Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: "Биз натижа учун ўйнадик"

“Андижон” ва “Насаф” жамоалари (0:1) ўртасидаги учрашувдан ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
-Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Бугун рақиб дарвозасини бир бор ишғол этдик ва шу ҳисобни учрашув охиригача назорат қилиб турдик. Шу сабабли кўпроқ иккинчи рақам остида ҳаракат қилдик. “Андижон” жамоаси бугун ҳақиқатан шижоаткор ўйин намойиш этди. Бу нарса мухлисларда ҳам кўринди ва улар жамоасини яхши қўллаб-қувватлади. Агар улар ҳар доим шундай ўйин кўрсатишса, бу жамоанинг ўрни пастки ўринларда бўлмайди. Тан олиш керак, мезбонлар бизга жиддий қаршилик кўрсатишди. Бугун ҳисоб учун ўйнадик ва буни охиригача назорат қилдик. Айнан шунинг эвазига уч очко қўлга киритдик. Албатта, натижадан қониқдик. Балки ўйинда камчиликларимиз кўрингандир. Чунки биринчи даврадан кейин орада танаффус бўлди. Камчиликларимиз устида ишлаб кейинги турларда ўйинимизни янада кучайтиришимиз керак.
- Бугун “Насаф”нинг бир қатор асосий таркиб ўйинчиларини майдонда кўрмадик. Бу йўқотишларни изоҳлаб ўтсангиз?
-Тўғри, сафимизда йўқотишлар бўлди. Биринчи давра охирида Ҳамза Каримов жароҳат олганди ва у ҳозир даволанмоқда. Шифокоримизнинг айтишича, Ҳамза кейинги ўйинлардан биз билан шуғулланишни бошлайди. Легионеримиз Рой Рок эса тиббий кўрикдан ўта олмади. Ҳозирча уни майдонга тушишига рухсат олганимиз йўқ. Умид қиламизки, даволатиб Рокни ўйнашига рухсат оламиз. Шунингдек, Кенжа Тўраев ҳам тиббий кўрикдан ҳозирча ўта олмади. У ҳам кейинги учрашувлардан сафимизга қўшилади.
-Иккинчи даврада “Насаф” бирорта янги ўйинчи олмади. Жамоа бунга эҳтиёж сезмадими ёки мос ўйинчи топа олмадингларми?
- Яширмайман, давралар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтириш учун “Металлург”дан Нурматовни сўрадик. Баҳриддин Ваҳобовни таклиф этишни таклиф этишни хоҳлагандик. Зоҳир Қўзибоевга ҳам чиқдик. Ундан ташқари Азиз Ибрагимовни чақирмоқчи бўлгандик. Билсак, у “Бухоро” сафига қўшилган экан. Аммо бу футболчиларни таклиф эта олмадик. Хориждан футболчи олиб келиш учун эса биласизлар имкониятимиз кўтармайди. Шунга қарамай, 15 августга қадар трансфер ойнаси очиқ бўлади. Агар бизга маъқул келадиган футболчи бўлса олишимиз мумкин.
- Нима деб ўйлайсиз, агар пенальти бўлмаганда ўйин бошқача ўтиши мумкинмиди?
- Албатта, пенальти бўлмаганда биз ҳужумда янада фаолроқ ҳаракат қилардик. Гол урганимиз учун ҳисобни ушлаб қолишни ўйладик.

Киритилди: 03.08.2015 09:26. Ўқилди: 2261 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
1-1
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.