Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Натижага яраша эътироф ёки Бердиевга яна тасанно!

Баҳор фаслининг иккинчи ойи одатдагидек, футбол учрашувларига бой бўлди. Жумладан, етакчи клубларимиз Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида 4-5-турлар баҳсларини ўтказишди, XXIV миллий чемпионатимизнинг 3-6-турлари ортда қолди (3-тур доирасидаги «Бунёдкор» - «Шўртан» учрашувини истисно этганда, албатта). Хориждаги легионерларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этиб, ўз жамоалари муваффақиятларига муносиб ҳисса қўшишди. Қисқаси, апрель ойининг энг яхшилари қаторидан жой олишга кўпчилик даъвогарлик қилди. Биз табиийки, ой лауреатларини номзодлар қайд этган натижаларни атрофлича сарҳисоб этган ҳолда аниқлашга уриндик.

Сўровимизга кўра, мураббийлар ўртасида ғолиблик «Насаф» устози Рўзиқул Бердиевга насиб этди. Қаршиликлар ОЧЛ доирасида 2та, олий лигамизда 4та - жами 6та учрашув ўтказиб, 5та ютуқ ва 1та мағлубият қайд этишди. «Аждарлар» элитамиз доирасидаги ўйинларда юз фоизлик натижага эришиб, турнир жадвали пешқадамига айланишди. Асосийси, гарчи, ОЧЛнинг Қаршида бўлиб ўтган 4-турида «Ал-Аҳли» (БАА) клубига имконият бой берилган бўлса-да, сафарда «Тракторсози» (Эрон, 2:1) устидан ғалаба қозониб, 1|8 финал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолишди. Бунинг учун қаршиликлар 5 май куни (бугун) ўз майдонларида Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли»сини мағлубиятга учратишса, кифоя. «Насаф» ҳаттоки, дуранг ёки мағлубиятдан сўнг ҳам «плей-офф»га чиқиши мумкин. Бундай тақдирда «Ал-Аҳли» (БАА) сўнгги тур баҳсида «Тракторсози»ни мағлуб этмаса, бас. Шуларни инобатга олган ҳолда, Рўзиқул Бердиевни ой лауреати сифатида эътироф этдик.

Иккинчи ўрин «Пахтакор» устози Самвел Бабаянга берилди. Пойтахт­ликлар ҳам апрель ойида ОЧЛ ва олий лига доирасида жами 6та учрашувда майдонга тушиб, 3та ғалаба, 2та дуранг ва 1та мағлубият қайд этишди. Тўғри, «шерлар» миллий чемпионатимиз доирасида сўнг­ги мавсумлардаги принципиал рақиблари - «Локомотив»га имкониятни бой беришди (6-тур, 1:2), аммо ОЧЛдаги 2та ўйинни ҳам сафарда ўтказишганига қарамай, БАА («Ал-Айн», 1:1) ва Эрон («Нафт Теҳрон», 1:1)дан  дуранг билан қайтиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлиб туришибди. Тўғри, «Пахтакор»нинг тақдири ўз қўлида эмас. Яъни клубнинг ОЧЛда курашни давом эттириши учун 2та нарса талаб этилади: биринчидан, «пахтакорчилар» эртага ўз майдонларида «Ал-Шабаб» (С.Арабистони)ни мағлубиятга учратишлари шарт. Иккинчидан эса, «Нафт Теҳрон» гуруҳ пешқадами «Ал-Айн» майдонида ғалаба қозонмаслиги лозим. Умид қиламизки, воқеалар «Пахтакор» учун ижобий тус олади.

Мураббийларнинг кучли учлигини эса «Локомотив» устози Вадим Абрамов якунлаб беради. Барча етакчи жамоаларимиз сингари «темирйўлчилар» ҳам ўтган ой 6та учрашув ўтказиб, уларнинг 5тасида зафар қучишди ва фақатгина 1тасида имкониятни бой беришди. Эътиборлиси, Вадим Абрамов шогирдлари чемпионлик йўлидаги асосий рақиблари - «Бунёдкор» (4-тур, 3:0) ва «Пахтакор» (6-тур, 2:1) клубларини мағлубиятга учратишди. Яна бир диққатга молик жиҳати шундаки, «темирйўлчилар» ОЧЛда рақибларидан бирини йирик ҳисобда доғда қолдиришди. Яъни Дохадаги йирик ҳисобли мағлубият (2:6)га муносиб жавоб беришди: Тошкентда «Ал-Садд» (Қатар) дарвозасига жавобсиз 5та тўп йўллашди. Афсуски, кейинги турда ОЧЛнинг ўтган йилги финалчиси «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони, 1:2)дан учралган мағлубият қимматга тушиб, «Локомотив» «плей-офф»га чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Агарда ўша ўйин­да ҳам ижобий натижа қайд этилганида, Вадим Карленович шубҳасиз, апрель ойи лауреатига айланарди.

