Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ой лауреатлари ёхуд устоз-шогирд етакчилиги

Мана, табиат гўзаллигининг энг сержило даври бўлмиш май ойи якунланиб, ўлкамизга жазирама ёз фасли кириб келди. Футбол ўйнаш учун ниҳоятда қулай ушбу ойда клубларимиз асосан ички чемпионат баҳсларига эътибор қаратишди. Аҳамиятлиси, мавсум аввалида бир нечта очко йўқотган «Пахтакор» суръатни яна ошириб, ўзи учун одатий пешқадамлик мавқеига қайтди. Бунга кўп жиҳатдан жамоа устозининг тўғри танлаган тактикалари ва Игорь Сергеевнинг муҳим голлари замин яратди, десак янглишмаймиз. Шу боис, ой лауреатларини аниқлашга қаратилган лойиҳамизда бу гал биринчи ўрин мос равишда устоз-шогирдга насиб этди.

Май ойидаги натижалар сарҳисобига кўра, мураббийлар орасидаги энг яхши натижани «Пахтакор» устози Самвел Бабаян қайд этди ва ҳақли равишда сўровда ҳам биринчи ўринга жойлашди. Зеро, «шерлар» устози май ойи мобайнида шогирдлари билан миллий чемпионатимизда 5та ўйин ўтказиб, уларнинг барида ғалабани нишонлади. Жумладан, 1 май куни «Пахтакор» марказий стадионида мезбонлар чемпионатдаги энг ноқулай рақиблардан бири - «Навбаҳор»ни қабул қилишди ва Станислав Андреевнинг биргина голи эвазига ғоятда муҳим 3 очкони қўлга киритишди. Кейин эса «шерлар» Бекободда «Металлург» меҳмони бўлишди. Қизиқарли ўтган учрашув пойтахтликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабалари билан якун топди. 16 май кунига белгиланган ўйинда эса «Пахтакор» аренаси футболга хос ажойиб манзара касб этди. Шу куни «шерлар» турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Нефтчи»ни қабул қилишгани боис, водийлик кўплаб мухлислар ўйинни бевосита стадионда кузатишди ва ҳаттоки, кучли жала остида ҳам севимлиларини қўллаб-қувватлаб туришди. Шунга қарамай,3 очко ва қимматли ғалаба мезбонларга насиб этди. «Сўғдиёна»га қарши учрашувда катта қаршиликка учрамай, йирик ҳисобда зафар қучишган «шерлар» май ойининг сўнгги кунига белгиланган «Пойтахт дербиси» олдидан ўзига хос «репетиция» қилиб олишди. Кўтаринки кайфият уларга «Бунёдкор»га қарши ўйинда қўл келди ва «қалдир­ғочлар» «Пахтакор» майдонидан қуруқ қўл билан қайтишди. Албатта, бу ютуқлар замирида мураббийлик салоҳияти ҳам ётганини ҳеч ким инкор этмайди. Шу сабабли, Самвел Бабаяннинг ғалабаси ортиқча ажабланишга асос қолдирмайди. Тўғри, унинг шогирдлари 6 май куни ОЧЛ гуруҳ босқи­чининг сўнгги турида «Ал-Шабаб»дан енгилишди ва мусобақа билан хайрлашишди. Лекин қайси клубимиз бу йилги ОЧЛ баҳсларида кўнгилдагидек қатнашди?

Иккинчи ўрин «Олмалиқ» устози Игорь Шквиринга насиб қилди. Зеро, Игорь Анатольевич бошқарувидаги жамоа футболчилари май ойида олий лига доирасида ўтказилган 5та учрашувнинг бирортасида мағлуб бўлишмади. Айниқса, клубнинг сафар ўйинларидан очко билан қайтишни ўзлаштиргани таҳсинга лойиқ. Чунончи, олдинлари «Олмалиқ» фақат «уй жамоаси» сифатида эътироф этиларди. Хуллас, Шквирин шогирдлари ой давомида икки бор сафар қилиб, «Шўртан» ва «Навбаҳор» майдонларидан 3:3 ва 2:2 ҳисобларидаги «серҳосил» дуранглар билан қайтишди. Бу ўйинларда кўп гол урилганининг ўзиёқ кескин кураш кечганидан дарак бериб турибди. Янги ва қулай стадиондаги ўйинларда эса олмалиқликлар имкон қадар максимал натижа учун интилишди. Жумладан, «Қизилқум» ва «Металлург» клублари мағлуб этилди, «Локомотив»га қарши муҳим ўйин эса дуранг натижа билан якунланди - 2:2. Бир сўз билан айтганда, мавсум бошида таркибга қўшиб олинган футболчилар Шквириннинг фалсафасини тушуна бошлашди, чоғи.

Мураббийларнинг кучли учлигини якунлаб бериш бу гал «Қизил­қум» устози Юрий Лукин чекига тушди. 5та ўйин давомида фақат бир марта - «Олмалиқ»дан енгилган «Қизилқум» футболчилари май ойида тезликни ошириб, аввалига «Қўқон-1912»ни ўз уйларида таслим қилишди-да, ғалабадан руҳланиб, кутилмаганда, «Бухоро» майдонидан ҳам 3 очко билан қайтишди. Тўғри, «Бухоро» айни вақт ички муаммолар туфайли унчалик кучли ўйин кўрсатмаяпти, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, қадим ва навқирон шаҳарда мухлислар ўз суюклиларининг Лукин жамоасидан енгилишини сира кутишмаганди. «Машъал» майдонидан бир очко билан қайтиш эса ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. «Қизил­қум» 10-турда бу вазифани уддалади. 11-турда «Шўртан»нинг Навоийда тор-мор этилгани Лукин ниҳоят, ўзи истаган жамоани туза олганидан гувоҳлик бермоқда.

«Насаф» устози Рўзиқул Бердиевнинг лауреатлар орасида кўринмаётгани бироз ғалати туюлаётгани аниқ. Зотан «Насаф» 10-тур доирасида «Нефтчи» майдонига сафар қилиб, ажойиб ғалаба билан қайтди. Бироқ «аждарлар»нинг 9-турда ўз мухлислари кўзи ўнгида «Металлург»­га ютқазишгани Бердиевнинг имкониятларини кескин пасайтириб юборди.

Май ойининг энг яхши футболчиси - шубҳасиз, тобора ўзига, аниқроғи, голеадор ҳужумчига ўхшаб бораётган Игорь Сергеев. Айрим газетхонларимиз бизни «Пахтакор»га кўпроқ ён босишда айблашлари мумкину, аммо фактлар фактлигича қолаверади. Юқорида таъкидланганидек, «Пахтакор» ойни йўқотишсиз ўтказди. Лекин айтингчи, ҳужумчи гол урмаса, ғалаба қаёқдан келсин?! «Пахтакор»да эса бу вазифа айнан Сергеевга топширилган ва у ой мобайнида жамоаси учун ўта аҳамиятли голларни урди. Шу орқали «Пахтакор»нинг пешқадамлик мавқеини қайтариб олишига муносиб ҳисса қўшди. Игорь жумладан, аввалига «Нефтчи» билан ўйинда иккинчи голни уриб, рақиб шаштини пасайтирди. Кейин эса «Сўғдиёна»га қарши учрашувда «дубль» қайд этди. Энг асосийси, принципиал рақиб - «Бунёдкор» айнан Сергеевнинг голи эвазига мағлуб этилди. Шу сўнгги голининг ўзиёқ Игорнинг лауретлар пойгасидаги ғалабасида ниҳоятда катта ўрин тутиши аниқ.

Ой лауреатлари қаторида легионер футболчиларимизни кўриш қувонарли ҳол. Агар «Краснодар» клуби Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритганида, шубҳасиз, энг яхши футболчи сифатида Одил Аҳмедовни эътироф этардик. Аммо мавсум охиригача бирин-кетин ажо­йиб ғалабаларга эришиб, ЦСКАдек клубни ортда қолдиришган «буқалар»га сўнг­ги турлардаги дуранглар панд берди ва улар фақатгина Европа Лигаси йўлланмаси билан чекланишди. «Ал-Шабаб» (БАА) етакчиси ва сардори Азиз Ҳайдаров эса термадаги шеригидан фарқли равишда, Кўрфаз кубогига эга бўлди. Қолаверса, ички чемпионатда навбатдаги бронза медалини ўз коллекциясига қўшиб қўйди. Шуларни ҳисобга олиб, Азизни ойнинг вице-лауреати сифатида рўйхатга киритдик.

