Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Насаф" "Қўқон-1912" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бугун "Насаф" – "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйин билан Олий лига 3-тур ўйинларига старт берилди.

Қаршиликлар учрашув бошидаёқ ҳисобни очиш имкоиятига эга бўлдилар, Олександр Каблаш Бакланов билан бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Бунда қўқонликлар посбони маҳорат кўрсатди. Бироздан сўнг Бакланов яна ўша Каблашнинг бош билан берган зарбасини қайтарди.

Ниҳоят 29-дақиқага келиб, қаршиликлар ҳисобни очди. Шоҳруҳ Гадоев бурчакдан узатилган тўпдан кейин яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади - 1:0. Бу гол Гадоевнинг ушбу мавсумдаги биринчи голи эди. Шоҳруҳ 1 йилу, 10 ойлик танафусдан сўнг илк голини киритди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин ҳам қўқонликларда фаоллик сезилмади. Буни 1-бўлим статистикасидан ҳам билиб олса бўлади:

Зарбалар: 13-0
Аниқ зарбалар: 7-0
Бурчак тўплари: 4-0.
Қоида бузилиши: 10-5
Офсайд: 1-1.
Огоҳлантириш: 1-1.

Иккинчи бўлимнинг бошида Баҳром Абдураҳимовнинг қўпол хатосидан кейин меҳмонлар ўта хавфли ҳужум ташкил этишди. Дониёр Усмоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

61-дақиқада ўша Баҳром Абдураҳимов 20-метррдан тўпни дарвозага жойлаб, ҳисобни 2:0га етказди. Икки дақиқадан сўнг бу учрашувда кўп ҳаракат қилган Каблаш ниятига етди. У қоширилган тўпни дарвозага йўллаган эди, Бакланов яна тўпни қайтарди. Олександр такрорий зарбада адашмади - 3:0.

Учрашув қизил карточкаларсиз ўтмади, 72-дақиқада иккинчи сариқ карточка олган меҳмонлар футболчиси Қувондиқ Рўзиев майдонни тарк этган бўлса, 88-дақиқа. майдон эгаси Баҳром Абдураҳимов симуляция ишлатди деб топган бош ҳакам унга иккинчи огоҳлантириш кўрсатиб, майдондан четлатди.

Олий лига, 3-тур

"Насаф" - "Қўқон-1912" 3:0 (1:0)
Голлар: Шоҳруҳ Гадоев (29), Баҳром Абдураҳимов (61), Олександр Каблаш (64)

"Насаф": Ўткир Юсупов, Мақсуд Каримов, Шоҳруҳ Гадоев, Баҳром Абдураҳимов, Рой Рок, Эркин Бойдуллаев, Шерзод Аъзамов, Илҳом Юнусов, Ҳамза Каримов, Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш.

"Қўқон-1912": Андрей Бакланов, Ҳасанбой Эргашев, Жалил Кимсанов, Иззатбек Ғаниев, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Усмонов, Азиз Тўхтабоев, Сардор Эминов, Ориф Мамажонов, Фурқатжон Ҳасанбоев, Илья Ильин.

Киритилди: 02.04.2015 19:48. Ўқилди: 4683 марта. Фикрлар: 27 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.