Энг яхши мураббийлар қаторидан жой олишга шунингдек, «Нефтчи» устози Мурод Исмоилов ҳам муносиб эди. Чунки фарғоналиклар ўтган ой олий лигамиз доирасидаги барча учрашувларда зафар қучиб, мусобақа жадвалининг юқори поғоналарига кўтарилиб олишди. Аммо Ўзбекистон кубогининг 1|16 финалида биринчи лига вакили - «Оқ-тепа»дан учралган йирик ҳисобли мағлубият (1:4) Мурод Исмоиловнинг ижобий натижаларини ювиб кетди. Бинобарин, элита ва қуйи лигамиз ўртасида катта фарқ борлиги барчамизга маълум. Бундан келиб чиқадики, фарғоналиклар «Оқ-тепа»ни шунчаки, менсишмаган ёки биллур соврин ўйинларига унча эътибор қаратмасликни маъқул топишган. Факт шуки, «Нефтчи» бу йилги Ўзбекистон кубоги баҳс­ларидан чиқиб кетди ва бу ҳолат Исмоилов учун катта минус саналади.

Апрель ойининг энг яхши футболчиси сифатида миллий терма жамоамиз ва Россиянинг «Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов тан олинди. Краснодарликлар якунланган ой Россия премьер-лигаси доирасида 5та учрашув ўтказиб (21-25-турлар), улардан 4тасида ғалаба қозонишди, 1та ўйинда муроса кўчасини танлашди. Эътиборлиси, жамоа премьер-лиганинг етакчи клублари -  «Локомотив» ва ЦСКАдан ҳам очко олди. «Темирйўлчилар» Краснодарда мағлубиятга учратилган бўлса (1:0), «ҳарбийлар» билан Москвада дурангга имзо чекилди (1:1). Ушбу ижобий натижалардан кейин «Краснодар» мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди ва Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлиб турибди. Биз учун аҳамиятли жиҳати шундаки, Одил Аҳмедов краснодарликларнинг ўтган ойдаги барча ўйинларида майдонда тўлиқ ҳаракатланди. Хусусан, 24-тур доирасида ЦСКАга қарши кечган учрашувда фаоллиги билан яққол ажралиб турди. Бу ўйин хусусида таниқли футбол эксперти Александр Бубнов ҳам алоҳида фикр билдириб, Одилнинг ҳаракатларига юқори баҳо берди ва ҳамюртимизнинг айни пайт ҳаттоки, машҳур «Барселона» ёки «Реал» клублари асосий таркибида майдонга тушишга ҳам лойиқ эканлигини таъкидлади. Аҳмедов «Локомотив» билан учрашувда ҳам илиқ таассурот қолдирди ва рамзий терма жамоадан ўрин олиб, 25-тур қаҳрамонига айланди. Одилнинг ушбу барқарорлиги бизни қувонтириши тайин. Зеро, олдинда терма жамоамизни ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги - 2019 саралаш баҳслари доирасидаги муҳим баҳслар кутиб турибди.

Иккинчи ўринни худди ўтган ойдаги каби «Насаф» сардори ва етакчиси Артур Геворкян банд этди. Туркманистонлик ярим ҳимоячи жароҳатдан яқиндагина фориғ бўлганига қарамай, ўтган ой 4та гол уриб, бир марта учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Яна-да аҳамиятлиси, Геворкян апрелда юбилей-100-голини нишонлаб, мамлакатимиз футболидаги тўпурарлар рамзий клубига кирди. Умуман олганда, Артур ўтган ой «аждарлар»нинг муваффақиятларига муносиб улуш қўшди. Жумладан, Бухородаги учрашувда якуний нуқтани қўйган бўлса (4-тур, 2:0), Қаршида «Қизилқум» билан ўйин­да пенальтидан ҳисобни очиб, жамоадошларини руҳлантирди ва ютуққа замин яратди (5-тур, 3:1). Ўз ўрнида Артурнинг ОЧЛда ҳам ажойиб ўйин намойиш этаётганлигини эътироф этиш жоиз. 7 апрель куни Табризда «Тракторсози» билан бўлган ўйинда туркманистонлик хавбек 2та тўп киритиб, «аждарлар»нинг Эрондан муҳим 3 очко билан қайтишларини таъминлади. Айниқса, унинг бурчак зарбасидан тўғридан-тўғри урган 2-голи учрашув безагига айланди. Айнан ушбу ғалаба «Насаф»нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини оширди. Эътиборлиси, Геворкян жорий йилда қаторасига 3-марта рўйхатимиздан жой олди.

