Насаф

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: "Финал ҳақида гапиришга эрта"

Рўзиқул Бердиев: "Финал ҳақида гапиришга эрта"

Ўзбекистон кубоги ярим финал дастлабки учрашуви ("Насаф"-"Локомотив" 2:0) дан сўнг матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

– Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Икки бўлимда икки хил ўйнадик. Биринчи бўлимда — ҳужумда, иккинчи бўлимда — ҳимояда ўйнадик. Иккинчи бўлимда ҳимояда ўйнанглар, деб кўрсатма бермагандим. Қарши ҳужумга ўтишларини айтгандим. Битта гол ўтказиб юборсак, бунинг қиймати катта бўларди.

– Давралар оралиғида нега жамоани кучайтирмадингиз?

– Мақсадимиз бор эди — ҳужумчи олиш. Бу амалга ошмади. Ҳамза Каримов, Рой Рокнинг жароҳатлари ҳам бизга қимматга тушяпти. Кенжа Тўраев ҳам тезроқ сафга қайтишини кутгандик…

– Шомуродов ва Геворкяннинг шижоати пастдек кўринди?

– Улар бугунгидек кучли ўйинларда кўп нарсани ҳал қилишлари мумкин эди. Ўз савияларидан пастроқ ўйнаганини ўзим ҳам билдим. Лекин улар барибир ўз сўзини айтишади.

– Кўп сонли мухлислар кубок Қаршига келишини исташмоқда.

– Финал ҳақида гапиришга эрта. Жавоб ўйинларидан кейин финал ҳақида гаплашсак бўлади.

– Рой Рок ҳақида...

– Охирги юрак анализи жума куни чиқади. Унга ишонаман спорт формасини тиклаб олади

– Футболчиларимизнинг жисмоний тайёргарлиги яхшимаслиги кўриниб қолди?

– Тўрт кун олдин “Олмалиқ”қа қарши қийин ўйин бўлди. Бундан ташқари жамоанинг руҳий тайёргарлиги ҳам таъсир ўтказган бўлиши мумкин.

Манба: voha.uz

Киритилди: 12.08.2015 22:14. Ўқилди: 5873 марта.

← Клуб хабарлари

Суперлига

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 64
2 Пахтакор 27 59
3 Навбаҳор 27 55
4 Насаф 27 45
5 ОКМК 27 45
6 Локомотив 27 43
7 Бухоро 27 42
8 Динамо 27 37
9 Қизилқум 27 35
10 Сурхон 28 32
11 Андижон 28 32
12 Сўғдиёна 27 30
13 Хоразм 27 26
14 Бунёдкор 27 26
15 Қўқон-1912 27 24
16 Машъал 27 5

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

№ Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

Ўзбекистон суперкубоги

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Ваҳда 4 9
2 Кувайт СК 4 6
3 Насаф 4 4
4 Холидия 4 4

Сўнгги учрашув

08.11.2026. Суперлига. 27-тур.
16:00
Бухоро
0-1
Насаф

Навбатдаги учрашув

21.11.2026. Суперлига.
17:00
Насаф
—
Машъал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик