Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Воҳа дербисида “Насаф”нинг қўли баланд келди

Бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда XXIV Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давраси сўнгги 15-турида Қашқадарё воҳасининг икки жамоаси “Насаф” ва “Машъал” жамоалари ўзаро куч синашишди. Ўйинга “Машъал” жамоаси бир қанча йўқотишлар билан ташриф буюрган бўлса, “Насаф” жамоасида кейинги ўйинларда жароҳати туфайли майдонга тушмаётган Рой Рок бугунги учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан майдонга тушди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқасидан майдон эгалари дарвозаси олдида хавфли вазият содир этилди. Учрашув ҳаками Цейтлин меҳмонларга чамаси дарвозага 25 метрлар масофада жарима тўпи тепишни кўрсатди. Жаримани Шаҳзод Шайманов жуда чиройли тарзда тепди, аммо бу вазиятда Элдор Суюнов ҳам катта маҳорат билан тўпни қайтаришга эришди.

Ушбу вазиятдан кейин “Насаф” жамоаси олдинга ташланди ва ўйин тизгинини ўз қўлига олди.

Шундай вазиятларнинг бирида, ўнг қанотдан бошланган ҳужумда Артур Геворкян тўпни жарима майдонига етказиб берди, дастлаб дарвозага яқин турган Фарр Сайфиевга ҳимоячилар зарба беришга имкон беришмади, у тўпни орқароқда турган Акрам Баҳритдиновга ошириб берди, Акрам эса кучли зарба билан дарвозани аниқ нишонга олди – 1:0.

Голдан сўнг ўйинда вазият тенглашди. Жамоаларда гол уришга бир неча вазият бўлсада вазиятлар голга айланмади.

Учрашув 27-дақиқасига келиб, “Насаф”нинг навбатдаги ҳужуми гол билан якунланди. Яна ўнг қанотдан бошланган ҳужумда, Шуҳрат Муҳаммадиев жарима майдонига кириб келаётган Баҳром Абдураҳимовни тўп билан таъминлади. Баҳром кучли зарба билан тўпни дарвозанинг чап бурчагига жойлаб қўйди – 2:0.

Шундан сўнг меҳмонлар ҳам вазиятни ўнглаш учун анча тер тўкишди, аммо уларга майдон эгалари гол уришга имкон беришмади.

Учрашув биринчи бўлими ана шу ҳисобда тугади.

Иккинчи бўлим бошидан “Машъал” жамоаси ташаббусни ўз қўлига олди, улар бир неча марта Элдорбек Субнов қўриқлаётган дарвоза олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Бу вазиятларда Элдорбек Суюнов яхши ўйин кўрсатди.

Учрашув 52-дақиқасига келиб, учрашувдаги ҳисоб йирик кўриниш олди, “Насаф”нинг ташкил қилган ҳужумини Илҳом Шомуродов гол билан якунлади. У боши билан Ботир Носиров қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 3:0.

Шундан сўнг ўйин янада кескин тус олди, “Машъал” жамоаси ҳам бўш келмади, улар “Насаф” дарвозаси томон кетма-кет ҳужумлар уюштиришди, аммо дарвозани ишғол қилишни уддалаша олишмади. Ўз ўрнида “Насаф”да ҳам яна гол уришга имкониятлар бўлди. Аммо учрашувдаги ҳисоб ўзгармасдан қолаверди. Ўйин ана ўу ҳисобда якунланди.

Шундай қилиб, воҳа дербисида “Насаф”нинг қўли баланд келди.

ЎзПФЛ 15-тур.

“Марказий” стадион, 01.07.2015 й.

“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак) 3:0 (2:0)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

Гол: Акрам Баҳритдинов, 5-1:0, Баҳром Абдураҳимов, 27-2:0, Илҳом Шомуродов, 52-3:0,

Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Акрамжон Баҳриддинов, 9.Илҳом Шомуродов (38.Дониёржон Нарзуллаев 87), 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян (10.Кенжа Тўраев 80), 18.Баҳром Абдурахимов, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (27.Илҳом Юнусов 69), 33.Одилбек Ҳамробеков, 34.Фаррух Сайфиев.

Захира: 1.Алибек Туропов, 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 41.Азамат Алланиёзов.

Машъал”: 30.Ботир Носиров, 7.Жаҳонгир Жиямуродов (24.Сирожиддин Раҳматуллаев 62), 8.Аббос Амонов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 10.Жамшид Ҳасанов, 13Шаҳзод Шаймонов (3.Сирожиддин Аллаев 75), 16.Холмурод Холмуродов, 18.Аббос Шодмонов, 20.Шерзод Файзиев, 70.Шоҳруҳ Достонов, 88.Қаҳрамон Баҳодиров (21.Турсунмурод Ҳамдамов 46).

Захира: 1.Санжар Қувватов, 22.Сирожиддин Ҳамраев, 27.Владислав Иванов, 34.Тимур Машарипов.

Огоҳлантириш: Баҳром Абдураҳимов 36, Холмурод Холмуродов 68,

Киритилди: 01.07.2015 21:58. Ўқилди: 3572 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.