Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Нефтчи” – “Насаф” ўйини олдидан

Ушбу учрашувга ҳар иккала жамоа мағлубият билан келмоқда. Ўтган турда “Нефтчи” сафарда “Пахтакор”га мағлуб бўлган бўлса, “Насаф” ўз майдонида “Металлург”га аламли тарзда имкониятни бой берди. “Аждарлар” уч турдан буён давом этаётган ғалабасиз серияга барҳам бера оладими? “Насаф” жамоаси мухлислари бунга ишонишмоқда.

Хўш, жамоаларнинг Фарғонадаги ўзаро учрашувлари тарихи қандай? Агар мазкур жамоалар Фарғонада 18 марта куч синашишган бўлишса, “Насаф” ўз тарихида икки марта “Нефтчи” жамоасини Фарғонада мағлубиятга учратган холос. 2010 йилги мавсумнинг биринчи даврасида ва ўтган йилги мавсумнинг иккинчи даврасида. Демак, “Насаф” жамоаси тарихидаги бу ғалабалар мураббий сифатида Виктор Кумиков ва Рўзиқул Бердиевларга ҳам тегишли.

Фарғонадаги ўзаро учрашувлар натижаси бўйича устунлик яққол “Нефтчи” томонида. 9та ғалаба, 7та дуранг.

Ушбу жамоаларга айни пайтда мураббийлик қилаётган Мурод Исмоилов ва Рўзиқул Бердиевлар вақтида “Насаф” жамоасида бирга тўп тепишган. Мурод Исмоилов “Насаф” сафида “Нефтчи” дарвозасини ҳам ишғол қилган. “Насаф” жамоасининг собиқ сардори – Рўзиқул Бердиевга бу омад кулиб боққанми – йўқлиги ҳақида бизда маълумот йўқ.

Яна бир қизиқ томони, “Нефтчи”нинг “отахон” футболчиси Акмал Холматов ҳамон майдонда – “Нефтчи” сафида. Ушбу ўйинчининг ўзаро ўйинлардаги ўз жамоасининг муваффақиятига қўшган ҳиссаси ҳам салмоқли.

Кўпчиликнинг фикрича, навбатдаги 10-турда Фарғонадаги бўладиган учрашувда ҳар иккала жамоага ҳам осон кечмаслиги аниқ. Фарғоналик футбол мухлислари ҳақиқий футбол спектаклига гувоҳ бўлишларига ҳам ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.

Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар доимо муросасиз ва шиддатли кечган. Ўзбекистон миллий чемпионатлари доирасида ҳозиргача улар ўзаро ўттиз олти маротаба рўбарў келишган.

Статистика бўйича ўтказилган ўзаро ўйинларнинг 13 тасида “Насаф” жамоаси зафар қучган. 8 учрашувда эса томонлар муроса йўлини танлашган. Қолган 15 учрашувда “Нефтчи” ғалабани ўзи томонга оғдириб олган. Тўплар нисбати эса тенг – 46:46.

Қўйида мазкур жамоаларнинг сўнгги учрашувининг қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Олий лига, 18-тур. 27.08.2014 йил.

“Нефтчи” – “Насаф” 0:1(0:0).

Фарғона. “Қиргули СК” стадиони. 6237 томошабин.

Гол: Азамат Алланиязов,  47-0:1.

Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Холмат Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Акмал Раҳимов (Андижон).

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар: Роман Черников.

“Нефтчи”: 1.Сардор Қобулжонов, 5. Иқбол Бобохонов(55. Андрей Акопянц,77)6. Умиджон Қодиров, 7. Александру Оника, 9. Павел Смоляченко, 14. Вячеслав Пономарёв (30. Отабек Зокиров, 62) 20. Дилёрбек Ирматов, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 29. Руслан Мельзиддинов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 88. Акмал Холматов (35. Муродбек Бобожонов, 55) (С).

Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов, 11. Носирбек Отақўзиев, 38. Достон Турсунов, 39. Жаҳонгир Дадабоев.

Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов (23. Шерзод Аъзамов, 90), 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов (33. Одилбек Ҳамробеков, 85), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 41. Азамат Алланиёзов (19. Игорь Таран, 66).

Захира: 1. Михаил Наумов, 7. Акрам Баҳриддинов, 14. Лазиз Убайдуллаев, 16. Алишер Юсупов,

Огоҳлантириш: Ж.Меҳмонов (10), И.Бобохонов (67) –  Ф.Сайфиев (64), И.Таран (74).

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: Д.Эрматов – А.Геворкян.

 

Навбатдаги 10-турнинг марказий  учрашуви  23 май шанба куни Фарғона шаҳрида янги барпо этилган “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 18:00да бошланади.

Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса, 22 май куни Қиргулидаги “Нефтчи” стадионида соат 17:30да бошланади.

Киритилди: 21.05.2015 22:36. Ўқилди: 6646 марта. Фикрлар: 21 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.