Ниҳоят, лаурет-футболчилар орасида учинчи поғонага «Қизилқум»нинг тўпурар вакили Баҳриддин Ваҳобов жойлашди. Чунончи, у футболимизда сермаҳсул ҳужумчилар танқислиги муаммоси бўй чўзиб турган бир вақтда ўртамиёна жамоада тўп суриб ҳам, номдорроқ рақобатчиларидан олдинда бориш мумкинлигини исботламоқда. Баҳриддин май ойидаги ўйинларда «Қўқон-1912» дарвозасини икки марта, «Бухоро» дарвозасини 1 марта, «Шўртан» дарвозасини икки марта ишғол қилди. Бошқача айтсак, 5та ўйинда 5та гол. Чемпионатимиз учун ажойиб натижа. Шундай эмасми? Агар ички туйғуларимиз алдамаса, Баҳриддин тез орада миллий жамоадан чақирув олса, ажабмас.

Ўз ўрнида қайд этиш жоиз, ўтган ойнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар орасида Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия), Марат Бикмаев («Локомотив»), Фозил Мусаев («Сепаҳон», Эрон) каби футболчилар ҳам бор эдилар.

Мураббийларнинг умумий натижалари бўйича мутлақ етакчилик Самвел Бабаян қўлига ўтди. Футболчилар рўйхатида эса, «Насаф»нинг туркманистонлик легионери Артур Геворкян ҳамон пешқадам  бўлиб турибди.

 

мураббийларнинг ой давомидаги натижалари

 

№      Мураббийлар          Ў          Ю          Д          М           Т-Н

 

1.     Самвел Бабаян           6          5           0          1            9-3

2.     Игорь Шквирин           5          2           3          0            11-8

3.     Юрий Лукин                5          3           1          1            8-5

 

 

 

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

 

№     Футболчилар        Ўйин        Дақиқа      Гол        Энг яхши

 

1.    Игорь Сергеев             6              534              4               2

2.    Азизбек Ҳайдаров       6              630              -                -            3.       Баҳриддин Ваҳобов     5          316       5         3

 

 

Изоҳ: фақат расмий ўйинлар ҳисобга олинган.

 

Февраль

1. Сергей Лушан («Бунёдкор»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Март

1. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

2. Александр Хомяков («Машъал»)

3. Мухтор Қурбонов («Шўртан»)

Апрель

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

3. Вадим Абрамов («Локомотив»)

Май

1. Самвел Бабаян («Пахтакор»)

2. Игорь Шквирин («Олмалиқ»)

3. Юрий Лукин («Қизилқум»)

 

Февраль

1. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2. Шокир Зуаги («Бунёдкор»)

3. Артур Геворкян («Насаф»)

Март

1. Сервер Жепаров («Ульсан Хюндай», Жанубий Корея)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Владислав Иванов («Машъал»)

Апрель

1. Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия)

2. Артур Геворкян («Насаф»)

3. Евгений Черемисин («Нефтчи»)

Май

1. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

2. Азизбек Ҳайдаров («Ал-Шабаб», БАА)

3. Баҳриддин Ваҳобов («Қизилқум»)

 

Мураббийлар

1. Самвел Бабаян - 11 очко

2. Игорь Шквирин  - 8 очко

3. Рўзиқул Бердиев - 6 очко

4. Сергей Лушан - 5 очко

5. Александр Хомяков - 3 очко

6. Мухтор Қурбонов - 1 очко    

7. Вадим Абрамов - 1 очко

8. Юрий Лукин - 1 очко

--------------------------------------------------

Футболчилар

1. Артур Геворкян - 7 очко

2. Жалолиддин Машарипов - 5 очко

3. Сервер Жепаров - 5 очко

4. Одил Аҳмедов - 5 очко

5. Игорь Сергеев - 5 очко

6. Шокир Зуаги - 3 очко

7. Азизбек Ҳайдаров - 3 очко

8. Владислав Иванов - 1 очко

9. Евгений Черемисин - 1 очко

10. Баҳриддин Ваҳобов - 1 очко

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 10.06.2015 19:18. Ўқилди: 5787 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 12 23
2 Насаф 11 22
3 Сўғдиёна 12 20
4 Навбаҳор 11 19
5 Нефтчи 11 18
6 Андижон 12 16
7 Пахтакор 11 16
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Динамо 12 14
11 Қизилқум 12 12
12 Локомотив 12 9
13 Бунёдкор 12 8
14 Металлург 11 6

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

20.06.2024. Суперлига. 12-тур.
20:00
Насаф
1-0
Нефтчи

Навбатдаги учрашув

26.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Металлург
-:-
Насаф

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.