак, бас»

Янги мавсум олдидан жиддий ислоҳотларга юз тутган «Милан»нинг мақсадлари анча катта. Жамоага жалб этилган тажрибали мураббий ва футболчилар салоҳияти ҳам барчасини кўрсатиб турибди. Жумладан, мексикалик Сантьяго Хименес янги мавсумга катта умид боғламоқда. «Россонерлар» сафидаги энг истиқболли футболчилардан бири сифатида тилга олинаётган ҳужумчи Sky Sport журналистлари билан суҳбат чоғи «А» серия бош соврини - скудеттони кўзлаётганини яшириб ўтирмади. У шунинг баробарида янги бош мураббий қўл остидаги изчил машғулотлар ҳали самара келтиришига қатъий ишонч билдирди.

- Кўпчилик мутахассисларнинг хулосаларига кўра, «Милан» бошқаруви ниҳоят, «халоскор» мураббийга топширилди. Хўш, айтингчи, Аллегри билан ишлаш қандай экан?

- Дастлабки таассуротлар жуда ижобий. Аллегрига жамоани мукаммал бирлаштира оладиган ва катта фидо­йилик билан бошқарадиган мураббийдек қараяпман. У «Миланелло»га келган илк кунданоқ мавсум ажойиб ўтишига ишонч кескин ортди. Кўпчилик билади, Италияда муваффақият қозониш йўлида борингни беришинг шарт. Шунинг баробарида бирдамлик муҳим, кийиниш хонасида оилавий муҳит шакл­ланиши, жамоа ичида қувонч бўлиши лозим. Менимча, Макс буларнинг барчасини уйғунлаштира оладиган зўр мутахассис.

- Миланеллодаги айни муҳит қандай? Охирги бир неча ойга нисбатан вазият анча ўзгаргандир...

- Ўзгариш бор, албатта. Ҳаммаси ижобий ва ёқимли туйғулар. Жорий мавсум олдимизга улкан мақсадларни қўйганмиз. Вазифамиз ўша-ўша - «Милан»нинг аввалги мавқеини тиклаш. Ҳа, бунинг учун кўп ишлашимиз ва идеал даражада ўйин кўрсатишимиз талаб этилади. Ишонаманки, бу сафар мавсумни ажойиб хотиралар билан бойитамиз.

- Скудетто ибораси ҳам аллақачон кийиниш хонасида «сузиб» юргандир...

- Албатта, «Милан»да тўп сураётган ҳар бир футболчининг орзуси - скудетто. Бироқ бунга эришиш учун нафақат босқичма-босқич, балки кунма-кун, соатма-соат ривожланиш керак. Ўйлайманки, сафимизда фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритган Модричдек етакчининг борлиги бизга қўшимча мотивация ўлароқ хизмат қилади.

- Шу ўринда Модрич ҳақида алоҳида тўхталсангиз.

- Ҳеч кимга сир эмас,Лука ақлга сиғмас даражада катта тажриба эгасидир. Унинг савия­си илк машғулотларданоқ яққол билинди. Айниқса, Модрич ижросидаги заргарона, бетакрор узатмаларни эътироф этиш зарур. Қисқаси, жаҳон футболида ўз обрўсига эга беназир салоҳият эгаси билан биргалигимиздан бағоят хурсандмиз.

- «Милан»нинг еврокубокларда қатнашмаслиги муаммоми ёки имконият?

- Қизиқ савол. Нима десам экан, «Милан»дек буюк тарихга эга жамоанинг евротурнирлардан четда қолиши ачинарли ҳол, албатта. Лекин ҳозир афсусланиб ўтирадиган вақт эмас. Зеро, бизда янги имконият бор ва ундан унумли фойдаланишимиз шарт.

- Сизнингча, ўтган мавсумдаги салбий натижаларга нима сабаб бўлди?

- Назаримда, футболдаги майда деталлар таъсирида кўп очко йўқотдик. Дейлик, сўнгги дақиқаларда қўйиб юборилган тушунарсиз голлар, кутилмаганда қайд этилган дуранглар, Теонинг дисквалификацияси... Хуллас, жамоамиз натижасига шу каби кичик ҳодисотлар катта таъсир ўтказди.

- Жорий мавсумдан қандай натижа кўзлаяпсиз?

- Жамоа билан скудетто ютишни. Тўғри, ҳозирдан ваъда бериш ярамайди, лекин ишонаманки, «Милан» ҳар қандай вазиятда ҳам олдинга интилишдан тўхтамайди ва кўзланган мақсадларга эришади.

ХУРШИДБЕК тайёрлади

Киритилди: 23.09.2025 23:31. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

05.10.2025. «A» Серия. 6-тур.
23:45
Ювентус
0-0
Милан

Навбатдаги учрашув

19.10.2025. «A» Серия. 7-тур.
23:45
Милан
-:-
Фиорентина

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.