Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳамиджон Актамов: “Барибир маҳорат ўз сўзини айтди”

“Қизилқум” — “Насаф” учрашувидан сўнг ўтган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

“Насаф” тажриба ва маҳорат бобида чемпионатимиз етакчиларидан саналади, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — Бугун жамоамиз уларга қарши ёмон ўйин намойиш этишмади. Тан олиш керак, “Насаф” таркиби охирги тўрт-беш йилда деярли ўзгаришларсиз майдонга тушиб келмоқда. Бугун йигитларимизда ғалаба учун иштиёқ нечоғли юқори бўлмасин, якунда барибир тажриба ўз сўзини айтди. Шунга қарамай, жамоамизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаб турган кўпсонли мухлисларимизга раҳмат айтаман.

Афсуски, охирги учрашувларда айрим ўйинчиларимиздаги жароҳатлар таркибда муаммо келтириб чиқармоқда. Шу боис, чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобовни захирада қолдиришга мажбур бўлдик. Бироқ унинг иккинчи бўлимда майдонга туширилиши жамоамиз ўйинини кучайтирди. Жароҳатдан сўнг, ярим ҳимоячимиз Фарруҳ Ҳайдаровнинг ҳам бугун ўйинга киришиб кетиши қийин бўлди.

Гарчи, бугун натижадан қониқмаган бўлсам-да, жамоамиз ўйинидан кўнглим тўлди. Йигитларга раҳмат айтаман. Келгуси турларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Кейинги турда Андижонга сафар қиламиз. Унда албатта мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор куч-имкониятимизни ишга соламиз.

Киритилди: 27.08.2015 11:02. Ўқилди: 4167 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.