Кириш Регистрация

STD.UZ/MILAN

Милан

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўртоқлик ўйини. «Манчестер Юнайтед» «Милан»га мағлуб бўлди (видеошарҳ)

2026/2027 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва Италиянинг «Милан» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Польшанинг Вроцлав шаҳридаги «Тарчиньски Арена» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «Милан» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисобни учрашувнинг 2-дақиқасида «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр очди. 37-дақиқада Саму Чуквуэзе мувозанатни тиклади. 51-дақиқада Патрик Доргу манчестерликларни яна олдинга олиб чиқди. Аммо 58-дақиқада Альфажо Сиссе ҳисобни тенглаштирди.

Шундан кейин ташаббус «Милан» томонига ўтди. 68-дақиқада Гонсалу Рамуш меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 72-дақиқада Рубен Лофтус-Чик гол уриб, якуний ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди.

«Барселона»даги ижара муддатини якунлаб, «Манчестер Юнайтед» сафига қайтган Маркус Рашфорд 61-дақиқада майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» аввалги ўртоқлик учрашувида «Лидс»ни (1:1, пенальтилар сериясида 5:4) мағлуб этган эди. «Милан» эса «Челси»га 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учраганди.

2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра, «Манчесте