Кириш Регистрация

STD.UZ/NASAF

Насаф

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Терма жамоада ўйнамаган “Насаф” ўйинчиларидан энди нима кутамиз?

Терма жамоамиз иштирокидаги кейинги ўйинлар ҳали ҳам футбол ишқибозлари ўртасида муҳокама қилиниши давом этмоқда. Мамлакатимиздаги интернет нашрлари ҳам бу тўғрида турли фикрлар билдиришаяпти.

Айниқса С.Бабаяннинг тузган янги таркиби кўпчиликни таажубда қолдирган бўлса, кейинги икки учрашувдаги ғалаба эвазига маъқулланаяпти ҳам.

Шу ўринда биз ҳам ўз фикримизни билдириб ўтишга жазм қилдик. Дастлаб кенгайтирилган терма жамоа таркибида “Насаф”нинг бир йўла 6 ўйинчиси жой олди. Кейинчалик эса Элдор Суюновдан ташқари барча “Насаф” ўйинчиларига жавоб бериб юборилди. Э.Суюнов ҳам Бабаян бошчилигидаги ўйинларда майдонга тушгани йўқ.  Бу албатта кўпчиликда турли фикрлар пайдо қилди.

Хўш, ушбу ўйинчиларга бу ҳолат қандай таъсир қилди? Миллий терма жамоа сафида тўп тепиш албатта ҳар-бир футболчининг катта орзуси ҳисобланади. Шунингдек она Ватан шаънини ҳимоя қилиш катта шарафдир.  Шуларни ҳисобга олсак, бу ҳолат уларга салбий таъсир қилишини бемалол тахмин қилсак бўлади.

Хўш, янги мураббий сизни лозим кўрмабди, нима бу ФОЖЕАми? Асло йўқ. Бу билан ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ. Сизлар келгусида жуда кўп марта миллий терма жамоа сафида тўп тепасиз, нафақат ўзимизда, балки хорижда ҳам номингиз машҳур бўлади, бунинг учун сиз зўр ўйинчилигингизни оғизда эмас, майдонда исботланг! Сиз учун элни эътироф этганининг ўзи катта шараф эмасми? Шундай экан асло кайфиятингизни туширманг.

Ана энди СИЗга ўзбек футболи ишқибозларининг эътибори янада кучаяди. Энди сизни ҳамма синчиклаб кузатади. Қани сизни таркибга олмай С.Бабаян тўғри қилдими ёки нотўғри? Сиз учун катта синов энди бошланди! Энди сиз “Насаф” таркибидаги ҳар-бир ўйинда мисли миллий терма жамоа сафида ўйнагандан ҳам юқори савияда ўйнашга мажбурсиз. Бу оғир синов, шу синовдан муваффақиятли ўта олсангиз, номингиз яна тилларда достон бўлади, акс ҳолда… 

Бу Сизнинг қўлингиздан келади! Биз Сизга ишонамиз йигитлар!
Киритилди: 11.09.2015 13:27. Ўқилди: 7327 марта. Фикрлар: 32 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 34
2 Қизилқум 20 31
3 Қўқон-1912 20 28
4 ОКМК 20 27
5 Сўғдиёна 20 24
6 Нефтчи 20 18

Про-лига

Лига кубоги

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Андижон 3 9
2 Насаф 3 6
3 Навбаҳор 3 3
4 Машъал 3 0

ОЧЛ-2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шабаб ал-Аҳли 5 10
2 Ал-Ҳуссайн 5 9
3 Кувайт СК 5 5
4 Насаф 5 4

Сўнгги учрашув

13.05.2025. Ўзбекистон кубоги. 3-тур.
19:00
Пахтакор
6-3
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.