Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Насаф”нинг мавсумдаги энг чиройли ўтказган ўйинида “Олмалиқ”ни мағлуб этди

Қарши шаҳрида XXIV Ўзбекистон чемпионати 17-тур доирасидаги “Насаф” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашуви ниҳоясига етди.

Биринчи даврадаги учрашувда “Олмалиқ” жамоасининг қўли баланд келган эди.

Бугунги учрашув қайсидир маънода “Насаф” жамоаси учун “матч-реванш” бўлиши маълум эди.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг ҳужуми билан бошланди. Илк хавфли вазият “Олмалиқ” жарима майдонида 2-дақиқада содир бўлди. Ўнг қанотдан Шуҳрат Муҳаммадиев томонидан жарима майдонига ошириб берилган тўпга “Насаф” жамоаси ҳужумчилари етиб кела олишмади.

Бунга жавобан меҳмонлар қарши ҳужумда Элдор Суюнов қўриқлаётган дарвозани ўзоқдан зарба йўллаб, ишғол этишга уриниб кўришди.

Биринчи бўлим кейинги дақиқаларида ҳам майдон эгалари ҳужумга зўр беришди, “Олмалиқ” эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлди.

Ниҳоят учрашувдаги ҳисоб 30-дақиқада майдон эгалари томонидан очилди. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужумда, Фаррух Сайфиев тўпни олдинда бораётган Артур Геворкянга етказиб берди, Геворкян эса тўпни жарима майдонига етказиб берди, қўлай вазятда турган Азамат Алланиёзов тўхтатмасдан дарвозага аниқ зарба йўллади ва голга айлантирди – 1:0.

Голдан кейин ҳам майдон эгалари бўшашмасдан ҳужумга зўр беришди. Аммо меҳмонлар ҳимояда яхши ҳаракат қилишди. Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам муросасиз кўрашлар билан бошланди. Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Шоҳруҳ Гадоев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади – 2:0.

sh_g

Учрашув 57-дақиқасида ҳисоб янада йирик кўриниш лиши мумкин эди, Артур Геворкяннниг жарима майдони ичида тўпни ҳужумчиларга ошириб берди, аммо бу пайтда Азамат Алланиёзов тўпга етиб кела олмади, акс ҳолда унга ҳалақит берадиган ҳимоячи йўқ эди.

Бу ҳисобдан ҳам қониқмаган майдон эглари яна ҳужумлар уюштиршда давом этди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун стадионга ташриф буюрган 4565 томошабин шубҳасиз “Насаф”нинг мавсумдаги энг чиройли ўтказган ўйинларининг бирига гувоҳ бўлишди.

Шундай қилиб, “Насаф” жамоаси иккинчи даврадаги иккинчи ғалабани қўлга киритди, Ғалаба муборак азиз футбол мухлислари!

Олий лига, 17-тур.

«Насаф» (Қарши) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) 2:0

Қарши ш. “Марказий” стадиони, 19:30. 4565 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдухамит Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Исҳоқ Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Гол: Азамат Алланиёзов, 30-1:0, Шоҳруҳ Гадоев, 49-2:0,

Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов (16.Алишер Юсупов 81), 17.Артур Геворкян ( 7.Акрамжон Бахритдинов 90+1), 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев (18.Бахром Абдураҳимов 70), 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одилбек Ҳамробеков, 34.Фаррух Сайфиев, 41.Азамат Алланиёзов.

Захира: 30.Ўткир Юсупов, 10.Кенжа Тўраев, 32.Ҳамза Каримов, 38.Дониёржон Нарзуллаев.

Олмалиқ”: 16.Умид Хонимқулов, 4.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Евгений Гоголь, 7.Ғулом Урунов (70.Арсланмурот Аманов 46), 8.Саҳоб Жўраев, 10.Шавкат Саломов, 15.Обид Жўрабоев (27.Никита Павленко 46), 19.Ислом Иномов, 33.Саидкамол Акбаров, 77.Жаҳонгир Абдумўминов (17.Камолиддин Мурзоев 78), 84.Немония Йованович.

Захира: 35.Никита Шквирин, 3.Азамат Исроилов, 11.Зоҳир Примов, 71.Алишер Шоғуломов.

Огоҳлантириш: Ислом Иномов 19, Обид Жўрабоев 33, Жаҳонгир Абдумўминов 74.

Киритилди: 08.08.2015 21:38. Ўқилди: 5136 марта. Фикрлар: 19 та.

Суперлига

ОЧЛ

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 6 11
2 Ас-Садд 6 8
3 Шаржа 6 8
4 Ал-Файсалий 6 6

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Машъал 0 0
2 Насаф 0 0
3 Сурхон 0 0
4 Қўқон-1912 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

Сўнгги учрашув

13.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Насаф
0-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.