Футболчилар орасида 3-ўрин ҳам легионер футболчига берилди - «Нефт­чи»нинг россиялик дарвозабони Евгений Черемисинга. Ушбу кипер ўтган ой олий лигамиз доирасидаги 4та учрашувда фарғоналиклар дарвозасини муносиб қўриқлаб, 360 дақиқа давомида бор-йўғи 1 марта тўп ўтказиб юборилди. Лекин ўша гол ҳам унчалик аҳамият касб этмади. Яъни 6-турда «Сўғдиёна»га қарши кечган баҳснинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида жиззахликлар томонидан урилган гол бор-йўғи ҳисобнинг 4:1 кўриниш олишини таъминлади, холос.  Айтганча, Ўзбекистон кубоги 1|16 финал доирасида «Оқ-тепа»га қарши кечган учрашувда «Нефтчи» бош мураббийи Мурод Исмоилов Черемисинга дам бериб, ёш посбон Сергей Смородинга ишонч билдирди. Бу қандай оқибатларга олиб келгани хусусида қайтада тўхталиш шарт эмасдир.

Умуман, ўтган ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар орасидан Санжар Турсунов («Ворскла», Украина), Александр Гейнрих («Ордабаси», Қозоғистон), Марат Бикмаев («Локомотив»), Мансур Саидов ва Рўзимбой Аҳмедов ( иккиси «Нефтчи») ҳам жой олишди.

Энди умумий натижага тўхталсак, мураббийлар орасида Самвел Бабаян ва Рўзиқул Бердиев, футболчилар рейтингида эса Артур Геворкян пешқадамликни ўз қўлларига олишди.

 

мураббийларнинг ой давомидаги натижалари

 

№      Мураббийлар          Ў          Ю          Д          М           Т-Н

 

1.     Рўзиқул Бердиев       6          5           0          1            12-4

2.     Самвел Бабаян          6          3           2          1            10-6

3.     Вадим Абрамов         6          5           0          1            15-4

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

№     Футболчилар        Ўйин        Дақиқа       Гол        Энг яхши

1.    Одил Аҳмедов            5              450              0               1

2.    Артур Геворкян          5              445              4               1

3.    Евгений Черемисин     4          360       -           -

Изоҳ: фақат расмий ўйинлар ҳисобга олинган.

энг яхши мураббийлар

Февраль

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Март

1. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

2. Александр Хомяков («Машъал»)

3. Мухтор Қурбонов («Шўртан»)

Апрель

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Вадим Абрамов («Локомотив»)      

 

энг яхши ФУТБОЛЧИлар

Февраль

1. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2. Шокир Зуаги («Бунёдкор»)

3. Артур Геворкян («Насаф»)

Март

1. Сервер Жепаров («Ульсан Хюндай», Жанубий Корея)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Владислав Иванов («Машъал»)

Апрель

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Евгений Черемисин («Нефтчи»)

 

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Рўзиқул Бердиев - 6 очко

2. Самвел Бабаян - 6 очко

3. Сергей Лушан - 5 очко

4. Игорь Шквирин  - 5 очко

5. Александр Хомяков - 3 очко

6. Мухтор Қурбонов - 1 очко    

7. Вадим Абрамов - 1 очко

--------------------------------------------------

Футболчилар

1. Артур Геворкян - 7 очко

2. Жалолиддин Машарипов - 5 очко

3. Сервер Жепаров - 5 очко

4. Одил Аҳмедов - 5 очко

5. Шокир Зуаги - 3 очко

6. Владислав Иванов - 1 очко

7. Евгений Черемисин - 1 очко

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко; 2-ўрин - 3 очко; 3-ўрин - 1 очко.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 07.05.2015 18:28. Ўқилди: 8096 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 11 20
2 Насаф 10 19
3 Навбаҳор 10 18
4 Нефтчи 10 18
5 Сўғдиёна 11 17
6 Пахтакор 10 16
7 Андижон 11 15
8 Динамо 11 13
9 Сурхон 11 13
10 Олимпик 10 12
11 Қизилқум 11 11
12 Локомотив 11 9
13 Бунёдкор 11 7
14 Металлург 10 6

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.06.2024. Суперлига. 11-тур.
20:00
Сўғдиёна
1-0
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.