Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Аксель Туанзебе фаолиятидаги энг муҳим гол ҳақида…

Футболда бутун ўйин тақдирини баъзан жуда кичик бир лаҳза ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас. Дейлик, бош билан берилган битта мукаммал зарба, оёқ ёки ҳатто қўл учининг тўпга тегиши ҳам тарихий натижани таъминлаши мумкин. Оддий мисол, «Бернли» ҳимоячиси Аксель Туанзебе сони билан берган зарбаси воситасида Конго ДР миллий жамоасини ЖЧ-2026 финал босқичига етаклади. Айтиш керак, «леопардлар» 52 йиллик танаффусдан сўнг яна мундиал йўлланмасига эга чиқишди ва «K» гуруҳига тушишди. Яъни ўз тарихидаги илк ЖЧга шайланаётган Ўзбекистон миллий жамоасининг 3-рақибига айланишди. Аксель Туанзебе эса ўз мамлакати учун оламшумул натижадан сўнг ФИФА расмий сайти ижодкорларига берган интервьюсида ЖЧ-2026 саралаши қитъаларо «плей-офф» бос­қичи финалида Ямайка термаси дарвозасига урган голини бутун фаолиятидаги энг муҳими сифатида таърифлади.

– Аксель, ярим асрдан зиёд вақт давом этган танаффусдан сўнг қўлга киритилган мундиал йўланмасига замин яратган голингизни қандай баҳолайсиз?

– Шубҳасиз, бу бутун фаолиятимга татийдиган энг муҳим гол! Айтиш шарт эмас, бундай лаҳзалар футболчи ҳаётида кам учрайди ва барчасини сўз билан тўлиқ ифодалаш жуда қийин. Муҳими, жамоамиз билан халқимиз йиллар давомида кутган натижани таъминладик, катта орзуни рўёбга чиқардик. Хуллас, ЖЧ-2026га йўл олганимиз нафақат жамоамиз, балки бутун мамлакатимиз учун улкан ютуқ ҳисобланади. Шундай экан, ўша ҳал қилувчи гол ўйинда кузатиладиган оддий воқелик эмас. Бу – ҳиссиёт, масъулият ва тарихий бурилишни ўзида мужассам этган катта ҳодисот. Биз учун мундиал сари йўл очган голни бошқача ифодалаб беролмайман.

– Ўйиндаги ўша ҳал қилувчи лаҳза қандай юз берганини эсласак…

– Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмагач, қўшимча бўлимларга мурожааат қилинди. Учинчи бўлим охирлаб бораётган паллада эса бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлдик. Оний лаҳзада рақиб ҳимоясида кичик бўш ҳудуд борлигини пайқадим ва дарҳол марказ томон талпиндим, кейин тўпни дарвозага йўлладим. Ҳа, тўп оёғимга идеал тарзда тушмади, лекин бундай лаҳзаларда муҳими – чиройли зарба йўллаш эмас, балки тезкор қарор қабул қилиш ва вазиятдан оқилона фойдаланиш. Хуллас, барчаси бир нуқтада туташди: тезкор қарор, вазиятдан максимал даражада самара чиқариш ҳаракати ва озгина омад. Шу тариқа жамоамизга тарихий натижани тақдим этдим.

– Айтингчи, бутун бир миллат умиди тикилган ўйинда босимни енгиб ўтиш қанчалик қийин?

– Моҳиятан қараганда, бундай миқёсдаги ҳал қилувчи ўйинда босимни сезмасликнинг умуман иложи йўқ. Айниқса, биринчи бўлимда ҳаракатларимизда асабийлик ва масъулият юки яққол сезилди. Чунончи, турнирнинг аҳа­мияти бизга психологик жиҳатдан ҳам бош­қача таъсир кўрсатди. Шунинг учунми, бошида ўйинни тўлиқ назорат қилишда анча қийналдик, баъзи вазиятларда шошма-шошарликка йўл қўйдик. Хайриятки, вақт ўтиши билан тонусга тушиб олдик ҳамда иккинчи бўлимда анча дадил ўйнай бошладик.

– Тарихий ғалабадан сўнг майдонда нималар рўй берди, ичингизда қандай ҳис-туйғулар жўш урди?           

– Финал ҳуштаги янграши билан барчамиз ҳиссиётлар домига тушиб, еттинчи осмонда парвоз қила бошладик. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Ахир бу йиллар давомида орзиқиб кутилган ғалаба, миллионлаб қалблар орзусининг амалга ошиши эди. Майдонда ва унинг атрофида чексиз қувончни туйдик, елкамиздан тоғ ағдарилганини ҳис қилдик, ҳатто хурсандчиликка кўз ёшлари аралашиб кетди. Энг таъсирли лаҳзалардан бири шуки, ўйиндан сўнг рақиб жамоа етакчиси Леон Бэйли олдимга келиб, чин юракдан табриклаб, самимий қучоқлаб қўйди. Бундай ҳолат футбол нақадар катта спорт тури эканлигига яққол далилдир.

– Хўш, ЖЧ-2026га қандай мақсад ва вазифаларни кўзлаган ҳолда борасизлар?

– Жаҳон чемпионати футбол оламининг энг нуфузли ва муҳим турнири ҳисобланади, шубҳасиз. Бундай мусобақада иштирок этиш ҳар бир футболчи учун шараф ва катта масъулиятдир. Албатда, ушбу форумда шунчаки, қатнашиш эмас, мамлакатимизни муносиб тарзда намоён этишни ўйлаяпмиз. Оддий айтганда, бўлажак мундиалда ўз даражамизни кўрсатиб, Конго ДР футболини янги босқичга кўтаришимиз керак.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 26.04.2026 23:51. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар: 0 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 34 79
2 Наполи 34 69
3 Милан 34 67
4 Ювентус 34 64
5 Комо 34 61
6 Рома 34 61
7 Аталанта 33 54
8 Болонья 34 48
9 Лацио 33 47
10 Сассуоло 34 46
11 Удинезе 33 43
12 Парма 34 42
13 Торино 34 41
14 Женоа 34 39
15 Фиорентина 34 37
16 Кальяри 33 33
17 Лечче 34 29
18 Кремонезе 34 28
19 Верона 34 19
20 Пиза 34 18

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Италия суперкубоги

Финал
21.01.2021
01:00 Ювентус
2:0
Наполи

Сўнгги учрашув

26.04.2026. «A» Серия. 34-тур.
23:45
Милан
0-0
Ювентус

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик