Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мурод Исмоилов: «Насаф»га қарши ўйинга жиддий тайёрлангандик, аммо қўрққанимиз рўй берди»

“Нефтчи” – “Насаф” баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Мурод Исмоилов ўйин ҳақида фикр билдирди.

— “Насаф” — яхши жамоа. Қаршиликлар яхши клуб шаклантира олишган. Ўтган йили Қиргулида бўлиб ўтган ўйинда 20 дақиқа яхши ўйнаб, қолган дақиқаларда баҳс тизгини меҳмонларга топшириб қўйгандик. Содда қилиб айтганда, руҳий тушкунликка тушиб қолгандик. Лекин бу йилги Фарғонадаги ўйинда бундай бўлмади. Рақибга етарлича қаршилик кўрсатдик. Бизнинг айни пайтдаги кучимиз шу экан. Биз мана шу савияда ўйнай олишимизни билиб олдик. Мана шундай кучли баҳсларда жамоанинг савияси билинади. Балки “Пахтакор” билан баҳсда биринчи голдаги хатони қилмаганимизда ўйин бошқача бўлармиди...

Бугун ҳам стандарт вазиятдан гол қўйиб юбордик. Дурангга тортадиган ўйин эди. Аммо бундай бўлмади. “Нефтчи”дан иш бошлаганимдан бери рақибга стандарт ишлаб бермасликни айтиб келаман. Доим яхши ўйин қиламиз, жиддий курашамиз, хавфли вазиятлар яратамиз, бироқ якунда эса рақиб мана шундай вазиятдан гол уриб кетади. Бугунги ўйинда ҳам шу ҳолатдан эхтиёт бўлишни йигитларга айтгандим. Афсус, хавотир олганим содир бўлди. Демак ҳозирги кучимиз шу экан. Бироқ бугун йигитлар бор кучлари билан ўйнашди. Бундай муҳитда ўйнашга ҳали тайёр эмасмиз чоғи.

— Рўзимбой Аҳмедов нега майдонга тушмади?
— Унинг енгил жароҳати бор. Майдонга тушиши мумкин эди. Бироқ уни асрадик. Кейинги фаолиятига хавфи бор эди. Шунинг учун Рўзимбойни захирада сақладик.

— “Навбаҳор” – “Насаф” ўйинини Наманганда кузатиб бордингиз. Қарши клуби ўйинини таҳлил қилиб, шогирдларингизга қандай кўрсатмалар берган эдингиз ва улар буни қанчалик тўғри бажаришди?
—    Гуруҳ-гуруҳ бўлиб прессинг қилмаса, “Насаф” ҳар қандай ўйинда тўпни тўлиқ назорат қила олади. Кўп ҳолларда буни уддалай олмадик. Лекин стандартларда “Насаф” кучли жамоадир. Айниқса бу ишни бажарадиган савияли футболчилари бор. “Насаф”нинг ўйинларини томоша қилиб, майда-майда элементларга қадар эътибор қилиб тайёргарлик кўргандик. Бироқ барибир қўрққан вазиятимиз рўй берди.

— Мурод ака, жамоага балки руҳшунос керакдир?
— Режада бор. Ҳозир бошқа нарса ҳақида гапирмоқчиман. Футбол ўйингоҳига кўплаб мухлислар келяпти. Ҳамма ҳар хил шароитда келади. Кимдир қийналиб, кимдир яхши шароитда футбол кўргани стадионга тушади. Биринчи ўринда мухлисларнинг ҳурмати, ўйнаётган жамоаларнинг ҳурмати. Хар бир жамоа ўйинларга умид билан, ўзига яраша тайёргарлик кўради. Ўйинга тайёргарлик учун кўплаб одамлар хизматда бўлади, мураббий ва футболчилар қаттиқ меҳнат қилишади. Мураббийлар штаби 10дан зиёд ўйинларни кўряпмиз. Кунни кун, тунни тун демай ҳаракат қиляпмиз. Футболчилар эса жонини бериб майдонда ҳаракат қиляпти. Мухлислар, трибунада туриб мухлислик қиляпти. Ҳаммасини Худо кўриб турибди. Ҳаммага Худо бор. Бошқа гапим йўқ!

Ҳожиакбар Жабборов.
“Рухсор” ТРК.

Киритилди: 24.05.2015 14:36. Ўқилди: 5780 марта. Фикрлар: 16 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Суперлига. 3-тур.
19:00
Насаф
2-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.