Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф” ўз майдонида “Сўғдиёна” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди

Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда Олий лига 11-тури доирасидаги “Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

 

Бугун Рўзиқул Бердиев ўйинга жангавор таркибни туширди. Жароҳатдан фориғ бўлган Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам дастлабки таркибдан жой олди. Ўйин кутилганидек “Насаф”нинг кетма-кет ҳужумлари бошланди. Меҳмонлар эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлишди.

Афсуски, стадионга ташриф буюрган томошабинлар биринчи бўлим ярми ўтганда ҳам голни кўришмади. Энг хавфли ҳужумлардан бири учрашувнинг 21-дақиқасида содир бўлди, Муҳаммадиевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Мақсуд Каримов боши билан дарвозага аниқ йўллади. Спиридонов бу вазиятда жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

Биринчи бўлимдаги меҳмонлар томонидан яратилган хавфли вазиятлардан бири 26-дақиқада содир бўлди. Музаффар Музаффаровнинг кутилмаганда узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Элдорбек Суюнов моҳирлик билан бартараф этди.

Учрашув 31-дақиқасида майдон эгалари жарима майдонининг ўнг тарафидан жарима зарбасини тепиш имкониятига эга бўлишди, жарима тўпини жамоа сардори Артур Геворкян амалга оширди, дарвоза яқинида турган Ҳамза Каримов тўпни боши билан дарвозага йўллади бу вазиятда дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Шоҳруҳ Гадоев дарвозага аниқ йўллаб орадаги ҳисобни очди 1:0.

35-дақиқада Баҳром Абдураҳимовни ҳимоячилар жарима майдони ичида йиқитишди, учрашув ҳаками 11 метрлик жарима тўпини тепишни кўрсатди. Жаримани Артур Геворкян бажарди, афсуски Артурнинг дарвозабон устидан ошириб гол уриш режаси пучга чиқди. Бу вазиятда дарвозабон осонгина тўпни эгаллаб олди.

Жамоалар биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳам бир нечта ҳужумлар ташкил қилишди, аммо дарвозаларни ишғол қилишни уддасидан чиқа олишмади. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим 53-дақиқасида мезбонлар орадаги ҳисобни яна биттага кўпайтиришди, бурчакдан ошириб берилган тўпни Ҳамза Каримов боши билан дарвозага аниқ йўллади-2:0.

Учрашувдаги энг эсга қоларли воқеа Рой Рокнинг “Насаф” сафидаги биринчи урган голи бўджи. 79-дақиқада Шерзод Аъзамовнинг ҳимоядан туриб Рой Рокни қулай вазиятга чиқариб юборди. Рой Рок эса ҳақиқий европача услубда тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди ва ҳисобни йириклаштирди-3:0.

Рой Рок учрашувнинг 84-дақиқасида ҳам яна дарвозани ишғол қилиши мумкин эди унинг дарвозабондан қайтиб келган тўпни боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон яна эгаллаб олди. Акс ҳолда у дубл қайд этишга жуда яқин эди.

Учрашув якунланиб бораётган пайтда, яъни 88-дақиқада “Насаф” ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Элдор Суюнов билан яккама-якка чиқиб борган Жасур Ҳакимов мўлжалдан адашмади, у тўпни Э.Суюнов устидан ошириб, дарвозани ишғол қилди – 3:1.

Учрашув ҳаками ўйиннинг асосий вақтига уч дақиқа қўшиб берди, аммо бу вақтда ҳам дарвозалар ишғол қилинмади.

Шундай қилиб, “Насаф” мавсумдаги яна бир ғалабани қўлга киритди.

Олий лига, 11-тур.

“Насаф” (Қарши) – “Сўғдиёна” (Жиззах) 3:1

Гол: Шоҳруҳ Гадоев 31′, Мақсуд Каримов 56, Рой Рок 79,-Жасур Ҳакимов-87

Қарши, “Марказий” стадион.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов(14.Шароф Муҳиддинов-82), 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян, 18.Бахром Абдурахимов(27.Илҳом Юнусов-68), 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев(34.Фаррух Сайфиев-68), 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов

Заҳирадагилар: 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 7.Акрамжон Баҳриддинов,  16.Алишер Юсупов,

“Сўғдиёна”: 31.Михаил Спиридонов, 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев, 8.Санжар Рашидов(10.Жасур Ҳакимов,64), 13.Элёр Жахонов(28.Санжар Рихсибоев,70), 17.Музаффаржон Музаффаров, 20.Вейсал Магерранов, 21.Акмал Абдурахимов(6.Собир Ҳамидов,80), 24.Асилжон Бегимқулов, 40.Муқимжон Тошматов

Заҳирадагилар: 1.Михаил Наумов,  11.Нодирбек Ибрагимов, 22.Сайдулла Рахматов, 23.Бобур Қосимов,

Огоҳлантиришлар: Ҳамза Каримов-41, Санжар Рашидов-55

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Киритилди: 31.05.2015 22:32. Ўқилди: 3889 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Андижон
1-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.